18-маъруза. Ўзгармас электр токи. Режа
Занжирни бир қисми учун Ом қонуни
Download 264.44 Kb.
|
18..Ўзгармас электр токи
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-расм Бундай хусусиятга эга бўлган ўтказгич резистор
- Электр қаршилик. Солиштирма қаршилик. Электр қаршилик R
- Солиштирма қаршилик деб
Занжирни бир қисми учун Ом қонуни.
1826 йилда немис физиги Ом тажриба орқали ўтказгичдаги ток кучи J кучланиш U га тўғри прoпорционал, R қаршиликка тескари прoпорционал эканлигини аниқлади. (6) Ток кучини кучланишга боғлиқлик графиги вольт-ампер характеристикаси дейилади. Занжирни бир қисми учун Ом қонунидан кўринадики доимий қаршилик қийматида ток кучи кучланишга тўғри пропорционал равишда боғлиқ экан. Демак, металл ўтказгични вольт-ампер характеристикаси координата бошидан ўтувчи тўғри чизиқдан иборат экан. 4-расм Бундай хусусиятга эга бўлган ўтказгич резистор дейилади. Кучланиш ўқига оғган бурчак ўтказгич қаршилигига боғлиқ экан. Графикдаги оғиш бурчагининг тангенси резистор ўтказувчанлигига боғлиқ. Электр қаршилик. Солиштирма қаршилик. Электр қаршилик R – ўтказгич моддасини электр токини ўтишига қаршилик кўрсатиш хусусияти. Электр қаршилик СИ системасида Ом ларда ўлчанади. 1Ом= 1V / 1A Қаршиликни мавжудлигини металл ўтказгичларни тузилиши асосида тушунтириш мумкин. Эркин электронларни ўтказгич бўйлаб ҳаракатланишида, ўзининг йўлида кристалл панжаранинг ионлари ва бошқа электронлар билан учрашиб, улар билан ўзаротаъсирлашади ва энергиясининг бир қисмини йўқотади. Турли атом тузилишига эга бўлган, турли металл ўтказгичлар электр токига турлича қаршилик кўрсатади.
Ўтказгични қаршилиги қанча катта бўлса, электр токни шунча ёмон ўтказади. Турли ўтказгичларни қаршиликлари қандай моддадан ясалганига, уларни узунлигига, геометрик шаклига ва температурасига боғлиқ. Турли моддаларнинг электр қаршилигини характерлаш учун солиштирма қаршилик деган тушунча киритилган. Солиштирма қаршилик деб, узунлиги 1 м ва кўндаланг кесим юзаси 1 м2 бўлган ўтказгични қаршилигига айтилади. Солиштирма қаршилик ρ СИ системасида– Ом·м. Ҳар бир модданинг электр қаршилиги ўзининг қийматига эга. Амалиётда кўпинча солиштирма қаршилик ўлчов бирлиги сифатида (Ом·мм2)/м ишлатилади. Электр қаршилик ўтказгичнинг узунлигига тўғри пропорционал ва кўндаланг кесим юзаси S га тескари пропорционал бўлади: , (7) -ўтказгичнинг солиштирма қаршилиги. Қаршилик температурага ҳам боғлиқ бўлади: (8) -қаршиликнинг температура коэффициенти деб аталади. Унинг ўлчов бирлиги– К-1. Солиштирма қаршиликни температурага боғлиқлиги: (9) Бу ерда ρ0 – солиштирма қаршилик (T0 = 293 К (20°С)да), ΔT=T−T0. Қиздирилганда модда заррачаларининг ҳаракат интенсивлиги ортади ва электронларни йўналган ҳаракати учун қийинчиликлар пайдо бўлади. Эркин электронларни кристалл панжараларининг ионлари билан тўқнашишлар сони ортади. Download 264.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling