18-Маъруза. Электр занжирларининг ўтиш ва импульс тавсифлари
Download 440.36 Kb.
|
18maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18.1. Электр занжирларига импульслар таъсирлари
18-Маъруза. Электр занжирларининг ўтиш ва импульс тавсифлари Ўткинчи жараёнларни ҳисоблашнинг классик ва оператор усуллари-ни ташқи таъсирнинг шакли содда бўлганда қўллаш қулайдир, аммо ташқи таъсир вақт бўйича мураккаб қонун билан ўзгарганда бу усуллар-ни амалда қўллаш мумкин бўлмайди. Мураккаб шаклга эга бўлган ташқи таъсирли электр занжирлари-нинг ўткинчи жараёнларини таҳлил қилишда суперпазиция (устлаш) усулини қўллаш қулайликларга олиб келади. Бундай усул фақат нолли бошланғич шарти бўлган чизиқли занжирларда қўлланиши мумкин. Масалан, муракаб шаклдаги сигнални элементар сигналларнинг йиғиндиси сифатида тасвирлаш мумкин бўлган ҳолларда, ҳамда занжир киришидаги бу элементар сигналлар таъсирининг занжир чиқишидаги реакцияси (акс таъсирини) қандайдир бир йўл билан аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда, қўйилган масаланинг ечими шундай реакцияларнинг оддий йиғиндисини аниқлаш билан бажарилади.18.1. Электр занжирларига импульслар таъсирлари Чекланган вақт оралиғида кучланиш ёки токнинг бирламчи қийматидан оғиши электр импульси дейилади (18.1-расм). Кучланишнинг берилган қийматидан оғиши кўриладиган АВ қисми-имульс- нинг фронти дейилади. Кучланишнинг берилган қиймати- га қайтиши кузатиладиган СD қисми- имульснинг қирқими дейилади. Импульснинг ВС қисми-импульс чўққисси дейилади; АD қисми- импульс асоси; импульс амплиту- даси; импульс кенглиги; 18.1-расм фронт кенглиги; tқ-қирқим кенглиги дейилади.Кетма-кет тарқалувчи импульслар, импульслар кетма-кетлигини ташкил этади (18.1-расм). Оний қийматлари бир хил вақт T орали-ғида такрорланувчи импульслар кетма-кетлиги импульсларнинг даврий кетма - кетлиги дейилади. Бунда T- импульсларнинг такрорланиш даври дейилади; импульслар такрорланиш частотаси; импульс- ларнинг зичлиги дейилади. Телекоммуникация тизимларида учрайдиган импульсларнинг шакллари 18.1-расмда келтирилган. “Тасвир импульси” атамасининг ишлатилишига сабаб шу бўлдики, бундай импульс биринчи марта 18.2-расм телевидение техникасида қўлланилади.Download 440.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling