16-маъруза. Электростатика. Режа
Download 0.79 Mb.
|
16. Электростатика
- Bu sahifa navigatsiya:
- § 2. Электр майдон. Электр майдон кучланганлиги. Майдонларнинг суперпозиция принципи.
Ньютонни учинчи қонунига биноан q2 электр зарядига F21 = –F12 куч таъсир қилади.
Кулон кучларига, механикада кўрилган кучларнинг суперпозиция принципини қўллаймиз: бир нечта нуқтавий q1, q2, …, qi, …, qN зарядлар томонидан, нуқтавий заряд q га таъсир этувчи натижавий куч, унга ҳар бир заряд томонида алоҳида қўйилган кучларнинг вектор йиғиндисига тенг: (3) (4) Бу ерда ri –q заряддан qi зарядга ўтказилган радиус-вектор; ri –q ва qi зарядлар орасидаги масофа. § 2. Электр майдон. Электр майдон кучланганлиги. Майдонларнинг суперпозиция принципи. Электр зарядларнинг ўзаротаъсири текширилаётганда нима учун зарядларга таъсир қилувчи кучлар пайдо бўлади ва улар бир заряддан бошқасига қандай узатилади, деган савол туғилиши табиийдир. Худди шунингдек, қуйидаги саволни ҳам қўйиш мумкин: фақат иккита заряд мавжуд бўлгандагина механикавий кучлар пайдо бўлади, бироқ фақат биттагина заряд мавжуд бўлиб, иккинчиси умуман бўлмаса, атрофдаги фазода бирор ўзгариш содир бўладими? Физика фанининг тараққиёти жараёнида бу қўйилган саволларга жавоб беришда бир-бирига, қарама-қарши икки ҳил ёндошиш мавжуд эди. Биринчиси: жисмлар бошқа жисмларга оралиқ жисмлар ёки муҳитнинг иштирокисиз масофада туриб таъсир қилиш хоссасига эга, яъни кучлар бир жисмдан бошқа жисмга ўтиши орқали, шу билан бирга бир онда узатилиши мумкин. Бу нуқтаи назардан қараганда фақат битта заряд мавжуд бўлганда атроф фазода ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмайди. Иккинчи ёндошишда эса бир-бири билан боғланмаган жисмлар орасида ўзаротаъсир кучлари бу жисмларни қуршаб олган бирор муҳит бўлгандагина шу муҳитнинг бир қисмидан иккинчи қисмига охирги тезлик билан кетма-кет узатилиши мумкин. Ҳатто ягона заряд бўлганда ҳам атрофидаги фазода маълум ўзгаришлар содир бўлади. Ҳозирги замон физикаси, яқиндан таъсир қилиш ғоясини сақлаб, узоқдан таъсир қилиш ғоясини инкор этади. Ҳақиқатдан ҳам, ўзаро таъсир кучлари, яъни ҳаракат бўшлиқ орқали, материя иштрокисиз узатилиши мумкин деб фараз қилиш, материясиз ҳаракат мавжуд деб фараз қилиш билан тенг кучлидир, бу эса ҳеч қандай мазмунга эга эмас. Шундай қилиб, тинч турган зарядлар орасида куч пайдо бўлиши ва унинг узатилишини тушунтириш учун зарядлар орасида ўзаро таъсирни амалга оширадиган бирор физикавий восита бор деб фараз қилиш лозим. Электр майдон ана шу воситани ўзгинасидир. Бирор жойда электр заряд вужудга келганда унинг атрофида электр майдон пайдо бўлади. Электр майдоннинг асосий хоссаси шундаки, мана шу майдонга жойлашган ҳар қандай зарядга куч таъсир қилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling