16-маъруза кафолатланган хизмат модели
Пакетларни оптик коммутациялашга эга бўлган тармоқлар
Download 236.5 Kb.
|
16-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Блокларни оптик коммутациялашга эга бўлган тармоқлар
Пакетларни оптик коммутациялашга эга бўлган тармоқлар
Пакетларни оптик коммутациялашга эга бўлган тармоқлардаIP-трафик, «пакет кетидан пакет» принципи бўйича ҳар бир маршрутизаторда қайта ишланади ва коммутацияланади. IP-пакет сарловхадан ва фойдали юкламадан иборат. Пакет сарловхаси маршрутизацияси учун зарур бўлган ахборотдан иборат ва фойдали юклама каби реал маълумотларни тақдим этади. OPS тармоғининг келажакдаги энг олий мақсади, оптик муҳит ичида пакет сарловхаси қайта ишланади. Технологиянинг мазкур сатхида бу мумкин эмас. Бундай муаммонинг ечими, оптик муҳитда фойдали юкламани сақлаган ҳолда электрон муҳитда сарловхани қайта ишлаш ҳисобланади. OPS нинг асосий афзаллиги, частоталар полосасини тақсимлаш учун статистик зичлаштиришни қўллаш йўли билан частота диапазонини қўллашни ошириш имконидир. 13.2-расм. Ёруғлик йўлини ҳосил бўлиши Блокларни оптик коммутациялашга эга бўлган тармоқлар OBS тармоқлари, олдин қараб чиқилган иккита WR ва OPS тармоқларнинг афзалликларига эга. Бу ерда оралиқ узелларда буферлаштириш ва электрон қайта ишлашга хожат қолмайди. Айни шу пайтда OBS чегараланган вақт давомийлигида каналларни захиралаш йўли орқали тармоқни қўллаш коэффициентини оширади. OBS тармоқларида асосий коммутациялаш бирлиги бу блокдир. Блок (burst), кириш узелидан чиқиш узелига биргаликда узатиладиган ва оралиқ узелларга биргаликда коммутацияланадиган пакетлар кетма-кетлигидир. Блоклар шаклланиши учун бир қанча ёндашишлар мавжуд, масалан: агрегациянинг чегараланган вақтига эга бўлган контейнерлаш техникаси (Containerization withAggregation-Timeout, CAT). Блок икки қисмдан иборат: сарловха ва маълумот. Бошқарувчи блок (Control Burst, CB) деб аталувчи сарловха, биринчи бериладиган маълумотлар блоки (Data Burst, DB) деб аталувчидан алоҳида узатилади ва унинг DB сига мос келиши учун бутун йўл бўйлаб частота полосасини захиралайди. Ундан кейин DBнинг ўзи СВ учун захираланган йўл бўйлаб ҳаракатланади. Download 236.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling