16-маъруза кафолатланган хизмат модели


IP-over-DWDM тармоқларда хизмат кўрсатиш сифати


Download 236.5 Kb.
bet3/7
Sana09.11.2023
Hajmi236.5 Kb.
#1760290
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
16-маъруза

13.4. IP-over-DWDM тармоқларда хизмат кўрсатиш сифати

WR тармоқларда QoS. Бу ерда WR тармоқларда хизматларни таъминлашни асосий йўналишлари кўриб чиқилади. Бу усуллар дифференциал оптик хизматлар (Differentiated optical Services, DoS) моделини кенгайтиради.


DoS модели ёруғлик йўналишини ажойиб оптик характеристикаларини эътиборга тортади. Бу оптик параметрларга қуйидагилар киради: хатоликларни юзага келиш частотаси(Bit Error Rate, BER), ушланиб қолиш, джиттер ва химоялаш, назорат. Ишончлилик режимлари. Бу оптик параметрлар ва режимлар берилган йўналишга тегишли оптик хизматлар сифатини ўлчаш учун асос хисобланади. Бу ўлчашларни мақсади – IP да QoS эквивалент синфларида оптик хизматлар синфини аниқлайди.
QoS тузилиши 6 та компонентдан иборат.
Хизматлар синфи. QoSда хизматлар синфи ёруғлик йўналиши бўйлаб узатиладиган оптик сигналларни ёмонлашишини ва сифатини характерлайдиган параметрлар йиғиндиси билан аниқланади. Бу параметрлар ушланиб қолиш, BER ўртача қиймати, джиттер ва ўтказиш оралиғи ёки функционал вазифаларга асосланган имкониятлар – назорат, химоялаш, ишончлилик.
Маршрутизациялаш алгоритми ва частотани вазифаси. Ёруғлик йўналишини яратиш учун, бутун ёруғлик йўналиши трассаси бўйлаб ўтадиган унга мўлжалланган тўлқин узунлиги захираланган бўлиши керак. Маршрутларни танлаш учун қўлланиладиган алгоритм ва ёруғлик йўналишини яратишдаги тўлқин узунлиги, маршрутизация ва тўлқин узунлигини вазифасини (RoutingandWavelengthAssignment, RWA) алгоритми сифатида маълум. WR тармоқларда QoS ни таъминлаш учун турли тўлқинли каналларни QoS характеристикасини хисобга оладиган RWA алгоритмини қўллаш зарур.
Ёруғлик йўналишлари гурухлари. Тармоқни ёруғлик йўналишлари гурухлар бўйича классификацияланади, яъни хар бир гурух DoS хизматига мос келиши керак.
Трафикнинг классификацияси. Жорий трафик тармоқ томонидан таъминланадиган синфлардан бири билан ассосацияланади. Тармоқ ичида ягона классификация қўлланилади.
Ёруғлик йўналишларини вазифаларини алгоритмилгоритми. Хизмат кўрсатиш синфларини фарқлаш учун адабиётларда ёруғлик йўналишини вазифаларини кўплаб алгоритмлари тавсия этилган.
Уланиш назорати. DiffServ архитектурасида, DWDM тизимларда ресурсларни оптик тақсимлагич мавжуд, яъни ёруғлик йўналишларини динамик ифодалаш учун мўлжалланган. Ресурсларни оптик тақсимлагич ресурслар (ташувчилар сони, кросс-коннекторлар, кучайтиргичлар) холатини кузатади ва ёруғлик йўналиши характеристикаларини бахолайди (BER хисоблаш) ва функционал имкониятлар (химоялаш, назорат, ишончлилик).
Шунингдек ресурсларни оптик тақсимлагич занжир бўйлаб охирдан охиргача чақириқларни биринчи ўрнатишга жавобгар, яъни ёруғлик йўли билан кесишадиган бошқа оптик доменларни ифодалайдиган.



13.3-расм.WR тармоғи


Юқорида кўриб чиқилган компонентларнинг барчаси тармоқнинг охирги қурилмаларида ва/ёки ресурсларни оптик тақсимлагичда мужассамланган. 13.3-расмда охирги қурилмали, ресурсларни оптик тақсимлагичли ва ОХС ички қурилмали WR тармоғи келтирилган. Ички ОХСлар фақатгина ёруғлик йўлини ўрнатишда, тармоқни коммутацияланадиган ядросини конфигурацияси учун зарурдир.





Download 236.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling