16-МАВЗУ ҚУРИЛИШ – МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ МУҲИМ ТАРМОFИ
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ
кафедраси
Қурилиш иқтисодиёти
Режа: - Қурилишнинг хусусиятлари ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли
- Қурилишнинг ташкилий шакллари
- Қурилишнинг моддий-техник базаси ва унинг тараққиёт истиқболлари
1. Қурилишнинг хусусиятлари ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли
Қурилиш - асосий моддий ишлаб чиқариш тармоқларидан биридир. У миллий иқтисодиётда учинчи ўринда туради.
Қурилиш маҳсулоти - барча турдаги ишлар бўйича тугалланган ва ишга туширишга тайёр бўлган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондлари, шунингдек, амалдаги корхоналарнинг кенгайтирилиши ва қайта таъмирланиши, уларда ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта жиҳозланишидир.
Тайёр қурилиш маҳсулоти - бу қурилган ва буюртмачига белгиланган тартибда топширилган асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларидир (корхоналар, электростанциялар, шахталар, уйлар, мактаблар, шифохоналар ва бошқа ишлаб чиқариш ҳамда ноишлаб чиқариш объектлари)
Тугалланмаган қурилиш - бу тугалланмаган ва фойдаланишга топширилмаган қурилиш объектлари бўйича ўзлаштирилган капитал қўйилмаларнинг муайян бир санадаги ҳолати бўйича олинган ҳажмидир. Тугалланмаган қурилиш таркибида амалга оширилаётган, шунингдек, вақтинча ва батамом тўхтатиб қўйилган қурилишлар ва объектлар бўйича капитал қўйилмалар ҳисобга олинади
Тугалланмаган қурилиш ишлаб чиқариши - тугалланмаган ва буюртмачига топширилмаган объектларда (қурилишларда) пудратчи ташкилот ёки ташкилотлар томонидан бажарилган қурилиш маҳсулотининг қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмини тавсифловчи қисми. Тугалланмаган қурилиш ҳажми натура ва пул ифодасида ҳисобга олинади
Қурилиш жараёни бўйича асосий атамалар: (1)
Консер вация
асосий воситалар ёки қурилиши тугалланмаган объектларнинг тегишли қарор билан белгиланадиган даврда сақланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |