18 Маъруза: Тизимларнинг умумий архитектуралари


Тизимлар архитектураси асоси


Download 1.79 Mb.
bet3/6
Sana13.12.2022
Hajmi1.79 Mb.
#1000949
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
18 - маъруза

Тизимлар архитектураси асоси

  • Тизимни турли абстракция даражаларига кўриб чиқиш мумкин ва бу фақат тегишли хусусиятлар ва хатти-ҳаракатларни ҳисобга олишга имкон беради. Масалан, мобил телефон қурилмасини қўнғироқ қилувчи (ва бошқа замонавий функциялар) қурилма, бир қанча материал ва электроник компонентларнинг биргаликдаги тузилиш ёки катта ҳажмдаги атомларнинг тўплами деб ҳисоблайсизми? Ушбу кўринишларнинг барчаси ҳақиқат. Бироқ, улар ҳар хил абстракция даражасида ва уларнинг мослиги контекстга боғлиқ бўлади.

Тизимлар архитектураси асоси

  • Тизимни бир қанча қатламлар бўйича қараб чиқиш мумкин (одатда учта: маъноси, функциялари ва компонентаси). Масалан, телефон – бу ўз муҳити учун бир нечта вазифаларни бажаришга мўлжалланган объект маъносини бериб, қўнғироқларни амалга ошириш, мода объекти бўлиш, шахсий рақамли ёрдамчи бўлиши ва бошқалар. Бироқ, ушбу топшириқларни амалга ошириш учун кўплаб функциялар тўпламига эга (экранга кўрсатиш, сигнални узатиш, қувватлаш, фойдаланувчи томонидан киритилганларни қидириш, зарур бўлган овоз чиқариш ва ҳак.). Ва ниҳоят, ушбу функцияларнинг барчаси ушбу функцияларни бажариш учун ташкил қилинган жисмоний компонентлар орқали амалга оширилади.

Тизимлар архитектураси асоси

  • Тизим берилган семантика билан ўзаро боғлиқ бўлган моделлар орқали тасвирланиши мумкин (хусусиятлар, тузилиш, ҳолатлар, маълумотлар ва ҳак.). Масалан, хусусиятлар нуқтаи назаридан телефон бир метр баландликдан тушиб кетишга чидамли бўлган қурилма. Аммо, телефон ҳам ҳолатини ўзгартиради: телефон ўчирилган ва ёқиш тугмаси босилганда ёқилади.

Тизимлар архитектураси асоси

  • Тизимга алоқадор турли иштиркчиларга мос келадиган нуқтаи назарлар орқали тизимни тасвирлаш мумкин. Масалан, реклама қилувчилар, дизайнерлар, муҳандислар ва ҳак. Буларнинг барчаси телефонга нисбатан турлича тасвирлайди.

Виртуал машина

  • Виртуал машина – бу оддий компьютер каби ишлайдиган компьютер файли (одатда образ деб айтилади).
  • Бошқача айтганда компьютерда яна бир компьютер яратилади. Бошқа ҳар қандай дастур каби, у алоҳида ойнада ишлайди.
  • Шундай қилиб, фойдаланувчилар виртуал машинада компьютерларнинг асосий операцион тизимидаги каби бир хил иш шароитига эга бўлади.
  • Вирутал машина тизимнинг қолган қисмидан ажратилган, яъни унинг ичидаги дастур асосий компьютер тизимига таъсир қилиши ёки уни бошқариши мумкин эмас.
  • Бу бошқа операцион тизимларни, шунингдек бета версияларни синовдан ўтказиш, вирусларни таҳлил қилиш, операцион тизимларнинг захира нусхаларини яратиш, асосий операцион тизимдан фарқ қилувчи операцион тизим ва унинг дастурий воситаларини ишлатиш учун идеал муҳит ҳисобланади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling