16-мавзу. Жаҳон бозори. Халқаро валюта ва кредит муносабатлари


III. Расмий заҳираларнинг ўзгариши


Download 44.01 Kb.
bet5/9
Sana08.06.2023
Hajmi44.01 Kb.
#1465382
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
16 маъруза

III. Расмий заҳираларнинг ўзгариши

Соф трансфертлар хусусий ва давлат маблағларнинг бошқа мамлакатларга ўтказилган суммасини билдиради (пенсия, совға, чет элга пул ўтказишлар ёки чет мамлакатларга инсонпарварлик ёрдамлари). Бундай тўловлар мамлакатда мавжуд чет эл валюталари заҳирасини камайтиради.


Макроиқтисодий моделда жорий операциялар ҳисоби қолдиғи қуйидагича ифодаланади:



Х

-

М

=

Хn

=

Y

-

(С+I+G)

экспорт




импорт




соф экспорт




ЯИМ




абсорбция



Абсорбция - ялпи ички маҳсулотнинг мазкур мамлакатдаги уй хўжаликлари, корхоналар ва давлатга реализация қилинадиган қисми.
Капитал ҳаракати ҳисобида активлар билан амалга ошириладиган барча халқаро битимлар ўз ифодасини топади. Булар чет элликларга акциялар, облигациялар, кўчмас мулк ва ҳ.к. сотишдан олинадиган даромадлар ҳамда чет элдан активлар сотиб олиш натижасида вужудга келадиган сарф харажатлар.



Капитал ҳаракати баланси

=

Активлар сотишдан тушумлар

_

Четдан активлар сотиб олишга сарфлар

Чет эл активларини сотиш чет эл валюталари заҳираларини кўпайтиради, уларни сотиб олиш эса камайтиради. Марказий банк томонидан чет эл валюталарининг сотилиши ва сотиб олиниши расмий заҳиралар бўйича операциялар дейилади. Бу операциялар Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари билан бир хил эмас. Расмий заҳиралар билан операциялар натижасида жорий ҳисобдаги қолдиқ суммаси, капитал ҳаракати ҳисоби ва заҳиралар миқдорининг ўзгариши нолни ташкил қилиши зарур.


Республикамизда давлат бюджети тақчиллиги ижобий тавсифга эгалиги, ташқи савдо айланмасида ижобий сальдога эришилганлиги (2007 йил 3755,9 млн. АҚШ доллари миқдорида) ва олтин-валюта захираларимизнинг йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги «...Ўзбекистоннинг ўз мажбуриятлари бўйича вақтида ҳисоб-китоб қилиш кафолатини берадиган энг ишончли, тўловга қодир ҳамкорлар қаторидан муносиб жой олишини таъминлайди»1.



Download 44.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling