15-mavzu: Yangi O‘zbekiston taraqqiyot strategiyasining mazmun-mohiyati, uni amalga oshirish mexanizmlari


Етти устувор йўналиш — инсон қадрини таъминлаш тимсоли


Download 34.89 Kb.
bet3/7
Sana15.02.2023
Hajmi34.89 Kb.
#1201686
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15-mavzu. O\'zbekistonning eng yangi tarixi fanidan

Етти устувор йўналиш — инсон қадрини таъминлаш тимсоли
Ўз навбатида, халқимизнинг тўла ишончи билан қайта сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” ло­йиҳаси муҳокамасининг иккинчи босқичини бош­лаб берди. Бу босқич 2021 йилнинг 6 ноябридан 29 декабригача давом этди.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида баён этилган янги ғоя ва ташаббуслар сайловчилар, бутун халқимиз билдирган таклиф, фикр ҳамда мулоҳазалар билан умумлаштирилиши ва такомиллаштирилиши ҳисобига янада сайқал топди. Натижада учта ҳужжат:
биринчидан, Президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тарақ­қиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони;
иккинчидан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастури;
учинчидан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Хусусан, агар Ҳаракатлар стратегиясида 5 та устувор йўналиш белгилаб олинган бўлса, тараққиёт ўзгаришларининг янги тарихий босқичда давом эттирилиши кўзда тутилган ҳолда, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясига 2 та янги устувор йўналиш қўшилди. Шундай қилиб, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида еттита устувор йўналиш назарда тутилган.
Бу — бежиз эмас. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “аждодларимиз етти рақамини бахт-саодат ва омад келтирадиган, эзгу ­ниятни рўёбга чиқарадиган хосиятли тимсол, деб билганлар”.
Тараққиёт стратегиясида Ҳаракатлар стратегияси доирасида эришилган ютуқлар, хусусан, асосий натижаларга оид далил ва рақамлар ҳам келтирилган. Мисол учун, Ҳаракатлар стратегиясини ижро этиш учун 300 дан ортиқ қонун ва кодекс, Президентимизнинг 4 мингдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинган. Шу тариқа Ҳаракатлар стратегияси якунига келиб, Янги Ўзбекистон пойдеворининг ҳуқуқий асослари яратилди.
Келгусида Тараққиёт стратегияси доирасида бир қатор концепция ва дастурлар, 13 та кодекс, 12 та қонун, яъни ҳар бир устувор йўналишда зарур қонун ҳужжатлари қабул қилиниши кўзда тутилган.
Бинобарин, янги ҳужжат — Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси энди Янги Ўзбекистоннинг пойдеворини тиклаш ва биносини қуришга қаратилган. Бу буюк бунёдкорлик жараёни 2026 йилгача бўлган даврни қамраб олади ва йилма-­йил амалга ошириб борилади.

Download 34.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling