18 Маъруза: Тизимларнинг умумий архитектуралари


Download 1.79 Mb.
bet4/6
Sana13.12.2022
Hajmi1.79 Mb.
#1000949
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
18 - маъруза

Виртуал машина

  • Бир вақтнинг ўзида бир нечта виртуал машиналар ягона физик компьютерда ишлаши мумкин.
  • Серверлар учун бир нечта операцион тизим уларни бошқариш учун фойдаланиладиган махсус дастурий таъминот (гипервизор деб аталади) билан ишлайди.
  • Шахсий компьютерларда эса одатда бир операцион тизимдан бошқа бир операцион тизимни юклаш оддий дастурий таъминот каби амалга оширилади.
  • Ҳар бир виртуал машинада CPU, хотира, қаттиқ дисклар, тармоқ интерфейси ва бошқа қурилмаларни ўз ичига олган ўзининг виртуал қурилмалари мавжуд.

Виртуал машина

Нарсалар Интернети (Internet of Things, IoT)

  • IoT – бу ўзаро боғлиқ бўлган уникал идентификаторга эга ҳисоблаш қурилмалари, механик ва рақамли машиналар, объектлар, ҳайвонлар ва одамлар тизими бўлиб, тармоқ бўйлаб маълумотни узатишда инсон-инсон ёки инсон-машина алоқасини талаб этмайди.
  • IoT тушунчаси бир нечта технологиялар, реал вақтда таҳлиллаш, машинанинг ўрганиши, оддий сенсорлар ва ўрнатилган тизимларни бирлашиши туфайли кенгайди.

“Ақлли уйлар”

  • Истемол бозорида IoT технологияси “ақлли уйлар” тушунчасига тегишли бўлган маҳсулотлар билан кўпроқ мос келади.
  • Масалан, қурилма ёки дастурий воситалар уйнинг ёритиш, иситиш, хавфсизлик тизимини назорат қилади ва уни смартфон қурилмалари ва турли овозли буйруқлар билан осонлик билан бошқариш мумкин бўлади.

Энегриядан фойдаланиш ва маҳаллий об ҳаво ҳақида ахборот бурувчи Nest термостати
Интернетга уланган Ring компаниясига тегишли қўнғироқ
Интернетга уланган August Home смарт калити

Булутли ҳисоблаш (Cloud computing)

  • Cloud computing ҳисоблаш модели ҳисобланиб, маълумот, файл сақловчилар, иловалар учун динамик инфратузилмани таъминлаш учун локал ёки глобал тармоқда уланган кўп сондаги тизимлардан ташкил топган.
  • Cloud computing термини Интернетни ифодалашда фойдаланилган белгидан келиб чиққан. Одатда, тармоқ диаграммасида Интернет булут (инг., cloud) шаклидаги белги билан ифодаланади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling