16-маъруза кафолатланган хизмат модели


Биринчи қадам: тармоқни тартибли холатга келтириш


Download 236.5 Kb.
bet6/7
Sana09.11.2023
Hajmi236.5 Kb.
#1760290
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
16-маъруза

Биринчи қадам: тармоқни тартибли холатга келтириш. Бошида одатда тармоқ яхши лойихалаштирилади ва захираланади. Қандайдир вақтдан кейин тез ва яқинлашган ечимлар туфайли муаммолар йиғилади. Шунинг учун, доимий “тозалаш” олиб борилиши керак, бунда носозликларни алохида нуқталари ва тор жойлари бартараф этилиши керак. Мос келган жойларга ўтказиш қобилияти шундай қўшилиши керакки, хаттоки каналлар ва кескин маршрутларни рад этиши, тармоқни ортиқча юкланишига олиб келмаслиги керак. Бу IP – тармоқда QoSни таъминлаш учун керак бўлган зарур ва фойдалидир.
Иккинчи қадам: трафикни синфларга бўлиш. Хизмат кўрсатишни учта синфи тавсия этилади:

  • премиум (Premium);

  • кафолатланган (Assured);

  • энг яхши уриниш (Best effort).

Premium-хизмат кўрсатиш кичик ушланиб қолиш ва кам джиттерли ишончли хизмат кўрсатишни таъминлайди. Раел вақтдаги трафик (масалан. водеоконференция) ва трафик йўқотишларга моил (масалан, финансли ёки тармоқни бошқариш трафиги), шунингдек қандайдир хизмат кўрсатиш фойдасига олиниши мумкин.
Assured-хизмат кўрсатиш ишончли хизмат кўрсатишни таъминлайди. Виртуал шахсий тармоқларни (Virtual Private Network, VPN) нореал вақтдаги трафиги шундай хизмат кўрсатишдан устун чиқиши мумкин.
Best effort хизмат кўрсатиш – ананавий Интернет-хизмат кўрсатиш.
Учинчи қадам: Premium трафикни химоялаш ва трафик инжиниринги. Тавсия этилаётган йўналишда белгилаш бўйича кўп протоколли коммутация (Multiprotocol Label Switching, MPLS) химоялаш ва трафик инжиниринги учун қўлланилади.
Трафикни химоялаш. Аввал тармоқда белгилаш бўйича коммутациялаш йўли конфигурацияланади (Label Switched Path, LSP). Хар бир кирувчи маршрутизатор чиқувчига нисбатан иккита LSPга эга. Биринчи LSP – Premium трафик учун қўлланилади, иккинчи LSP - Assured ва Best effort трафик учун биргаликда қўлланилади. Premium LSP тез қайта маршрутизациялаш рухсатига эга. Тез қайта маршрутизациялашни асосий ғояси, канал, маршрутизатор ёки кўпгина каналлар ва маршрутизаторлардан иборат сегмент йўли учун конфигурациялашдан олдин LSP вақтли уланиш мавжудлигидадир, бундай канал, маршрутизатор ёки сегмент йўли химояланган сегмент дейилади.



13.4-расм. Тез қайта маршрутизациялаш

Химояланган сегментда рад этиш юзага келса, химояланган сегментни маршрутизатори иккинчи сатхдан маълумот олади. LSPни вақтли уланиши носозликни айланиб ўтиши учун қўлланилади. Бу химояланиш 50... 100 мсоралиқда кучга кириши мумкин. Тез қайта маршрутизациялаш вақтида, LSPтуфайли қабул қилинган йўл шартли равишда оптимал бўлиши мумкин. Буни тўғрилаш учун, химояли маршрутизатор ахборотни LSPни кирувчи маршрутизаторига жўнатади, у сўнгра LSP учун янги йўлни хисоблайди ва трафикни янги LSP га йўналтиради. Бу жараён 6.4-расмда келтирилган. Тез қайта маршрутизациялаш пакетларни йўқолишига рухсат бермайдиган иловаларга зарур. Бироқ тез қайта маршрутизациялаш тармоқни қисман мураккаблаштиради.


Тавсия этилаётган усулда Premium трафикни химоялаш, юқори тайёргарликни таъминлашга хизмат қилади.
Трафик инжиниринги. Тармоқнинг топологияси ва ўтказиш қобилиятини тез ўзгартириб бўлмаслиги натижасида, трафикни нотекис тақсимланиши тармоқни баъзи бир қисмларида ортиқча юкланишга сабаб бўлиши мумкин, хаттоки тармоқни умумий ўтказиш қобилияти умумий талаблардан катта бўлса ҳам. Тавсия этилаётган усулда хар бир кирувчи маршрутизатор чиқувчига нисбатан иккита LSPга эга. Биринчи LSP – Premium трафик учун қўлланилади, иккинчи LSP - Assured ва Best effort трафик учун биргаликда қўлланилади. Клиентлардан келувчи трафик кирувчи маршрутизаторларда, кирувчи интерфейсларда классификацияланади ва мос келган LSPга тушади. Шунингдек тармоқ Операторлари қўшимча хизматлар сингари кўпгина майдонлар (жўнатувчи ва қабул қилувчини IP адреси, портлар номери, протоколлар идентификаторлари ва б.қ ) бўйича классификацияни тақдим этиши мумкин. Трафик инжиниринги иккита мақсадда хизмат қилади:

  • трафикни нотекис тақсимлаш туфайли юзага келадиган ортиқча юкланиш холатини (максимал имкониятли босқичда) олдини олиш;

  • агар ортиқча юкланиш юзага келса, уни тез бартараф этиш.


Download 236.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling