15-мавзу: ииновацион лойиҳалрни бошқариш
Рақобатни ривожлантириш ва маъмурий тўсиқларни камайтирнш
Download 0.56 Mb.
|
15- Инновацион лойиҳаларни бошқариш.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15.3. ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ БОШҚАРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ.
Рақобатни ривожлантириш ва маъмурий тўсиқларни камайтирнш:
Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда корпоратив хуқуқни ривожлантириш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий принципларини жорий этиш. Иқтисодиётни тараққиётнинг инновацион йўлига утишини таъминлайдиган рақобатбардош бозорни шакллантириш ва ресурслардан самарали фойдаланиш. Монополияга қарши сиёсатни, шу жумладан давлат-хусусий шериклигини жорий этиш ҳисобига такомиллаштириш, барча юридик ва жисмоний шахслар учун табиий монополиялар субъектлари товарлари, ишлари ва хизматларидан фойдаланишда тенг шароитларни таъминлаш, монопол корхоналар маҳсулотларига нарх шаклланишининг самарали механизмларини жорий этиш. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тенг шарт- шароитлар яратиш ва ички бозорнинг монополлашувини олдини олиш. 2021 йилга бориб давлат кадастри ишларини юритишнинг тўлиқ рақамлаштирилишини таъминлаш ва мулкни рўйхатдан ўтказиш тартиб- таомилини соддалаштириш. Қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш улушини 2025 йилга бориб 20 фоиздан зиёдга ошириш. 15.3. ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ БОШҚАРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ. Инновацион жараённи ташкил этиш - инновацион ривожланишини тезлаштириш ва самарадорлигини оширишга мос регламентлар ва процедуралар асосида қаратилган илмий-техник персонал кучларини бирлаштириш бўйича фаолият ташкил этиш мақсади - инновацион жараённи ташкил этиш, унинг тавсифларини яхшилаш, изланишлар ва ишланмалар ўтказиш мавжуд кашфиётларнинг тўлик фойдаланилмаслиги, «излаш-ишлаб чиқариш» жараёниниг секин амалга оширилиши билан боғлиқ йўқотишларни бартараф этиш. Инновацион жараённинг ташкил этилиш хусусиятлари унга хос ички ноаниқлик билан боғлиқ. Мақсадга эришиши ноаниқлиги, фундаментал изланишлар босқичида 5-10%; амалий изланишлар босқичида 85-95% гача ошади, ишланмалар жараёнида эса 95-97% гача ташкил этади. Бироқ инновацион цикл кечки босқичларида хам самарага эришиш учун зарур бўлган вақт ва харажатларнинг маълум ноаниқлиги қолади. Муддатлар ва харажатларнинг қаттиқ меъёрланиши берилган натижанинг олиниш эҳтимоллигини камайтиради, натижалар ва муддатлар регламентланиши эса маблағларнинг анча ортиқ сарфланиши эҳтимолига йўл қўйилиши билан боғлиқ. Қисқа қилиб айтганда, инновацион жараённи ташкил этиш унинг эҳтимоллик характерини, бу ерда таъсир этувчи қонуниятлар статистик табиатини ҳисобга олинишига асосланади. Инновацион жараённи ташкил этиш сўзнинг кенг маъносида илмий - ишлаб чиқариш циклини ташкил этишини, ташкилотлар ихтисослашуви ва жавобгарлигини ташкил этиши, уларнинг ҳажми, жойлашуви, ишлар бажарилиши изчиллиги ва тартибини ўрнатилиши, персонал меҳнатини ва бошқарувни ташкил этишни ўз ичига олади. Маҳсулотларни, техник жараёнлар, улар рақобатбардошлигини янгилаш юқори темплари ва самарадорлиги инновацион механизм ташкилий- таркибий қисмлари билан кўп жиҳатдан аниқланади. Бунда инновациялар яратиш ва ўзлаштириш бўйича асосий ишлар қаратилган ташкилотлар тармоқ илмий-Тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик институтлари, тажриба ва махсус конструкторлик бюролари, конструкторлик бюролари ва корхона бўлимлари, акционерлик жамиятлари алохида роль уйнайди. Умумий кўринишда илмий ва илмий-техник ташкилотларни қуйидаги тарзада таснифлаш мумкин: Илмий-Тадқиқот институтлари (ИТИ); Конструкторлик бюролари (КБ); Лойиҳа-технологик институтлари (ЛТИ); Лойиҳа-конструкторлик институтлари (ЛКИ); Давлат лойиҳа институтлари (ДЛИ). Бунда илмий (илмий-техник) ташкилот остида асосий мақсади илмий изланишлар ўтказиш бўлган ихтисослаштирилган ва алохида ажралган хўжалик мустақил муассасани тушуниш керак. Илмий ташкилотларга бозорнинг инновацияларга эҳтиёжини ва давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тузилган илмий ишлар режаси, изланишлар ўтказишнинг молия манбаларнга эга. Ушбу режа асосида маълум билим ва фан соҳасида доимий илмий изланишлар олиб борувчи ташкилотлар киради. Янги илмий-техник ташкилотларни тузиш ва фаолият кўрсатаётганларини ташкиллаштириш бўйича тўғри қарорлар қабул қилиш учун уларни таснифлаш зарур. Улар куйидаги белгилар бўйича таснифланиши мумкин: Иш мазмуни бўйича - фундаментал ва амалий тадқиқотлар учун ИТИ; Экспериментал - тадқиқот ишларига ихтисослаштирилганлик; Илмий-техник ахборот институтлари; Ижтимоий-иқтисодий тадқиқот институтлари; Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling