18-Мавзу. Гиднинг нутқ маданияти. Режа
Download 95.5 Kb.
|
18 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гид нутқига қўйилган талаблар
- Нотиқнинг нутқ маданияти
18-Мавзу. Гиднинг нутқ маданияти. Режа: Гид нутқига қўйилган талаблар. Гид нутқининг таркиби. Ҳикоя қилишда овоз кучининг аҳамияти. Новербал мулоқот. Гиднинг гуруҳ билан муносабати. Гид нутқига қўйилган талаблар Ҳар бир гидга қўйилган проффесионал талаб – бу юқори даражали нутқ маданиятига эга бўлишидир. Гид сўз устаси бўлмаса экскурсиянинг муваффақиятли ўтишини таъминлай олмайди. Шунинг учун у нотиқлик санъати асосларини эгаллашга интилиши керак. Мазкур бўлимда фақатгина индивидуал матн ва экскурсияни ўтказишда зарур бўладиган, риоя қилиш зарур бўлган, нутқ маданиятининг бир неча қоидалари ёртилади. Гиднинг нутқ маданияти асосларини оригинал муаллифлик ишланма сифатида қабул қилиш нотўғри. Ахир минг йиллар ичида нотиқлик санъати бўйича юзлаб китоблар ёзилган. Нотиқлик санъати бўйича адабиётларни таҳлил қиладиган бўлсак, Е.А.Ножиннинг «Иттифоқ ораторлик санъати асослари», А.А.Введенская ва Л.Р. Павловаларнинг «Нутқ маданияти ва санъати», Дейл Карнегининг “Расмий чиқишлар орқали инсонга таъсир кўрсатиш ва ўзига ишончни кучайтириш” асарларида бу масала батафсил ёритилган. Демак, Гид ўз фаолиятининг муҳим қисми ҳисобланмиш нотиқлик маданияти ҳақида нималарни ёдда тутиши ва ҳисобга олиши шарт? Нотиқнинг нутқ маданияти нима? Е.А.Ножин бу ҳақида қўйидагиларни ёзади: «Нотиқнинг нутқ маданиятини кўпинча тўғри нутқ яъни, умумий қабул қилинган, тил меъёрларига тўғри келадиган нутқ деб ҳисоблашади. Нотиқнинг нутқ маданияти - бу мазкур аудиторияга аниқ ҳолат, қўйилган вазифага мос равишда, энг яхши таъсир этишни таъминловчи тил материалларини ишлатишдир». Гид шуни ёдда тутиши керакки унинг сайёҳлар наздидаги нутқи бу оғзаки нутқ ва у ёзма нутқдан таркиби, жумлалар ҳажми билан фарқланади. Нотиқлик чиқишлар учун қисқа ва унча мураккаб бўлмаган жумлалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир, чунки уларни эшитиш ҳам осонроқ. Узун жумлаларга қарши қадимий нотиқлар шундай деган «узун жумлалар эшитувчининг қулоғига ва ҳам нотиқнинг нафас олишига ёмон таъсир қилади ». Оғзаки нутқ –овоз билан ифода этилган ёзма нутқдир. Гид индивидуал матн, тўпланган адабий, илмий, газета, архив, статистик материалларни албатта, оғзаки нутқ қоидаларига мослаштириши мақсадга мувофиқдир.Тадқиқотлар шуни исботламоқдаки, ёзма нутқларга овоз берилганда эшитувчилар ахборотнинг 50 % ни, чиқишлар оғзаки нутқ меъёрлари бўйича тузилган бўлса, ахборотнинг 90 %ни қабул қилишар экан. Бу тадқиқотлар маърузачи нутқи самарадорлигини характерлайди. Экскурсия чиқишларида эса, гидга яна ташқи муҳит ҳалакит беради, бу эса жонлантирилган ёзма нутқни қабул қилиш самарадорлиги янада пасайтиради. Оғзаки нутқда гап тартиби ўзининг эркинлиги билан фарқ қилади. Ёзма нутқда систематик, бир-бирига боғлиқ, мантиқан тўғри баёнлар, фикрлар ҳарактерли бўлса, оғзаки нутқ кўпинча вазиятли бўлиб, кўпгина қўшимчалар ҳолатга, эшитувчилар реакциясига қараб киритилади. Оғзаки нутқда табиийки, баъзида сўзлар тартиби бузилган ва айнан шу туфайли сўзлашда жонлилик ва табиийликка эришилади. Нотиқнинг нутқ маданиятнинг энг муҳим элементларидан бири бу сўзларни тўғри ишлатишдир. Сўзлар тўлиқ, мазмунига кўра ва бошқа сўзлар билан уйғунлашган ҳолда ишлатилсагина, шунда у аудиторияга таъсир қилади. Гид нутқ маданиятининг муҳим кўрсатгичлари бу сўзларнинг тўғри талаффузидир. Аудитория ҳамма вақт бузиб талаффуз қилинган сўзларга эътибор беришади. Агар талаффуздаги хатолар такрорланаверса бу аудитория онгига салбий таъсир кўрсатади, сўзларни қабул қилишга халақит беради. Кўпгина ҳолларда қаҳрамонларнинг фамилияси, исми, географик жойлар, ҳар хил хорижий атамаларнинг талаффузида қийинчиликлар пайдо бўлади. Бундай пайтда гид луғатдан фойдаланиш керак бўлади (луғатни ҳар бир китоб магазинидан олиш мумкин). Нутқда «кераклича эътибор берилмоқда», “юксак поғоналарга кўтариш”, «асосий мақсад қилиб қўйиш» ва шу каби штамплардан фойдаланиш нутқни маъносиз, жонсиз, образсиз қилиб қўяди. Сўзли штампларнинг яна бир тури бири бу канцеляризмдир. Канцеляризм-бу расмий- ишчи ёзма нутқнинг стандартлаштирилган айланмасидир. Уларни нотиқларнинг радио, телевидения орқали чиқишларидан, газета, журналлар саҳифаларидан ўқиймиз. Улардан қутилиш қийин, такрорланавериб улар бизнинг нутқимизда кириб бормоқдалар. Лекин гид улардан фойдаланишга эҳтиёт бўлиши, улар билан курашиши керак. Гид учун яна профессионал терминлар ва хорижий сўзлар ҳам «хавф» туғдириш мумкин. Биринчидан, ҳар иккиси ҳам мазмунига мос равишда талаффуз қилиниши, иккинчидан, айтилган сўз ҳар кимга ҳам тушунарли бўлмаса, уларнинг мазмунини оддий ва аниқ тушунтириш. Ишлатиладиган терминлар мағзини чақиши керак. Бу азалий муаммо нотиқларга Аристотель давридан мавжуд. У «моҳир нотиқ нутқни шундай тартиблаши керакки, хорижий сўзлар нутқда «сезилмай» ўтиб кетиши ва “аниқ маънога эга бўлиши” керак» деб ҳисоблаган. Экскурсия ҳикоясига профессионал терминлар ва хорижий сўзлардан фойдаланиш нутқни сохталаштиради, гид ва гуруҳ ўртасидаги алоқани бузади. Нотиқ нутқи бойлиги ва сержилолиги унинг синонимлардан фойдаланишига боғлиқ. Синонимлар маъно жиҳатидан бир-бирига яқин, шакли жиҳатдан ҳар хил сўзлардир. Улар фикрни аниқ ва ёрқин ифодалашга, сўзларнинг такрорланмаслигига ёрдам беради. Масалан: «айтиш» сўзи қуйидаги синонимларга эга: баён қилиш, изҳор этиш, сўзлаш, гапириб бериш… Баъзи сўзлар синонимлари фақат оғзаки нутқда ишлатилади. Стилистик безатилган сўзлар нутқга экспрессив – ҳиссий тус бериб, нотиқнинг айтганларига муносабатини белгилайди. Нотиқ учун энг зўр топилма бу халқ мақоллари ва нақлларидир. Мақолларда минг йиллардан бери исботини топган халқ ҳақиқати ётади. Уларда хурсандчилик ва ғам, қаҳр, муҳаббат, ҳасад, ҳазил ифода этилади. Мақоллар ва нақллар меҳнатни улуғлайди, дангасаликни қоралайди, яхшиликни, иншончни мустаҳкамлайди. Улар нафақат нутқ ифодалилигини кучайтиради, чиқишларга мазмун ва ўткирликни, чуқурлаштиради, балки эшитувчилар юрагига йўл топади, уларнинг ҳурмат ва эътиборини қозонишга ёрдам беради. Шунинг учун нутқда мақоллар ва нақллар алоҳида ўринга эга. Нутқда мақол ва нақллардан фойдаланишдаги муваффақият, улар қанчалик тўғри танланганлигига боғлиқ. Ҳозирги пайтда халқ мақолалари ва ижоди тўпламлари сони жуда кўп ва улар гиднинг қўл остида бўлиши керак. Улар ёрдамида индивидуал матн жонлироқ ва ишончлироқ бўлади. Download 95.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling