15-Мавзу: исо 9001: 2008 талабларини ўрганиш


Download 107.59 Kb.
bet1/5
Sana15.10.2023
Hajmi107.59 Kb.
#1703908
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Sardor15


15-Мавзу:
ИСО 9001:2008 ТАЛАБЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Режа
1 Умумий талаблар
2 Ҳужжатларга қўйиладиган талаблар
1 Умумий талаблар
Ташкилот, сифат менеджмент тизимини ишлаб чиқиши, ҳужжатли расмийлаштириши, жорий этиши, ишчи ҳолатда сақлаб туриши, мазкур стандарт талабларига мувофиқ равишда унинг натижалилигини доимо яхшилаши керак.
Сифат менеджменти тизимини жорий этиш ва ишлатиши учун ташкилот:
а) сифат менеджменти тизими учун керак бўлган жараёнларни аниқлаши ва уларни ташкилотда қўллаши (2);
б) бу жараёнларни амалга оширишни кетма-кетлиги ва ўзаро боғланишини аниқлаши;
в) бу жараёнларни самарали бажариш ва уларни бошқариш учун керак булган мезонлари ва усулларни аниқлаши;
г) жараёнларни амалга ошириш ва уларни кузатиб бориш учун зарур бўлган ресурслар ва ахборот билан таъминлаши;
д) жараёнларни кузатиб туриши, ўлчаши ва таҳлил қилиши;
е) ушбу жараёнларни режалаштирилган натижаларга эришиши ва уларни доимо яхшилаб бориш учун зарур бўлган чораларни куриши керак.
Ташкилот мазкур стандарт талабларига мувофиқ бу жараёнларни бошқариши керак.
Маҳсулотни талабларга мувофиқлигига таъсир этувчи ташқи жараёнларни ўзининг фаолиятига қўшишда, ташкилот бундай жараёнларни бошқарилишини белгилаб қўйиши керак. Бу бошқариш сифат менеджменти тизимида аниқланиши лозим.
Изоҳ1: Сифат менеджменти тиэимининг жараёнлари юқорида санаб ўтилганларни ҳисобга олган ҳолда бошқариш, ресурслар билан таъминлашини, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва ўлчаш жараёнларини ўз ичига олиши керак.
Изоҳ2: Ташқи томонларга бериладиган жараёнлар ташкилот сифат тизими учун зарур, аммо ташкилотга нисбатан ташқи жамоа томонидан бажариладиган деб хисобланади.
Изоҳ3:Ташқи жараёнлар устидан назоратни таъминлаш ташкилотни, истеъмолчилар, қонунчилик ва геламентларнинг барча талабларига мувофиқликка жавобгарликдан озод қилмайди. Ташқи жараёнларга нисбатан қўлланиладиган назорат тури ва даражаси қуйидаги факторларга боғлиқ бўлиши мумкин:
а) ташкилотни тегишли талабларга мувофиқ бўлган маҳсулотни етказиб бериш хусусиятига ташқи жараённи потенциал таъсири;
б) назоратни биргаликда қўллаш даражаси
в) 7.4 бўлим талабларини қўллаш хисобига зарур назоратга эришиш хусусияти.
Агар ташкилот сифат менеджменти тизимини (бундан буён – СМТ) яратиш бўйича қарор қабул қилса, унда ИСО 9001:2008 да келтирилган талабларга мувофиқ унинг ишлаб чиқилиши режалаштирилиши керак.

Download 107.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling