16-мавзу: Ўқувчиларнинг меҳнат жисмоний ва


Меҳнат тарбиясининг мазмуни, шакл ва методлари


Download 279 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana22.12.2022
Hajmi279 Kb.
#1043431
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
693 16-мавзу Ме нат,эстетик ва жисмоний тарбия

Меҳнат тарбиясининг мазмуни, шакл ва методлари. Меҳнат 
тарбиясини ташкил этиш жараёнида ўқувчилар дастлаб ишлаб чиқариш 
жараёнларининг илмий асослари билан танишадилар. 
Меҳнат тарбияси мақсадга мувофиқ, тизимли, изчил ташкил 
этилади. Меҳнат таълими синф хоналари, ўқув-тажриба майдони, машина-
трактор саройи, ўқув-тарбиявий тадбирлар жараёни, ишлаб чиқариш 
корхоналари ва хўжаликларнинг далаларда олиб борилади. 
Натижада маълум қийматга эга бўлган ижтимоий-фойдали 
маҳсулотлар яратилади ҳамда илғор касб соҳибларига хос бўлган шахслик 
фазилатлари шаклланади. 
Шу жиҳатдан олиб қараганда, бугунги кунда меҳнат 
таълимининг мазмуни, мақсад ва вазифалари ўзгарди, технологик таълим 
устуворлик касб этди, ўқувчиларни касбга йўналтириш тизими янгиланди. 
Меҳнатни илмий ташкил этишнинг биринчи дарсини ҳам ўқувчи таълим 
жараёнида олади. 
Меҳнат тарбияси билан меҳнат таълими бир-бири билан ўзаро 
боғланган. Меҳнат фаолияти маълум билимга эга бўлишни талаб этади. Зеро, 
билим ва кўникмалар ўқувчини меҳнат фаолиятига тайёрлайди. 
Таълим жараёнида олган билимларини амалиётда синаб 
кўрадилар, Умумий меҳнат жараёнида ўқувчиларнинг комбинатлар, жамоа 
ҳамда фермер хўжаликлари, корхона, завод ва фабрикаларда техник ва 
технологик билимлари мустаҳкамланади, шунингдек, улар ташкилотчилик 
малакаларига ҳам эга бўладилар. 
Синфдан ташқари ишлар жараёнида меҳнат тарбияси айниқса 
муҳим аҳамият касб этади. 
Синфдан 
ташқари 
машғулотларнинг 
турли 
шакллари 
ўқувчининг техник ижодкорлигини ривожлантиради, у ёки бу билим 
соҳасида билимга бўлган қизиқишини шакллантиради. Тўгаракларда 
ўқувчининг қизиқиш ва қобилиятлари намоён бўлади. 
Ўқувчиларнинг тўгарклардаги фаолияти маълум педагогик 
талабларга риоя қилганда самарали бўлади. Чунончи: 

тўгарак фаолияти ижтимоий аҳамиятга эга бўлиши лозим, 
яъни, ўқувчилар тайёрлаган буюмлар кишилар учун амалий қийматга эга 
бўлиши зарур; 

техник ижодкорлик ўқув муассасасидаги ўқув-меҳнат 
жараёни билан узвий алоҳада бўлиши керак (мактаб, коллеж, олий таълим ва 
бошқалар); 



ижтимоий-фойдали, унумли меҳнат жараёнида ўқувчининг 
техник ижодкорлигини ташкил этишда фаолиятни ижтимоий буюртмадан 
ижодкорликка айлантириш керак бўлади. 
Тўгарак фаолияти жараёнида ўқувчилар ўз коллежлари учун 
ўқув-кўрсатмали 
қуроллар: 
жадваллар, 
расмлар, 
диаграммалар, 
коллекциялар, оддий моделлар, юқори синфларда – стендлар, ҳаракатдаги 
моделларни яратиш мумкин.
Табиатшунослик, ботаника, зоологиядан амалий машғулотларда 
ўқувчилар ўқув-тажриба участкаларида ишлайдилар, жонли бурчаклар 
ташкил этадилар, ўқув масканини кўкаламзорлаштирадилар. 
Меҳнат тарбияси оилада табақалаштирилган ҳолда олиб 
борилади: болалар ўз-ўзига хизмат қиладилар, уй ҳайвонларини 
парваришлайдилар, 
рўзғор 
техникаларини 
таъмирлаш 
билан 
шуғулланадилар. Оила бюджети ва уни юритиш билан боғлиқ 
топшириқларни бажарадилар, Оилада болалар ва катталар меҳнатини 
ҳамкорликда ташкил этишнинг имкониятлари чексиз. 
Сўнгги йилларда ўқувчилар меҳнат тарбиясига жамоатчилик 
катта эътибор бермоқда. Йирик фермер хўжаликлари, қўшма корхоналарнинг 
жамоалари мактабларни оталиққа олмоқда, уларнинг моддий базасини 
яратиш, ўқувчиларнинг билим олишлари, ижтимоий-фойдали меҳнатни 
ташкил этишда ёрдам бермоқдалар. 
Меҳнат фаолиятининг асосий турлари қуйидагилардир: 

Download 279 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling