15-мавзу: ииновацион лойиҳалрни бошқариш
Японияда инновацион фаолиятнн давлат томонидан бошқариш
Download 0.56 Mb.
|
15- Инновацион лойиҳаларни бошқариш.
Японияда инновацион фаолиятнн давлат томонидан бошқариш.
15.2 -расм. Японияда ИТС давлат томонидан бошқаришнинг ташкилий тузилиши Японияда илмий техника сиёсати давлат томонидан бошқариш қуйидаги расмда кўрсатилган. Японияда саноат ривожланиш стратегиясини аниқлашда, саноат ИТТКИ ишлаб чиқаришда ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда ташки савдо ва саноат вазирлиги муҳим ўрин эгаллайди. ИТС аниқ й^налишларнинг бажарилишига фан ва техника бошқармаси назоратқилади. Япония саноат саноат технологиялари ассоцияси ташки савдо ва саноат вазирлигига буйсунган бўлиб лицензияларни экспорт ва импорт қилиш билан шуғулланади. Японияда илмий техника тараққиётнинг узоқ муддатли дастури бўлиб амалий тадқиқотларни рағбатлантириш ва чет эллардан лицензияларни сотиб олиш билан шуғулланади. Илмий техника сиёсатни асосан йирик корпорацияларда амалга оширишда. Давлат сиссати ҳозирги вақтда, Японияни лицензияларни импорт қилувчи эмас экспорт қилувчи давлатга айлантиришга йуналтирилган. Ҳозирги вақтгача мавжуд бозорларда чет эллик рақобатчиларга нисбатан уз маҳсулотларининг арзонлиги ва юқори сифатлиги билан устинликга эришиб боргам бўлса, ҳозир уларнинг олдида янада мурраккаб вазифа пайдо булди - маҳсулотларнинг юқори сифатини ва арзонлигини саклаган ҳолда узлари янги бозорларни ташкил этиш. Япония ташқи савдо ва саноат вазирлиги фақат ташқи савдо ва саноатнинг умумий ва тармоқлар бўйича стратегиясини аниқлашдан чегараланиб қолмасдан, унинг қаромоғида керакли даражада воситалар ва методлар катта арсенали бўлиб стратегияларни конкретлаштириш имкониятига эга. Японияда экспорт ишлаб чиқаришга ва экспорта таъсир қилишнинг ҳаммага таниш иқтисодий ва маъмурий усуллари яъни, экспортни имтиёзли кредитлаш ва суғурталаш, экспортчиларни солиқ тўлашдан қисман озод қилиш, экспортчиларга давлат томонидан комплекс ёрдам бериш ва шунга ўхшаш усуллар билан бир қаторда ўзгача методлардан хам фойдаланилади. Улар қаторга қуйидагиларни киритиш мумкин: Хусусий банклар томонидан бериладиган молиявий ресурсларни мақсадли тақсимлаш ва уларни иқтисодиётнинг устивор тармоқларида тўплаш; Корхоналарга илғор хорижий технологияларни сотиб олишда ёрдам бериш; Хорижий давлатлар билан илмий-техника ютуқлари билан алмашишларни назорат қилиш. Фан, ишлаб чиқариш ва илмий техника тараққиётни интеграциялашнинг Япония модели ўз ичида ИТТКИ ва илмталаб ишлаб чиқариш қамраб олган, умуман янги технополис-шаҳарларни яратишга йўналтирилган. Технополисларни ташкил этиш лойиҳаси - Япония ҳукуматининг "олти мақсадли" стратегия дастўрининг муҳим бир йўналишидир. Унинг асосий мақсади - технологик сардорлар қаторида узининг мустаҳкам жойини сақлаб қолишдир. Лойиҳа марказий ва маҳаллий органлар ва академик соҳа ҳодимлари томонидан Япония ташқи савдо ва саноат вазирлиги ташаббуси томонидан ишлаб чиқарилган. Япония технополислари бўйича америкалик мутахасснс Ш.Тацуионинг ёзишича «технополислар стратегияси - олий технология даражадаги регионал марказлар тизимини ривожлантириш асосида фаолиятнинг янги соҳаларига ёриб кириш стратегиясидир». Бошқача қилиб айтганда, бу-бутун япон хўжалигини интеллектуалаштириш стратегиясидир. Япония иқтисодиёти ривожланишининг хусусияти шундан иборат: саноат ишлаб чиқаришини ва фирмалар капиталини янада концентрациялаш, микроэлектрон техника асосида ресурларни тежовчи технологияларга ўтиш, терувчи ва қайта ишловчи ишлаб чиқаришнинг устиворлигини таъминлаш. Халқ хўжалигининг асосий ва илғор тармоқлари қуйидагилардир: информатика, электрон техника ва интеграл схемалар ишлаб чиқариш. Инновацион фаолиятнинг фаоллиги натижасида бир жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, ресурслардан самарали фойдаланиш, саноати ривожланган давлатлар ораси иқтисодий ривожланиш даражаси ва аҳоли умри узинлиги бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ривожланган Европа мамлакатларида инновацион фаолиятни бошқариш. Юқорида кўрсатилган давлатлар Англия, Франция, Германия Европа иттифоқи давлатлари орасида энг илғорлари ҳисобланади. Европа иттифоқидаги давлатлар сони 20 дан ошиб кетди. Европа иттифоқи мамлакатларининг хусусиятлари қуйидагилардан иборат: табиий ресурсларнинг, ер ва иш кучининг қимматлиги, юқори даражада аҳолининг зичлиги, ишлаб чиқаришнинг технологик даражасининг юқорилиги, маълумот, маданият, тарихий ананаларга нисбатан ижобий муносабат, муҳим озиқ-овкат маҳсулотларнинг баҳоси давлат томонидан назорат қилиниши; ишлаб чиқаришни бошқаришда халқаро ва Европа стандартларидан фойдаланиш; маҳсулотларни сертификациялаш; инновацион фаолиятни идикатив режалаштириш; халқ хўжалигининг фан талаб бўлган тармоқларини ривожланиши ишлаб чиқаришни концентрация ва кооперативлаштириш даражасининг юқорилиги. Бунинг натижасида ушбу давлатларда хаёт даражасининг юқорилиги. Европа иттифоқи мамлакатларида инновацион фаолиятни фаоллаштиришга катта эътибор берилмокда. Европа иттифоқида инновацион сиёсатнинг асосий йўналишларига қуйидагилар киради: ягона антимонопол қонунчиликни ишлаб чиқариш: дастгоҳларнинг амортизациясини тезлаштирувчи системадан фойдаланиш; ИТТКИ имтиёзли солиқка тортиш; кичик илмталаб бизнесни рағбатлантириш; намунавий технологиялар соҳаси бўйича инновацияларни давлат томонидан тўғридан тўғри молиялаштириш; университет фани билан илм талаб маҳсулотларни ишлаб чиқарилаётган фирмаларнинг ҳамкорлигини рағбатлантириш. «Технологияларни инновация ва алмашишнинг халқаро инфратузилмасини ривожлантириш режаси» ташкил қилади. Ушбу хужжатнинг асосий мақсади - миллий ва ундан юқори даражада илмий тадқиқот натижаларини тайёр маҳсулотга жорий қилиш жараённни тезлаштириш ва оддийлаштириш ва Европа иттифоқида инновацияларнинг тарқалишини қўллаб-қувватлашдан иборат. Ушбу режанинг қуйидаги бўлимида, яъни «Иновация соҳасида давлатлараро кооперация»да инновацияларни бошқариш ва технологияларни алмашиш бўйича функционал консалтинг хизматини ташкил қилиш ва фаолият кўрсатилиши режалаштирилган. Иккинчи бўлимда юқоридаги режанинг бажарилиши мувофнклаштириб ёритилган. Учинчидан-инновация ва технологиялар бўйича ахборотлар алмашиш тизимини тузиш, патент тизимини, унификация ва стандарттизациялашни такомиллаштириш. Туртинчи бўлимда – кам ривожланган давлатларнинг (Греция, Ирландия) инновацион имкониятларини кўтариш бўйича тадбирлар ёритилган. 1988 йилдан бошлаб Европа иттифоқида ИТТКИ натижаларини тарқатиш бўйича «ВЭЛЫО» дастури ҳаракат кўрсатмокда. Европа мамлакатларининг жаҳон юқори технолия бозорлардаги улишининг камайишига жавобан қуйидагилар қабул қилинди: ЭКСПРИТ - 1984 йилда қабул қилинган, ахборотлар тизими технологияси доирасида илмий тадқиқотлар Европа стратегнк дастури, (250 та компания ва 3 мингта тадқиқотчилар иштирок этишади). РАСЕ - 1985 йилда қабул қилинган, Европада алоқанинг илғор усулларини тадқиқот қилиш. ЭВРИКА - Франция ташаббуси билан 1985 йилда қабул қилинган комплекс дастур. Унинг мақсади - Америка ва Япония корпорациялари томонидан рақобатга қарши тура оладиган, алянс йўли билан пайдо бўлган йирик Европа саноат корхоналарини рағбатлантириш, Европа ИТТҚиларни 6 соҳаси бўйича ишларни ташкил этиш, мувофиклаштириш: оптроника: янги материаллар: катта ЭХМ, кучли лазерлар: заррачаларни тезлаштирувчилар, суъний интеллект. Эвриканинг олий органи - иштирокчи давлатлар вазирлари даражасида йилига икки марта бўладиган анжуман. Ишчи органи - 7 та мутахассисдан ва 6 та техник ходимдан ташкил топган ва Брюсселда жойлашган секретариатди ИТТКИ ахборотлар билан таъминлашни такомиллаштириш мақсадида Европа ахборот маркази (ЕАМ) ташкил этилган ва у уз таркибига 1995 йили Буюк Британияда жойлашган 21 гуруҳдан ва Европанинг бошқа мамлакатларида 210 та гуруҳдан ташкил топган эди. ЕАМ 25% га Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилса, кол га н 75% - хомийларнинг маблағлари ва пуллик хизмат кўрсатиш ҳисобига олинган маблағлардир. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling