15-Мавзу: исо 9001: 2008 талабларини ўрганиш


Download 107.59 Kb.
bet4/5
Sana15.10.2023
Hajmi107.59 Kb.
#1703908
1   2   3   4   5
Bog'liq
Sardor15

3 Ҳужжатларни бошқариш
Сифат менеджменти тизимининг ҳужжатлари устидан бошқаришни амалга ошириш керак. Ёзувлар ҳужжатларнинг маҳсус тури бўлиб, 4 бандда келтирилган талабларга мувофиқ бошқарилиши керак.
Хужжатлаштирилган процедураларни:
а) ҳужжатларни жорий этишдан олдин уларни бирхилликка текшириш;
б) ҳужжатларни таҳлил қилиш, уларни актуаллаштириш (заруриятга кўра) ва қайта тасдиқлаш;
в) ҳужжатлардаги ўзгартишларни, шунингдек хужжатларни қайта кўриб чиқилишини жорий мақомини идентификатлаштириш;
г) қўлланиладиган ҳужжатларнинг тегишли таҳририни улардан фойдаланиш жойларида бўлишлигини таъминлаш;
д) ҳужжатларни ўқилиши ва аниқ идентификатлаштириш ҳолатида сақланишини таъминлаш;
е) сифат менеджменти тизими жараёнларини режалаштириш ва бошқариш учун ташкилот томонидан белгиланган, ташқи ҳужжатларни идентификатлаштириш ва ва уларни тарқатилишини бошқариш;
Ташкилотни СМТ хужжатларини бошқариш бўйича фаолияти ҳужжатлаштирилган процедурада баён қилиниши керак. Ҳужжатларни бошқариш ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан бирга, СМТ фаолияти даврида ҳужжатларни ўзини бошқаришни кўзда тутиши керак.
Ҳужжатларни бошқаришда қуйидаги асосий функциялар бажарилиши керак:
  • ҳужжатларга эҳтиёжни белгилаш;
  • ҳужжатларни ишлаб чиқилиши ёки харид қилинишини режалаштириш;
  • ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш, амалга жорий қилиш;
  • ҳужжатларни кўриб чиқиш, қайта тасдиқлаш;
  • хисобга олиш, белгилаш (идентификатлаштириш), тарқатиш, сақлаш;
  • булинмаларни долзарбланган ҳужжатлар билан таъминлаш;
  • ўзгартиришлар киритиш;
  • ҳужжатлар мақомини кўриб чикиш ва ҳужжатларни бекор қилиш ва йиғиб олиш, эскирган ҳужжатларни қўлланилишини олдини олиш.

СМТ қуйидаги ҳужжатлари бошқарилиши керак:
  • СМТ ҳужжатлари (сифат соҳасидаги сиёсат, сифат бўйича қўлланма, сифат соҳасидаги мақсадлар, ҳужжатлаштирилган процедуралар, жараёнлар баённомалари, ишчи йўриқномалар ва ҳ.к.);
  • ташқи ҳужжатлар (қонун ва меъёрий ҳужжатлар ва ҳ.к.);
  • техникавий ҳужжатлар (конструкторлик, технологик ҳужжатлар, регламентлар ва ҳ.к.);
  • бўлинмалар тўғрисидаги низомлар ва лавозим йўриқномалари.


Download 107.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling