16/2-мавзу. Тexnologiya fani o’qituvchisining darsga va o’quv yiliga tayyorgarligi


Биринчидан, қўлланмада ўқув дастурини бажариш учун етарли минимум материал баён қилинган. Иккинчидан


Download 82 Kb.
bet3/5
Sana04.01.2023
Hajmi82 Kb.
#1077965
1   2   3   4   5
Bog'liq
16 мавзу 2 Технология фани ўқитувчисининг дарсга ва ўқув йилига

Биринчидан, қўлланмада ўқув дастурини бажариш учун етарли минимум материал баён қилинган.
Иккинчидан, қўлланмада ўқув материали ўқувчиларнинг умумий ривожланишига ва уларнинг фан асосларидан олган билимларга мос савияда баён қилинади, бу ўқитувчига ма­териални ўқувчиларга тушунарли баён қилишга тайёрлани­шида ёрдам беради.
Ўқитувчининг дарсга тайёрланишида илғор мактабларнинг тажрибалари умумлаштирилган методик адабиёт билан танишиш катта аҳамиятга эга. Методик адабиётда тачлим-тарбия жараёнини ташкил этишга, иш обчектларини танлашга ва меҳнат дарсларида ўқув топшириқларини бажариш билан боғлиқ бошқа ҳамма масалаларга доир тавсиялар берилади.
Илғор ўқитувчилар методик адабиёт янгиликларини мунтазам кузатиб борадилар, улардаги тавсияларни ўрганадилар ва улар­ни ўз иш фаолиятларида амалда қўллаб борадилар. Бошқа фан ўқитувчиларнинг тажрибаларини бевосита ўрганишнинг ҳам аҳамияти кам эмас. Ҳар бир туманда ўқув вазифаларини бажаришда катта муваффақиятларга эришаётган меҳнат ўқитувчилари бор. Уларнинг бачзилари ўқувчиларда пухта, сифатли малакаларни шакллантиришга эришмоқда, бачзилари ўқувчиларни билимлардан меҳнатда фойдаланишни ўргатмоқда, яна бачзилари машғулотларни ташкил қилишнинг ҳар хил формаларини қўшиб олиб боришга муваффақ бўлмоқда ва ҳоказо. Умумий ўрта тачлим мактабларида фаолияткўрсатувчи методбирлашмалар очиқ дарслар ташкил қилади, ўз мажлисларида ўқитувчиларнинг хисоботларини эшитади. Қатор вилоятларда начмунали дарслар ташкил этиш тажрибаси йўлга қўйилмоқда, бу тачлим-тарбия жараёни самарадорлигини юқори босқичга кўтариш муаммолари ҳал этмоқда.
Начмунали дарсларни ташкил этиш ёки иштирок этиш ўқитувчининг дарсга методик тайёрланишинннг формаларидан биридир.
Ўқитувчига машғулотлар бошлангунга қадар ўқувчиларга меҳнат топшириғи сифатида белгиланадиган обчектни мустақил тайёрлаш тавсия қилинади. Бу иш методик нуқтаи назардан бир қанча сабабларга кўра муҳимдир.
Биринчидан, меҳнат усулларини мукаммал эгаллаганини шахсан начмуна бўлишини кўрган ўқувчилар назарида ўқитувчининг обрўси ортади.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling