16-мавзу: Ўқувчиларнинг меҳнат жисмоний ва


ниҳоллари” беллашуви.  2. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари  ўртасидаги “Баркамол авлод”


Download 279 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/11
Sana22.12.2022
Hajmi279 Kb.
#1043431
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
693 16-мавзу Ме нат,эстетик ва жисмоний тарбия

ниҳоллари” беллашуви. 
2. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари 
ўртасидаги “Баркамол авлод” беллашуви. 
3. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар ўртасидаги 
“Универсиада” беллашуви. 
Шунингдек, спортнинг турли йўналишлари бўйича жойларда оммавий 
спорт байрамлари, мусобақаларнинг ташкил этилиши оммавий тус олди. 
Янги турдаги ўқув муассасаларда ҳам ўқувчилар ўртасида жисмоний 
тарбияни самарали ташкил этилишига эътибор қаратилмоқда. Жисмоний 
тарбия мазмуни ўқувчиларнинг ҳарбий чақириққача тайёргарлигига эришиш 
билан узвий боғлиқдир.
Бугунги кунда ёшлар ўртасида спортнинг футбол, шахмат, сувда сузиш, 
теннис, бокс, каратэ, ушу ва таквандо каби турлари тобора оммалашиб 
бормоқда. Республикада спортнинг оммалашуви турли йўналишларда 
халқаро майдонларда мамлакат шарафини ҳимоя қилувчи спортчилар 
сонининг ўсишига имкон берди. Бугунги кунда спортчиларимиз орасида 
олимпиада чемпионлари етишиб чиқмоқда. Ўқувчиларга олимпиада 


совриндорлари ҳамда халқаро мусобақаларнинг ғолиблари бўлган 
М.Абдуллаев, Л.Черязова, А.Григорьян, Р.Чагаев, Б.Султонов, Ў.Ҳайдаров, 
А.Докторашвили, А.Таймазовлар ҳақида ҳикоя қилиб бериш, уларнинг 
ишларини давом эттиришга рағбатлантириш самарали натижаларни беради.
Ўқувчиларнинг жисмоний маданиятга эга бўлишлари жисмоний тарбия 
самарадорлигини белгиловчи муҳим омил саналади. Шунингдек, жисмоний 
маданият инсон ва жамият умумий маданиятининг ҳам ажралмас қисмидир.
Жисмоний тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларни гигиена 
қоидалари билан таништириш, уларга сўзсиз амал қилиш кўникмаларига эга 
бўлишларига эришиш муҳимдир.
Буюк педагог Абдулла Авлоний ўзининг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” 
асарида бу борада қуйидагиларни таъкидлаган эди: “Назофат (гигиена) деб 
аъзоларимизни, кийимларимизни, асбобларимизни пок ва тоза тутмоқни 
айтилур. Поклик зеҳн ва идрокингни кенг ва ўткир қилур. Халқ орасида 
эътибор ва шуҳратга сабаб бўлур. Поклик ила ҳар хил касалликлардан 
қутулиб, жонимизнинг қадрин билан бўлурмиз. Пок бўлмак саломатимиз, 
саодатимиз учун энг керакли нарсадур. Йиртиқ эски кийимлар киймоқ айб 
эмас, янги кийимларни кир қилиб, ёғини чиқариб юрмак зўр айб ва гуноҳдур. 
... Ифлослик балосидан поклик давоси ила қутулмоқ керак”. Демак, инсон 
жисмонан бақувват ва ақлан зийрак бўлишни истаса, у биринчи навбатда 
покликка катта аҳамият бериши лозим. Айни пайтда поклик тарбияси 
устувор бўлган инсонларда кишига яхши яшаш учун зарур бўлган барча 
фазилатларда таркиб топади ҳамда ахлоққа зид бўлган нуқсонлар йўқолади. 
Жисмоний тарбия болаларга фақат оилада ёки таълим муассасаларида 
таълимни ташкил этиш жараёнидагина эмас, балки синфдан ҳамда мактабдан 
ташқари ўтказиладиган машғулотлар, турли мусобақалар, тадбирлар чоғида 
ҳам самарали ташкил этиб борилиши мақсадга мувофиқ. “Соғлом танда – соғ 
ақл” деган мақолда жисмоний тарбияга оид маъно лўнда қилиб ифода 
этилган. Жисмоний тарбияни бугунги кун талабларига мувофиқ юқори 
даражага кўтариш ўқувчилар ўртасида салбий ҳолатлар – кашандалик ва 
ичкиликбозликнинг кенг тарқалиши олдини олади. 
 
Назорат учун саволлар: 
1.Меҳнат тарбиясининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат? 
2.Меҳнат тарбиясининг мазмуни ҳақида гапириб беринг. 
3.Шарқ мутафаккирлари ёш авлоднинг меҳнат тарбияси, касб-ҳунар 
эгаллаши ҳақида қандай қарашларни илгари сурганлар? 
4.Эстетик тарбиянинг вазифалари нималардан иборат? 
5.Жисмоний тарбия қандай вазифаларни ҳал қилишга ёрдам беради? 
Адабиётлар: 
1. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк 
келажакка ишончдир. – Тошкент, Ўзбекистон, 2000. 


2. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард 
мақсадимиз. – Тошкент, Ўзбекистон, 2000. 
3. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Тошкент: 
Ўзбекистон, 2000. 
4. Навоий, Алишер. Асарлар. Ўн беш томлик. Ўн учинчи жилд. – 
Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1966. 
5. Авлоний, Абдулла. Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ. – Тошкент, 
Ўқитувчи, 1992. 
6. Кайковус, Унсурул Маолий. Қобуснома. – Тошкент: Ўқитувчи, 1986. 
7. Педагогика назарияси ва тарихи. 1-қисм. Педагогика назарияси / 
М.Х.Тохтаходжаева ва бошқалар. Проф. М.Х.Тохтаходжаеванинг умумий 
таҳрири остида. – Тошкент: “Iqtisod-moliya”, 1996. 

Download 279 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling