15-мавзу: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти
Download 323.93 Kb. Pdf ko'rish
|
15-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу бўйича тавсия этилган адабиётлар
Ўзбекистон ўзининг ташқи алоқаларини ҳам кўп томонлама, ҳам икки томонлама асосда ташкил этмоқда. Ўзбекистон нинг АҚШ билан икки томонлама муносабатлари изчил ва собитқадамлик билан ривожланиб бормоқда. Дун ѐнинг етакчи давлати бўлган, жуда катта сиѐсий, иқтисодий, ҳарбий-техникавий, интеллектуал салоҳиятга эга бўлган АҚШ билан кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш биз учун устивор аҳамият касб этмоқда. АҚШ билан алоқалар Республикамизнинг давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш жара ѐнига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Сўнгги йилларда Европадаги кўпгина мамлакатлар - Германия, Буюк Британия, Франция, Бельгия, Греция, Чехия, Словакия ва бошқа мамлакатлар билан бевосита икки томонлама муносабатларимиз анча кенгайди ва мустаҳкамланди. Оси ѐ мамлакатлари - Япония, Жанубий Корея, Хитой, Вьетнам, Малайзия, Хиндистон, Индонезия, ва бошқа мамлакатлар билан алоқаларимиз мустаҳкамланиб бора ѐтганлиги муҳим аҳамият касб этади. Кейинги вақтларда Япония минтақамизнинг мураккаб муаммоларини - хавфсиз ва барқарор тинчликка эришиш, атроф-муҳит муҳофазаси масалаларини ҳал этишда фаол ва манфаатдорлик билан иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикасининг ташқи си ѐсати халқ манфаатлари йўлида хизмат қилишга, халқ турмуши, фаровонлигини яхшилашга йўналтирилган. Шунинг учун хорижий мамлакатлар билан алоқаларда иқтисодий омиллар ҳал қилувчи роль ўйнайди. Хорижий мамлакатлардан республикамизга илғор технологиялар, сармоялар кириб келиши, қўшма корхоналар қурилиши оқилона ташқи си ѐсатнинг натижасидир. Бугунги кунда Ўзбекистонда жаҳондаги 70 га яқин мамлакатларнинг сармоялари иштирокида ташкил этилган 2400 дан ортиқ қўшма корхоналар ишлаб турибди. Улар истеъмол моллари, экспорт учун сифатли товарлар ишлаб чиқармоқда, аҳолига хизмат қилмоқда. Мамлакатимиз ҳар йили Давос 155 шаҳрида ўтадиган жаҳон иқтисодий анжуманида иштирок этмоқда. Анжуманда қатнашиш Ўзбекистонни ва унинг имкониятларини таништириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш учун муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки чет эл инвестициялари халқ хўжалигининг таркибини қайта қуришга, такомиллаштиришга ва ишлаб-чиқаришни жиҳозлашга, сермеҳнат ва кўп илм талаб қилувчи ишлаб чиқаришни барпо этишга йўналтирилади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон да 5 миллиарддан ортиқ АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар иштирокида лойиҳалар амалга оширилмоқда. Зарафшон водийсидаги Мурунтовда АҚШнинг Нюмонт Майнинг корпорацияси билан ҳамкорликда тоғ жинсларидан олтин ва кумуш ажратиб олувчи “Зарафшон-Нюмонт” қўшма заводининг қурилиши, йилига 200 минг енгил автомабил ишлаб чиқарувчи “УзДЭУ авто”, Франция ва Япония билан ҳамкорликдги структурасида энг йирик бўлган нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғонада Германия билан ҳамкорликда “Узсаламан” пойафзал фабрикаси қурилиши бунинг далилидир. Республикамизнинг Эрон жанубий портларига ва ўнлаб бошқа муҳим объектларига йўл очган темир йўл бўйича ҳаракати бошланди. Бундай ҳамкорликдан иккала томон ҳам манфаат кўрмоқда. Қўшма корхоналарнинг қурилиши натижасида кўплаб иш ўринлари вужудга келмоқда, бу республикада ишсизлик муаммосии ечиш, ишсизларни ишга жойлаштиришга кўмаклашмоқа. Таълим, фан ва маданият соҳасидаги ҳамкорликлар ҳам ажойиб самаралар бермоқда. Университетлар ва бошқа ўқув юртларимиз замонавий ускуналар ва қўлланмалар билан таъминланмоқда, кўпчилик курслар таниқли жаҳон олимлари томонидан ўқилмоқда, ва малака оширмоқда, жумладан 2004-2005 ўқув йилида жами 420 киши Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари иқтидорли ѐш педагог-ўқитувчилари Буюк Британия, АҚШ, Франция, Германия, Россия Федерацияси, Япония, Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Корея, Малазия каби давлатларнинг нуфузли таълим муассасалари ва илмий марказларида малака ошириб қайтдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ѐшларнинг чет элда ўқишини қўллаб-қувватловчи “Умид” жамғармаси ташкил этилди. Бу жамғарма ажратган грант ҳисобига АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва Япониянинг энг нуфузли университетларида бакалавр ва магистр даражаларини олиш имкониятини беради. Ўзбекистон ўзининг буюк келажак сари шаҳдам қадамлар билан бормоқда, унинг серқиррали ташқи си ѐсати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистоннинг келажакдаги истиқболлари ҳақида жаҳон мамлакатларининг нуфузли давлат арбоблари ўзларининг ижобий фикрларини билдирганлар, масалан, Халқаро иқтисодий форум президенти Клаус Шваб, Ўзбекистон 10- 15 йилдан кейин жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторида туриши мумкин деб ҳисоблайди. Мамлакатимизнинг хорижий мамлакатлар билан кўп томонлама алоқаларида Тошкент муҳим ўрин тутади. 2009 йил Тошкент шаҳрининг 156 2200 йиллик юбилейини ЮНЕСКО раҳнамолигида нишонланиши ҳамда Ислом конференцияси ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича тузилмаси ISESCO (AYSESKO) томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда ислом маданияти пойтахти деб эълон қилингани юксак халқаро эътиборнинг натижасидир. 2010 йил давлатимиз раҳбари томонидан Баркамол авлод йили” деб эълон қилинди. Мамлакатимизда соғлам ва баркамол авлодни тарбиялаш, ѐшларни ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рў ѐбга чиқариш, мамлакатимиз йигит- қизларини XXI- аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун шарт- шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора- тадбирларни амалдга ошириш бўйича Давлат дастури қабул қилинди. Мавзу бўйича тавсия этилган адабиётлар 1. Каримов И.А. Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги маърузаси. 2. Жўраев Н., Файзуллаев Т., Усмонов Қ. Ўзбекистон тарихи. Миллий мустақиллик даври. Тошкент “Шарқ”. 1998. 3. Тараққи ѐт ва ҳамкорлик йўлларида. Ўзбекистон ташқи сиѐсати ва дипломатияси. Тошкент “Ўзбекистон ”. 1993. Ўзбекистон мустақил тараққи ѐт йўлида. (Усмонов Қ., Ғаниев Д.) Тошкент.Ўзбекистон1994. Download 323.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling