Мақсадлар шажараси
БОШҚАРИШ ФУНКЦИЯЛАРИ:
1. Қўлланиш ва фойдаланиш миқёсига қараб:
- умумий (асосий) функциялар;
- аниқ функциялар.
2. Бошқариш фаолияти турларига қараб:
- иқтисодий функциялар;
- социал функциялар;
- маънавий-маърифий функциялар;
- ташкилий функциялар.
3. Объектни қамраб олишига қараб:
- худудий функциялар;
- тармоқ функциялари.
4. Меҳнат тақсимоти белгисига қараб:
- раҳбарнинг функциялари;
- ижрочининг функциялари.
6.2. Бошқаришнинг ташкилий-маъмурий усуллари
6.3. Бошқаришнинг иқтисодий усуллари
6.4. Бошқаришнинг ижтимоий-руҳий усуллари
Бошқаришнинг асосий функциялари
№
|
Асосий функциялар
|
Функцияларнинг мазмуни ва ўрни
|
1.
|
Режалаштириш
|
- Бошқаришнинг асосий ва дастлабки функциясидир. Ҳар қандай бошқариш режа тузишдан бошланади.
Бу режада:
- бошқарув мақсадлари ва вазифалари, уларни амалга ошириш муддатлари белгиланади;
- вазифаларни амалга ошириш усуллари ишлаб чиқилади;
- бўғинларда ўзаро алоқалар ўрнатилади.
Режалаштиришнинг умумийлик хусусияти шундаки, бунда ҳар бир бошқарув ходими ўзининг шахсий ишини режалаштиради, ўз иш жойидаги фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқади, режаларни қандай бажараётганини назорат қилишни уюштиради.
|
2.
|
Ташкил қилиш
|
Бу функция бошқарув объекти доирасида барча бошқарилувчи ва бошқарувчи жараёнларнинг уюшқоқлигини таъминлайди.
Шу нуқтаи назардан ташкил қилиш ички ва ташқи шарт-шароитларнинг ўзгариб туришига қараб, амалдаги тизим таркибини такомиллаштириш ёки янгисини тузиш демакдир.
Бу функция жорий ва стратегик режаларнинг ижросини таъминлаш бўйича биринчи қадамдир.
|
3.
|
Мувофиқлаштириш
ва тартибга солиш
|
- Режалаштириш бошқаришнинг стратегияси ҳисобланса, мувофиқлаштириш бошқаришнинг тактик масалаларини ҳал қилади.
- Бу функциянинг асосий вазифаси оқилона алоқалар ўрнатиш йўли билан бошқариладиган тизимнинг турли қисмлари ўртасида келишиб иш олиб боришни таъминлашдир.
- Тартибга солиш мувофиқлаштиришнинг давоми бўлиб, у содир бўлиб турадиган оғишларни бартараф қилади. Унинг ёрдами билан вужудга келиши эҳтимол тутилган оғишларнинг олди олинади.
|
4.
|
Назорат
|
- Бу функциянинг мақсади «тутиб олиш», «айбини очиш», «илинтириш» эмас, балки бошқарув объектида содир бўлаётган жараёнларни ҳисобга олиш, текшириш, таҳлил қилиш ва маълум тартибда шу объект фаолиятини ўз вақтида созлаб туришдир.
Назорат ўрнатилган меъёрий ҳужжатлардан, режалардан оғишларни, уларнинг жойи, вақти, сабаби ва хусусиятларини аниқлаш имконини беради.
- Таъсирчан назоратни ташкил қилиш ҳар бир раҳбарнинг функционал ишидир. Мунтазам назорат йўқ жойда пировард натижаларга эришиб бўлмайди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |