б) Кирхгофнин иккинчи қоидаси:
Бу қоида тармоқланган занжирнинг берк контурига тегишли. Контур бўйича соат стрелкаси бўйлаб айланиш йўналиши мусбат ҳисобланади.
Агар, ток айланиш йўналиши бўйича оқаётган бўлса, у мусбат, тескари тарафга-манфий ҳисобланади.
Агар, айланиш пайтида манбанинг минусдан кириб, плюсдан чиқилса, бундай Э.Ю.К. мусбат ҳисобланади, акс ҳолда-манфий.
Ана энди, Кирхгофнинг иккинчи қоидасини келтирамиз:
Tармоқланган занжирнинг берк контуридан Э.Ю.К. ларнинг алгебраик йиғиндиси контур участкаларидаги токларнинг қаршиликка кўпайтмасининг алгебраик йиғиндисига тенг
12-расм
Бу қоидаларни расмдаги контурга ишлатамиз.
φ2– φ3+Ɛ1= I1R1
φ3– φ1+Ɛ2= I2R2
φ1– φ2+Ɛ3= I3R3
Буларни йиғиндисини олсак
(16)
Тармоқланган занжирни барча мустақил тугунлари ва контурлари учун ёзилган Кирхгофни биринчи ва иккинчи қоидалари электр занжирларини ҳисоблаш учун керакли ва етарли миқдордаги алгебраик тенгламаларни мужассамини беради.
Кирхгофни иккинчи қоидаси Ом қонунидан келиб чиқади, демак, энергияни сақланиш қонунини натижасидир.
Назорат саволлари
1. Tок кучи деб нимага айтилади?
2. Занжирнинг бир қисми учун Ом қонуни кандай ифодаланади?
3. Берк занжир учун Ом қонуни қандай ифодаланади?
4. Электр юритувчи куч деб нимага айтилади?
5. Кирхгофнинг биринчи ва иккинчи қоидаларини тушунтириб беринг.
6. Жоул-Ленц қонуни нимани билдиради?
7. Қандай зарядлар электр токини вужудга келишида асосий роль ўйнайди?
8. Электр қаршилик қандай катталикларга боғлиқ?
9.Ўзгармас ток деб қандай токка айтилади?
Масалалар.
1-масала
Температурани ўлчаш учун t = 10 ºС температурада қаршилиги R = 15 Ом бўлган темир сим ишлатилган. t1 температурада уни қаршилиги R1 = 18 Ом бўлиб қолди. Агар темир қаршилигининг температуравий коэффициенти α = 0,006 К-1 бўлса t1 температурани аниқланг.
Ечим:
Жавоб: t1 ≈ 450C
2-масала.
220 В кучланишли тармоққа, ўрамининг қаршилиги 55 Ом бўлган сув қайнатгич уланган. Ток кучини аниқланг.
Ечим: I=U R= 220В/ 55Ом = 4А
Жавоб: I=4А
Do'stlaringiz bilan baham: |