17-умумий ўрта таълим мактаби
Download 359 Kb.
|
буйруқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиғилиш кун тартибида
Йиғилишда қатнашдилар : йиғилиш раиси А.Шодмонов, “Рабатак” МФЙ раиси М.Жумаев, Рабатак СФУ фермер хўжаликлари раҳбарлари, шахсий томорқа хўжалик эгаларидан
45 нафар қатнашди. Йиғилиш кун тартибида : Қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислиги оқибатларини юмшатиш, аҳоли томорқаларида ва фермер хўжаликларида сувдан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида. Эшитилди: Кун тартибидаи масала юзасидан йиғилиш раиси Қизириқ тумани кенгаши депутати А.Шодмонов сўзга чиқиб Ўзбекистон республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2018 йил 29 май куни “Республика қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини ўтказиш, ғўзадан кафолатли ҳосил яратиш билан боғлиқ долзарб масалалар” мавзусида ўтказилган видеоселектрда қўйилган масала ва топшириқлар, ҳамда маълумотларни йиғилиш қатнашчиларига қисқача тушунтириб ўтди. 6 июн куни вилоят ҳокимининг видеоселектрида ушбу масала вилоят ҳокими Э.О.Турдимов ҳамда республика Олий мажлис қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари Н.М.Умаров бутун вилоятимиз қишлоқ хўжалик аҳлига 2018 йилда сув танқислиги бўлганлиги ва сувдан ҳар томонлама тежаб-тергаб фойдаланиш зарурлиги, томорқа ва фермер хўжаликлари ерларини сувлашда исрофгарчиликка йўл қўймаслик, беҳуда оқизиб қўймаслик, пойонаб чиқармаслик чораларини кўриш масаларини қўйганлигини йиғилиш қатнашчиларига батафсил етказиб берди. Кун тартибидаги масала юзасидан “Рабатак” МФЙ раиси М.Жумаев сўзга чиқиб маҳалламиздаги томорқа ва фермер хўжалик ерлари эгаларига сувдан оқилона фойдаланиш, ҳудудимиз шароитидан келиб чиққан ҳолда, фойдаланиб бўлинган пойонаб оқава сувлардан ҳам қайта фойдаланиш, сув бўлиниш мутасаддилари ва мироблар белгилаб берган режалар асосида ерларни сувлаш, сув етиб бориши қийин бўлган чекка ерларга сув бориш чораларини кўриш, сув йўли ва ариқларни тозалаш кераклиги ҳақида гапирди. Юқоридаги масалалар юзасидан маҳалла фаолларидан Ш.Муҳаммадиев, У.Абилов сўзга чиқиб сувдан оқилона фойдаланиш, айниқса шу бу йилгидай сув танқис бўлган йилларда исрофгарчиликка йўл қўймаслик ва беҳуда оқиб кетишига йўл қўймаслик кераклиги ҳақида гапириб ўтди Йиғилиш қатнашчилари сўзга чиққанларнинг фикрларини бир овоздан маъқулладилар. Юқоридагилардан келиб чиқиб йиғилиш Қ а р о р қ и л а д и: 1. Сув йўли ва ариқларни, каналларни доимий тозалаш ишларини олиб бориш ишларини кенг жамоатчиликка тушунтириш. 2. Пахта майдонларинни ва томорқа ер майдонларини суғоришда исрофгарчиликка йўл қўймаслик чораларини кўриш. 3. Сув бўлиш шохобчаларида узлуксиз навбатчиликлар ташкил қилиниб, ундаги режага қатъий амал қилишни йўлга қўйиш. 4. Сув бориши қийин бўлган фермер хўжаликлари ва томорқа ер майдонларига кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда сув билан таъминлаш чораларини кўриш. 5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш “Рабатак” маҳалласида тузилган сувни назоратт қилиш жамоатчилик гуруҳи зиммасига юклатилсин. Йиғилиш раиси: А.Шодмонов Йиғилиш котиби : Н.Эшқувватов Қизириқ тумани 17-умумий ўрта таълим мактаби директорининг Буйруғи
Мактабни янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини самарадорлигини ошириш тўғрисида Мактабни янги 2018-2019 ўқув йилига тайёргарлик ишларини ўз вақтида сифатли бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг 2018 йил 5 июндаги 4947-хх-сонли топшириғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 6 июндаги “Таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари самарадорлигини ошириштўғрисида” ги 155-сонли ва вилоят Халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 8 июндаги 152-сонли буйруғининг, Қизириқ туман халқ таълими бўлими мудирининг Таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларининг самарадорлигини ошириш тўғрисидаги 2018 йил 8 июндаги 47/1-сонли буйруғини бажаришни таъминлаш мақсадида Б у ю р а м а н : Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 8 июндаги 152-сонли ҳамда Қизириқ туман халқ таълими бўлими мудирининг 2018 йил 8 июндаги 47/1-сонли буйруқлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилисин. Мактабни янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига сифатли тайёргарлик ишларини ташкил этиш бўйича штаб таркиби 1-иловага, (чора-тадбирлар) ҳаракат дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Мактабни янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини ташкил этиш бўйича штабга Мактабни янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича ҳаракат дастури асосида тайёрлаш Ҳар-бир йўналиш бўйича бажарилган ишларни танқидий баҳолаб, йўл қўйилган камчиликлар ўз вақтида бартараф этиб борилсин. Ҳар 10 кунда амалга оширилган ишлар юзасидан туман ХТБ га ёзма маълумот тақдим этиб бориш Мактабни янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш, барча ўқитувчи ва ходимларга мактабни ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини жорий йилнинг 20 августига қадар тўлиқ якунлаш вазифалари юклатилсин. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамада Қолдираман. Мактаб директори : Э.Алиқулов 2018 йил ___ июн № ____ сонли буйруқ 17-умумий ўрта таълим мактабининг 2018 йил __июндаги ___-сонли буйруғига 1-илова Қизириқ туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабии янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини ташкил этиш бўйича штаб таркиби: 1. ЭАлиқулов - Мактаб директори, штаб бошлиғи 2. М.Ҳакимова - Маънавий-маърифий, ахлоқий-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари, штаб бошлиғи ўринбосари А ъ з о л а р и : 3. Э.Ҳасанов Хўжалик ишлар бўйича директор ўринбосари. 4. А.Шаймарданов ЎТИБ директор ўринбосари 5. С.Эсанов мактаб васийлик кенгаши раиси 6. Б.Нормуродов мактаб БКУ раиси 7. У.Эшбоев “Янгиобод” МФЙ раиси 8. Х.Бойтўраев Мактаб ота-оналар қўмитаси раиси 9. Барча синф раҳбарлар Қизириқ тумани 17-умумий ўрта таълим мактаби директорининг Буйруғи Мактабнинг бир гурух укувчиларини Термиз шахрига Кугирчок театрига томошага олиб бориш тугрисида Укувчиларнинг кишки таътил кунларини марокли утказиш ва дам олиш вактларини мазмунли утказилишини таъминлаш мақсадида Б у ю р а м а н : Укувчиларнинг дам олиш вактларини мазмунли утказиш ва кишки таътилни марокли утказиш максадида Кизирик тумани 17-умумий урта таълим мактабининг бир гурух укувчилари 2019 йил 4 январ куни Термиз шахрига Кугирчок болалар театрига томошага юборилсин Укувчилар руйхати ушбу буйрукнинг иловасига мувофик тасдиклансин. Укувчиларнинг Термиз шахрига олиб бориш, олиб келиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мактаб ММА ва СИБД уринбосарлари М.Хакимова хамда Ф.Мардонов зиммаларига юклатилсин Ушбу буйрукнинг бажарилишини назорат килишни уз зиммамда колдираман Мактаб директори : Э.Алиқулов Download 359 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling