Тугаллан маган қурилиш
қурилиши тугалланмаган объектда сарфланган амалдаги харажатлар;
Қайтадан бошлаш
консервация қилинган асосий воситаларни фойдаланишга топшириш ёки консервация қилинган объектлар қурилишини тугаллаш ишлари бошланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
Қурилиш жараёни бўйича асосий атамалар: (2)
Дастлабки қиймат
асосий воситаларни тиклаш ёки сотиб олиш учун амалдаги харажатлар қиймати, шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар, монтаж қилиш, ўрнатиш, фойдаланишга топшириш харажатлари ҳамда активлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уларни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай бошқа харажатлар;
Қолдиқ қиймат
жамланган амортизация суммаси чиқариб ташланган ҳолда асосий воситаларнинг дастлабки (тиклаш) қиймати, улар бўйича актив ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирилади.
Қуйидагилар консервация қилиниши мумкин:
Қурилиши тугалланмаган объектлар капитал маблағ билан таъминланмаган ёки уларнинг қурилишини давом эттириш учун бундан кейин маблағ қўйиш вақтинча ёки узил-кесил мақсадга мувофиқ эмаслиги асосланганда - қурилиш тиклангунгача бўлган ёки объект янги мулкдорга сотилгунгача бўлган даврда;
Асосий воситалар - уларнинг техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда ёки 3 ой мобайнида улардан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш зарурати бўлмаганда - уларга бўлган талаб тиклангунгача ёки янги мулкдорга сотиш даврида, бироқ 24 ойдан ортиқ эмас.
Фойдаланилмаётган асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисидаги қарор аниқ муддат белгиланган ҳолда:
табиий монополиячиларга;
замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра олиб борилаётган корхоналарга;
Қайта ташкил этилаётган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар, Ҳукумат комиссияси томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган объектлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
ўзларига қарашли корхоналар бўйича - вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан
юқорида кўрсатилмаган корхоналар бўйича - мол-мулк эгаси томонидан қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |