15-mavzu: Yangi O‘zbekiston taraqqiyot strategiyasining mazmun-mohiyati, uni amalga oshirish mexanizmlari
Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси: халқаро ва хорижий экспертлар баҳоси
Download 34.89 Kb.
|
15-mavzu. O\'zbekistonning eng yangi tarixi fanidan
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мартин Чунгонг
- Робер Блум
- “Diva International”
- “Newly”
Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси: халқаро ва хорижий экспертлар баҳоси
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳамкор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, бутун жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бир қатор нуфузли хорижий ва халқаро экспертлар томонидан Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг қамровли ва шиддатли ислоҳотлар самаралари эътироф этилган ҳолда, ушбу янги тарихий ҳужжатнинг лойиҳасигаёқ юксак баҳолар берилдики, улардан айримларига тўхталамиз. Мамлакатимизга 2021 йил 28 ноябрь — 7 декабрь кунлари ташриф буюрган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн Ўзбекистоннинг қонун ижодкорлиги ва халқаро ҳужжатлар қабул қилишда ташаббускорлик кўрсатиш соҳаларида етакчи эканини эътироф этган ҳолда, хусусан, “Меҳр” операцияси доирасида фуқароларни мамлакатга қайтариш, реабилитация ва реинтеграция қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни юксак баҳолади. Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг Президент Шавкат Мирзиёевнинг миллий парламентларнинг ролини оширишга қаратилган халқаро ташаббусларини тўла қўллаб-қувватлаши ҳақида баёнот берди. Бу ўринда давлатимиз раҳбарининг: биринчидан, БМТ Бош Ассамблеясининг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисидаги махсус резолюциясини қабул қилиш; иккинчидан, жорий йилда Ўзбекистонда Аёл-спикерлар жаҳон саммитини ўтказиш; учинчидан, Ёшлар парламентларини ривожлантириш бўйича ташаббусларни рағбатлантириш ва бу борада яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга доир ташаббуслари назарда тутилмоқда. Ўз навбатида, Женева дипломатик доиралари президенти Робер Блум таъкидлашича, Ўзбекистон Президенти илгари сурган хусусий мулк ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусий секторни рағбатлантириш бўйича янги ташаббуслар мамлакатнинг иқтисодий ўсишига ва аҳоли фаровонлиги ошишига олиб келади. Халқаро “Diva International” журнали бош муҳаррири Марит Фосс эса, Президент Шавкат Мирзиёев ўзини том маънодаги демократ сифатида намоён этаётганига эътибор қаратган. Халқаро эксперт қайд этишича, Ўзбекистон Президентининг асосий мақсади — инсон қадрини таъминлаш. Бу, ўз навбатида, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни англатади. Мамлакатда номарказлаштириш сиёсати олиб борилаётгани, яъни марказий давлат органларининг айрим муҳим ваколатлари маҳаллий ҳокимият идораларига ўтказилаётгани тўғри ва оқилона йўлдир. Франциянинг “Newly” онлайн нашри ёзишича, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси мамлакат миллий тараққиётида янги босқични бошлаб беради. Айниқса, “инсон — жамият — давлат” устувор тамойили жамиятда ижтимоий муҳитни тубдан ўзгартиришнинг муҳим мезонига айланади. Давлатимиз раҳбарининг Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла” йилида амалга оширишга оид Давлат дастурини амалга ошириш истиқболлари ҳақидаги нутқини тинглаш асносида бизда ҳам бир қатор фикрлар туғилди. Президентимиз Давлат дастури тўлиқ бажарилиши ва кутилган самараларни бериши учун унинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратгани бежиз эмас. Шу мақсадда миллий даражада: таълимнинг мактаблардан токи олий ўқув юртларигача бўлган барча босқичларида “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби бўйича миллий иншолар танловини ўтказишни таклиф этамиз. Бу тадбир ёшларимиз онгу шуурида ватанпарварлик, миллий ғурур ғояларини мустаҳкамлаб, кучли ғоявий иммунитет ҳосил бўлишига хизмат қилади. Download 34.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling