15-мавзу: ииновацион лойиҳалрни бошқариш


Америка қўшма штатларида инновацион фаолиятни бошқариш хусусиятлари


Download 0.56 Mb.
bet10/13
Sana20.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1636933
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
15- Инновацион лойиҳаларни бошқариш.

Америка қўшма штатларида инновацион фаолиятни бошқариш хусусиятлари.

АКШда инновацион фаолиятни бошқарувчи давлат органларига қуйидагилар киради:


Америка илмий фонди (фундементал тадқиқотларни бошқаради);
Америка илмий кенгаши (саноат, университети);
Миллий космик агентлиги (НАСА);
Миллий стандартлар бюроси;
Соғликни сақлашнинг миллий институти;
Мудофаа министрлиги;
Саноат тадқиқотларининг миллий маркази,
Миллий фанлар академияси;
Миллий техник академия;
Фан ривожланишини қўллаб-қувватловчи Америка ассоциацияси.
Охирги тўртта тузилмаларнинг молиялаштириш манбаи турлича бўлсада, қолганлари фақат федерал бюджетдан молиялаштирилади.
Давлат венчур фирмаларни ва тадқиқот марказларини ташкил этишни рағбатлантиради. Миллий илмий фонд ташаббуси билан АКШда энг самарали тадқиқотлар маркази ва венчур фирмалар биринчи 5 йилида тўла ёки қисман федерал бюджетдан молиялаштирилиши мумкин. Фан талаб жуда катта бўлган ва самарали тадқиқотларни давлат уларнинг мураккаблигини, харажатлар ва таваккалчилик даражаси юқори бўлгани ва кучли халқаро рақобатчиликни ҳисобга олиб тўла ўз ҳисобидан молиялаштиради.
Миллий илмий фонднинг маълумотларига асосан ҳозирги даврда илмий техник тараққиётда кичик бизнес илмий текшириш ишларнинг ўрни кучайиб бормокда.
Кичик ва ўрта бизнес фирмалари охирги ўн йилликда ўртача бир кишига йирик корпорацияларга нисбатан 2.5 марта кўп ихтиролар яратилган.
Бошқа технологик ривожланган давлатлар каби АКШда хам венчур фирмалар, «спин-офф» фирмалар (олий ўқув юртлари, мустақил институт, давлат тадқиқот марказлари ва йирик корпорацияларнинг махсус лабораторияларидан ажралиб чиққан фирмалар) ва инвестицион фирмалар фаолият кўрсатиб бормокда. Давлат фаол равишда «спин-офф» фирмаларни йирик нотижорат илмий марказлар, университетлар томонидан субсидиялаштирилиб бормокда. Бундан ташқари «спин-офф» фирмалари орқали илмий ютуқларни тарқатиш мақсадида, мамлакатда миллий илмий фонд томонидан молиялаштириладиган бир қатор инновацион фондлар фаолият кўрсатмокда.
Бу ерда ўзларининг «спин-офф» фирмаларини ташкил этувчи хохловчилар (асосан университет ўқитувчилари ва студентлари) курс ўқишида қатнашадилар. Курснинг мақсади-кичик фирмаларни тузиш жараёнини енгиллаштиришдан иборат.
Бу ерда, яна қўшимча қилиб тижорат мақсадлар учун федерал ҳукуматнинг бюджет ҳисобига молиялаштирилган тадқиқотлар натижасида олинган патент ва ихтироларни фирмаларга бепул сотиш тажрибаси кўрсатиш мумкин.
Инвестицион фондлар фаолиятнинг асосий мақсади кичик инноватор фирмаларга ва якка ихтирочиларга молиявий ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Кичик фирмаларни инвестициялашда миллий илмий фонд муҳим ўрин эгаллайди, яъни ушбу фонд инвестицион фирмаларни кредит билан таъминлайди, балким уларга грантлар ажратади.
Бундай фондлар қаторига АКШ энергетика вазирлигининг инвестицион фондини киритиш мумкин. Бу фонд ҳам кичик фирмалар томонидан амалга оширилаётган айрим тадқиқот лойиҳалар каби, шахсий ихтирочиларни субсидиялаш билан шуғулланади.
Инновацион жараёнларни тўғридан тўғри қўллаб-қувватлашнинг муҳим элементи давлат инновацион инфратузилмаларини ташкил этишдир. Давлат янгиликларни тарқатувчи марказлар ва инноваторларга хизмат кўрсатувчи консультатив марказлар ташкил этиши мумкин. Давлат инновацион бозорларининг (давлат матбуотларида ахборот, биржа, ярмарка ва кўргазма) шаклланишини қўллаб-қувватлайди ва узи унинг агенти сифатида узини кўрсатади.
Давлат органлари мамлакатда ва хориждаги инновацион жараёнларнинг мониторингини ва истиқболини олиб бориши лозим. Бу ерда кўпчилик ҳолларда ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун катта самара берувчи илғор технологияларни изланади.
АКШ инновацион фаолиятни рағбатлантиришда маънавий қуллаб- қувватлашга ҳам катта эътибор берилади. Уларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: давлат мукофотлари, фахрий унвонлар бериш, хўжалик юритишнинг инновацион усулларини тарғибот қилиш, давлат арбобларининг илғор инновацион ташкилотларга ташриф буюриши, илмий - техника интеллегенция намоёндаларининг муҳим давлат тадбирларида иштирок этиши ва ҳ.к.
Бошқаришнинг билвоста йўлларига биринчи навбатда солиқ бўйича имтиёзларни киритиш мумкин: фойданинг солиқка тортиладиган қисмини камайтириш, солиқ ставкаларини камайтириш.
АКШда бошқарув қарорларини истиқболлашга, оптималлаштиришга ва стандартизациялашга, инновацион лойиҳаларнинг давлат экспертизасига, инновацияларнинг давлат статистикасига катта эътибор берилади.



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling