18-маъруза Керамзитнинг асосий хоссалари ва уни бойитиш. Керамзит шағалига қўйиладиган техник талаблар


Керамзитнинг бир жинслилиги ва уни бойитиш


Download 72.39 Kb.
bet3/4
Sana23.04.2023
Hajmi72.39 Kb.
#1386381
1   2   3   4
Bog'liq
18-маъруза

Керамзитнинг бир жинслилиги ва уни бойитиш.

Керамзит шағали ишлаб чиқарувчи корхоналардан бирида ўтказилган изланишлар шуни исботлайдики, битта партиядаги маҳсулотнинг уйма зичлиги 330 дан 405 кг/м3 гача, ўртача 367кг/м3 ўзгарди. Шу корхонада
40 суткада маҳсулот назорати қуйидагиларни кўрсатди: ўртача уйма зичлиги 339 кг/м3 , алоҳида намуналар учун 270-470 кг/м3.
Бир неча корхоналарда ишлаб чиқарилган керамзит сифатини ўрганиш шуни кўрсатадики, барча жойда керамзит бир жинсли бўлмайди. Керамзит шағалини олишнинг технологиясида биржинсли бўлмаган хомашё асосидаги ҳар бир гранула турлича кўпчийди, бунда печдаги ҳароратнинг доимий ўзгариб туриши таъсир кўрсатади. Натижада керамзит шағали бу турлича зичлик ва мустаҳкамликка эга кўпчиган гранулалар йиғиндисидан иборат бўлади.
Агар тўлдирувчи бир жинсли бўлмаса, у ҳолда бетоннинг ҳисобий тавсифи ва уни конструкцияда қўллашнинг самарадорлиги юқоридаги каби амалга оширилади.
Керамзитнинг биржинслилигини оширишнинг иккита йўли мавжуд:
а) ишлаб чиқариш технологиясини замонавийлаштириш, хомашёни ўта синчков қайта ишлаш, гранулалар олиш, исситишга тайёрлаш, куйдириш ва совитиш режимларини меъёрлаш, фракцияларга ажратишни яхшилаш;
б) тайёр керамзит шағалини фақат йириклиги бўйича эмас, балки доналар зичлиги бўйича ҳам фракцияларга ажратиш.
Керамзит шағалини бойитиш, бу уни доналари зичлиги бўйича синфларга ажратишдир. Нисбатан енгил керамзит доналари бу яхши кўпчиган доналар бўлиб, нисбатан оғир керамзит доналари бу кам кўпчиган ва юқори мустаҳкамликдаги доналар ҳисобланади. Керамзит шағалини синфларга ажратиш қайновчи қатлам технологияси асосида бажарилади. Қайновчи қатлам технологиясида талаб этилган зичликдаги ҳавони пастдан юқорига қараб майда донадорли материал қатламидан ўтказилади.
Қайновчи қатлам ёки чўктирувчи–ажратувчи муҳитнинг зичлиги бойитилаётган керамзит донаси зичлигига боғлиқ ҳолда танланади. Масалан, агар керамзит донасининг зичлиги 0,5-0,7 г/см3 бўлса, у ҳолда зичлиги 0,6 г/см3 бўлган муҳитда зичлиги 0,5-0,6 г/см3 бўлган керамзит доналари оқади, катта зичликка эгалари эса чўкади. Натижада керамзит иккита нисбатан бир жинсли синфга ажралади.
Зичлиги 0,6 г/см3 бўлган қайновчи қаватда оғирлаштиргич сифатида туйилган керамзит фракцияси 0,315-0,63 мм дан олиш мумкин. Худди шундай фракцияли туйилган ғишт қават зичлиги -0,8 г/см3 ни беради, фракцияси
0,14-0,315 мм ли кварц қуми-1,2 г/см3 қаватни беради.
Керамзит шағалини қайновчи қаватда оғирлаштиргич қўлламасдан ҳам навларга ажратиш мумкин. Бу ҳолатда оғирлаштиргич вазифасини керамзит шағали бажаради.
У узлуксиз сепараторнинг классификацияловчи камерасига тушади ва бунда остки панжарадан вентилятор ёрдамида ҳаво узатилади (расм-3). Ҳавонинг маълум тезликда узатилиши натижасида керамзит шағали навларга ажратилади: нисбатан оғир доналар пастга чўкади, енгиллари эса юқори қаватни эгаллайди.
Керамзит шағали ва бошқа ғовак тўлдирувчиларни бойитиш фақат қуруқ шароитда бажарилиши керак деб ҳисобланади, яъни уларни намлаш мумкин эмас ва керамзит шағалининг намлиги 2% дан ошмаслиги лозим. Бироқ керамзит шағалини қўллашда уни сувда намлаш технологияси талаб этади.
Айниқса енгил бетонлар ишлаб чиқариш технологиясида ғовак тўлдирувчиларни намлаш тавсия қилинади, бунда уларнинг бетон қоришмасида сувни шимиб олиши камаяди.
Шу сабабли керамзит гравийсини навларга ажратишни сувда амалга оширишни тадқиқотчилар тавсия этишади. Бундай сепаратор иккита транспортёр билан жиҳозланган сувли ваннадан иборат ва биринчи транспортёр ванна тубига чўкган доналарни қабул қилса, иккинчиси сув юзидагиларни қабул қилади. Керамзитнинг сувда бўлиши 5 секунддан ошмаслиги керак.
Сув бу керамзит шағалининг дона зичлиги бўйича иккита синфга ажратувчи мос муҳитдир. Бунда қуйидаги натижани келтириш мумкин. Олинган керамзит шағалининг уйма зичлиги 435 кг/м3 . Ундан сепарация давомида уйма зичлиги 371 кг/м3 бўлган нисбатан енгил доналар (масса бўйича 65% ёки ҳажм бўйича 76%) ва нисбатан оғир доналар -635 кг/м3 (масса бўйича 35% ва ҳажм бўйича 24%) олинади. Бетонга ишлатилган керамзит мустаҳкамлиги -6 МПа, сув юзасидаги керамзит мустаҳкамлиги- 6 МПа, сув тубига чўкгани эса – 16 МПа ни ташкил этди.
Натижада сув юзасидаги керамзитдан самарали иссиқликдан ҳимояловчи бетон, қолганидан эса цементни тежаган ҳолда конструкцион бетон олинади.
Шу сабабли, керамзитнинг бир жинслилигини оширишнинг иккита йўли мавжуд:
а) ишлаб чиқариш технологиясини замонавийлаштириш, хомашёни тўғри танлаш;
б) олинган тайёр маҳсулотни дона зичлиги бўйича навларга ажратиш.


Download 72.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling