15-Мавзу: исо 9001: 2008 талабларини ўрганиш


Сифат менеджменти тизимининг ҳужжатларининг ҳажми ва батафсиллаштириш даражаси қуйидаги омилларга боғлиқ бўлиши керак


Download 107.59 Kb.
bet3/5
Sana15.10.2023
Hajmi107.59 Kb.
#1703908
1   2   3   4   5
Bog'liq
Sardor15

2 Сифат менеджменти тизимининг ҳужжатларининг ҳажми ва батафсиллаштириш даражаси қуйидаги омилларга боғлиқ бўлиши керак:
а) ташкилотнинг катталиги ва фаолият сохаси;
б) жараёнларнинг мураккаблиги ва ўзаро ҳамкорлиги;
в) ходимларнинг лаёқатлиги.
3 Ҳужжатлар ихтиёрий шаклда ва ихтиёрий турдаги элтувчиларда расмийлаштирилган бўлиши мумкин.
СМТ фаолиятини ҳужжатлаштирилган асосини яратиш ва баён қилиш учун ташкилот СМТ ҳужжатлари тўпламини яратиши керак.
ИСО 9001:2008 талабларига мувофиқ қуйидаги процедураларни мажбурий ишлаб чиқилиши ва ҳужжатлаштирилиши талаб қилинади:
  • ҳужжатларни бошқариш;
  • сифат бўйича ёзувларни бошқариш;
  • ички аудитни бошқариш;
  • номувофиқ маҳсулотни бошқариш;
  • тўғриловчи амаллар;
  • олдини олувчи амалар.

2 Сифат буйича қўлланма
Ташкилот:
а) турли истисноларни мукаммал баёнини ва асосланиши билан бирга снфат менеджменти тизимининг (2) қўлланиш соҳасини;
б) сифат менеджменти тизимида белгиланган ҳужжатлаштирилган процедуралар, ёки уларга қилинган ҳаволаларни;
в) сифат менеджменти тизимига киритилган жараёнларнинг ўзаро ҳамкорлигининг баёнини ўз ичига олган сифат бўйича қўлланмасини ишлаб чиқиши ва ишчи ҳолатда ушлаб туриши лозим.

Сифат бўйича қўланма корхона СМТ жамловчи ҳужжати бўлиб хисобланади ва сифат соҳасидаги сиёсат, СМТ асосий қоидаларини баёнини, шунингдек корхона ва унинг сифат соҳасидаги фаолияти тўғрисида маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Сифат бўйича қўлланма қуйидагиларни таъминлаш учун ишлаб чиқилади:
  • СМТ самарали жорий қилиш;
  • корхонани сифат соҳасидаги сиёсатини баён қилиш;
  • СМТ жараёнларини самарали бошқариш;
  • СМТ аудити учун меъёрий асосни;
  • ўзгараётган шароитларда СМТ фаолияти стабиллигини;
  • СМТ ИСО 9001 стандартига мувофиқлигини корхона томонидан намойиши.

Сифат бўйича қўлланма таркиби, одатда ИСО 9001:2008 стандарти таркиби ўхшаш бўлади, бу ташқи аудиторларни сифат тизимларини сертификатлаштиришда ташқи аудиторларни ишлаш имконини беради. Сифат бўйича қўлланмада корхонада ИСО 9001 стандартини ҳар бир талабига қай тарзда эришилиши кўрсатилади. Қўлланмани ортиқча хажмини камайтириш учун унда тасдиқланган ва қўлланилаётган ҳужжатларга (стандартлар, процедуралар, жараёнлар баённомалари, методикалар, йўриқномалар, сифат дастурлари ва ҳ.к.) ҳаволалар килинади.
Сифат бўйича қўлланмани бутлаш шакли, унга ўзгартиришлар киритиш енгиллигини таъминлаши керак.

Download 107.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling