16­variant Tilning paydo bo‘lishida biologik va ijtimoiy aspеkt


Tilshunoslik fan sifatida


Download 30.49 Kb.
bet2/2
Sana17.01.2023
Hajmi30.49 Kb.
#1096614
1   2
Bog'liq
16-variant til naz

2. Tilshunoslik fan sifatida.

Fanlar sistemasida lingvistika alohida o‘rin egallaydi. U, birinchidan, ijtimoiy-gumanitar fanlar tarkibiga uning bolagi sifatida kirsa, ikkinchi tomondan, o‘z ichi­da umumiy va xususiy tilshunoslik fanlariga bolinadi. Xususiy tilshunoslik o‘zi fonetika, morfemika, leksikologiya, derivatologiya, grammatika, stilistika, dialektologiya singari bo‘limlarni o‘z ichiga oladi va bu bo‘limlarning har biri ham o‘rni bilan «fan» atamasi orqali ifodalanadi.


Xususan, har bir jamiyatning aloqa vositasi bo‘lib xizmat qiluvchi tili bor. Tilsiz jamiyatning bolishi mumkin emas. Tabiatan ijtimoiy mohiyatga ega bolgan tilning qan­day paydo bo‘lganligi, uning ichki tuzilishi, rivojlanish qonunlari haqida qadimdan xilma-xil fikrlar bayon qilib kelinadi. Lekin XIX asrgacha til haqidagi bilimlarimiz amaliy xarakter kasb etib, tizimlilik belgisiga ega emas edi. XIX asrdan boshlab, tilning barcha sath birliklari qiyosiy-tarixiy planda muayyan ilmiy metodga - qiyosiy-tarixiy metodga asoslangan holda o‘rganila boshladi. Shu davrdan boshlab, tom ma’nodagi tilshunoslik fani maydonga keldi. Tilshunoslik insonga xos hodisa – til haqidagi fandir. Ko‘rinadiki, fanlar ilmiy bilimlar mahsulidir.
3. Erkin fikr: Dunyo tilshunosligining, sizningcha, hozirgi holati: rivojlantirishda
muammo, yechim, takliflaringiz. Internet ma’lumotlaridan asosida tilshunoslik bo‘yicha
olib borilayotgan ishlar, tadqiqotlar to‘g‘risida yozing.
Ҳар хил асослардаги ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда дунёда 3 мингдан 7 мингтагача тил борлиги эътироф этилади. 2005 йилда тузилган ЮНЕСКО рўйхати 6 912 та тилни қамраб олади. Бу тиллардан 32,8 фоизи (2 269 таси) Осиё ва 30,3 фоизи (2 092 таси) Африка қитъасига тўғри келади.
Тил – моддий, маънавий меросни сақлаш ва бойитишнинг энг кучли воситаси. ЮНЕСКО ҳисоб-китобига кўра, мавжуд 7 мингга яқин тилнинг ярми ХХI асрда ўзининг охирги соҳибидан ажралиши мумкин. Баъзи фаразларга кўра, аср охирига келиб мавжуд тилларнинг 95 фоизи ўлик тилга айланади. Ҳар ойда дунё миқёсида иккитадан тил ўлаётганлиги эса даҳшатли ҳодиса! ЮНЕСКОнинг 2017 йил 15 июндаги хабарига кўра, ўлим ёқасида турган 2,5 минг тилдан 15 таси Марказий Осиё халқларига тўғри келади. Жумладан, Ўзбекистондаги Марказий Осиё араблари тили, Бухоро-Самарқанд яҳудийлари тили, Марказий осиё лўлилари (парё) тили. Қолган тилларнинг 2 таси Қозоғистон ва Қирғизистонда (дунган тили, ойрот тили), 1 таси Туркманистонда (трухман тили), 9 таси Тожикистонда (вохон тили, ишкомиш тили, санглич тили, рошорв тили, шуғон тили, бартанг тили, рушон тили, язғулоб тили, яғноб тили).
Тилга Давлат тили мақомининг берилиши уни йўқолиш муаммосига дуч келиш хавфидан маълум даражада (!) халос қилади. Масалан, удмурт, чукот, чечен тиллари ҳам, давлат тили бўлса-да, йўқолиш хавфига юз тутаётганлиги – фикримизнинг далили. Албатта, Давлат тили мақоми тил ва унинг соҳиблари учун жуда улкан ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, тарихий, ҳуқуқий аҳамиятга эга. У – миллий яхлитликни ва бардавомликни таъминловчи асосий восита. Бироқ унинг ўзигина тилнинг яшаб қолиши учун етарли эмас.
Тилнинг хавфсизлигини таъминлаш учун уларнинг ёзувларига, кўп сонли сўзлашувчиларга (100 мингдан ортиқ), давлат тили мақомига ва ахборот-коммуникация, Интернет тизимида қўлланиш хусусиятига ҳамда сўзлашувчиларнинг муҳаббатига эгалигидан ташқари, зиёлиларнинг тилларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш ҳақида қайғуришлари ва мутасаддиларнинг эса бир ёқадан бош чиқариб ташкилий йўл билан курашишлари жуда ҳам зарур.
Шубҳасиз, она тилимизнинг ҳам ўз ёзувига, давлат тили макомига эгалиги, 30 млндан ортиқ сўзлашувчиси борлиги кишини хушнуд қилади. Бироқ аччиқ бўлса-да, таъкидлаш керакки, унинг ахборот-коммуникация технологиялари, Интернет тили даражасига кўтарилмаётгани ва, айниқса, бу борада тегишли илмий-тадқиқот муассасалари ва марказларда концептуал характердаги на назарий, на амалий, на ташкилий ишлар олиб борилаётганлиги унинг ҳам йўқолиш хавфидан буткул холи эмаслигини, рўйхатда эса э ҳ т и ё т т а л а б тиллар қаторида қолиб кетаётганлигини кўрсатади.

1 Peter T. Daniels. (2001) Writing and Language. In The Handbook of Linguistics. Edited by Arnoff, M., Rees-Miller, J. P.65-68.



Download 30.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling