16-маъруза. Электростатика. Режа


Download 0.79 Mb.
bet2/7
Sana20.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1039519
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
16. Электростатика

Нуқтавий заряд деганда, физикада ўлчамлари бошқа зарядларгача бўлган масофага нисбатан жуда ҳам кичик бўлган зарядланган чўзиқ жисм тушунилади.
Жисмларни электрланиши – зарядларни жисмлар орасидаги қайта тақсимланишидир. Ҳар қандай жисмда заряд пайдо бўлиши, катталиги жиҳатдан унга тенг, лекин ишораси қарама-қарши бўлган бошқа зарядни юзага келтиради. Электрланиш усуллари: ишқаланиш, тегизиш, таъсир этиш.
Ҳар қандай зарядлаш жараёнида, бир хил катталикдаги турли жисмли зарядлар пайдо бўлиши, ҳамма жисмларда доим мусбат ва манфий зарядлар бўлади деган хулосага олиб келади. Аммо, оддий шароитларда, ҳар бир жисм ҳажмидаги мусбат зарядлар миқдори манфий зарядлар миқдорига тенг. Шунинг учун жисм зарядланмаган бўлиб туюлади.
Ҳар қандай зарядлаш жараёни электр зарядларини қайта тақсимлаш жараёнидан иборат, бунда жисмларнинг бирида (ёки жисмнинг бир қисмида) ортиқча мусбат заряд, бошқа жисмда (ёки жисмнинг бошқа қисмида) ортиқча манфий заряд ҳосил бўлади. Жисмлардаги мусбат ва манфий зарядларнинг умумий миқдори ўзгармайди, бу зарядлар жисмлар ўртасида қайта тақсимланади холос. Шунинг учун, барча жисмларда исталган электр жараёнида ҳосил бўладиган зарядларнинг алгебраик йиғиндиси ҳамма вақт нолга тенг.
Электрланмаган жисмда манфий ва мусбат зарядлар сони бир хил бўлади, акс ҳолда ҳар хил бўлади.
Ҳозирги вақтда электр зарядлар, табиатда, биз энг содда ёки элементар деб ҳисоблайдиган зарядланган зарралар кўринишида бўлиши узил-кесил аниқланган. Манфий зарядланган элементар зарра электрон деб аталади. Биз уни электр ҳодисаларида кўп учратамиз. “Электрон” сўзи грекчасига “қахрабо” деган сўзни билдиради.
Халқаро ўлчов бирликлари СИ да заряднинг ўлчов бирлиги Кулон(Кл)- 1 С да ток кучи 1А(ампер) бўлган ўтказгични кўндаланг кесими юзасидан ўтадиган электр заряди.
СИ системасида элементар заряд: e = 1,6∙10-19Кл.
Бундан кўринадики 1Кл = 6,251018 e
Ҳар бир электронни заряди бир хил бўлиб, q = e = 1,6∙10-19 Кл га тенг. Массаси эса me =10-30 кг.
Масалан, бизнинг Ер манфий зарядга эга: Q = - 6·105Кл.
Элементар заряд кичик бўлганлиги сабабли, биз унинг дискретлигини сезмагандай бўламиз(1мкКл зарядга ~ 1013 электрон мос келади).
Ихтиёрий жисм заряди элементар зарядларнинг бутун сонига карралидир: q = N∙е
Ҳар бир элементнинг атоми таркибига унга хос бўлган муайян миқдордаги электронлар киради. Бироқ, атом, бутунича олганда зарядланмаган, чунки унда катталиги жиҳатдан атомдаги барча электронлар зарядларининг йиғиндисига тенг бўлган мусбат заряд мавжуд. Атомнинг мусбат заряди атом ядросида бўлиб, атомнинг деярли барча массаси шу ядрода мужассамлангандир.
Модданинг турли хоссаларини унда электронлар бўлиши ва уларнинг ҳаракати билан боғлаб тушунтирувчи назария электрон назария деб юритилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling