18-Мавзу. Гиднинг нутқ маданияти. Режа
Download 95.5 Kb.
|
18 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳикоя қилишда овоз кучининг аҳамияти Овоз кучи
Гид нутқининг таркиби
Камгаплик ва сергаплик. Камгаплик – бу нутқни кераксиз ва маъносиз сўзлардан озод қила олишдир. Камгаплик бу нотиқнинг шундай гапириш қобилиятики, нутқда «сўзлар камроқ, фикрлар кенгроқ» бўлиши ва нотиқ фикрларни аниқ, қисқа, шу билан бирга жўшқин ва ҳиссиётли ифодалаши муҳимдир. Цицерон шундай деган экан: “Нотиқнинг буюклиги у нафақат керакли сўзни айтишида, балки кераксизни айтмаслигидадир”. Гидлар учун Цицероннинг ушбу фикрлари жуда муҳим. Унга экскурсия жараёнида кам вақт ажратилган, шунга қарамай чиқишнинг кам сўзлик муаммосини ҳисобга олмаслик нотўғридир. Намойишнинг ҳар бир объекти – бу бир неча дақиқа ажратилган янги ҳикоя ва ана шу қисқа муддатда гид катта ҳажмли ахборотни жойлаштириши керак. Қисқа, образли, ҳис- ҳаяжон билан ўз фикрини ифода этиш бу гиднинг профессионал сифатидир. Сергаплик экскурсия мазмун, моҳиятини бузади. Ортиқча сўзлар нутқ табиийлигини бузади. Асосий фикр эса бир “тўда кераксиз сўзлар” орасидан қийинчилик билан чиқади. Бундан 2000 йил аввал “Илоҳиёт ҳақида» трактининг муаллифи шундай деган: Ортиқча вазн нафақат бизнинг жисмимизга, балки нутқимизга ҳам зарардир. У нутқни ҳақиқатдан узоқлаштириб, эшитувчига тескари таъсир этиши ҳам мумкин”. Сергапликлик нафақат маданиятсизлик аломати балки, нотиқ тасвирланаётган объект ҳақида тушунчага эга эмаслигидан дарак беради. Мантиқий маънога эга бўлмаган “паразит” сўзлар ҳам нутқни бузади. Масалан, «шунақа», «айтиш мумкинки», «айтайлик», «қисқача қилганда», «хўш», «умуман айтганда». Бу сўзлар жонли оғзаки нутқнинг аломатлари. Гид айнан шунга интилиши керак. Лекин булар асоссиз такрорланаверса, паразит сўзларга айланади. Табиий, паразит сўзларни нотиқнинг ўзи пайқамайди. Лекин булар аудиториянинг жиғига тегади. Буларни албатта бартараф этиш чораларини кўриш лозим. Ҳикоя қилишда овоз кучининг аҳамияти Овоз кучи – гид нутқ техникасининг асосий компонентидир. Гид овозини автобусда, музей залида, масжидда, завод цеҳида, очиқ ҳавода бўладими аудитория яхши ва аниқ эшитиши зарур. Акс ҳолда кўрилган тайёргарлик кераксиз, моҳиятсиз бўлиб қолади. Ҳар бир гид ҳам кучли овозга эга эмас, шунинг учун уларнинг нутқи ҳаммага етиб бориши учун экскурсияда жой тўғри танланиши (шовқиндан узоқроққа), гуруҳ тўғри жойлаштирилиши, ўз жойини тўғри танлаш, шамол қайси томонга эсаётганига эътиборга олиш. Нутқ техникасининг яна бир муҳим жиҳати унинг тезлигидир(темпи) ва у экскурсияни олиб боришда албатта ҳисобга олишниши лозим. Овоз тезлиги(темпи)– бу нутқ элементларини талаффуз қилиш тезлигидир. Ўзбек миллатининг нормал нутқ тезлиги-дақиқасига 120 та сўздир. Бу тезликда бир бетли 14 шрифт 1,5 интервалда терилган информация 2-2,5 дақиқада ўқилиши керак. Экскурсияда нутқ тезлиги ўзгаради. У индивидуал матннинг ҳар бир қисмлари мазмуни, объект олдида ҳикояга ажратилган вақт, гиднинг эмоционал тайёргарлиги, кутилмаган ҳодисаларнинг рўй беришига боғлиқ. Тўғри нутқ тезлигини танлашда баъзида уни тезлаштириш ахборотни қабул қилишни ҳам тезлаштиради. Лекин ҳаддан зиёд тез тезлиг (бир бирлик вақтда) қабулни сусайтиради(инсон психикасининг “ўтказиб юбориш” қобилияти кутарилади) ва гид ҳаракатлари бекорга сарфланади. Тез нутқ кучли диққатни талаб қилади, эшитувчиларни чарчатади ва улар гидни қулоқ солишни тўхтатадилар. Жуда ҳам секин нутқ аудиторияни «ухлатади», уларга фикрни кузатиш қобилияти сусаяди, охиригача эшитилмайди. Секин нутқ эшитувчиларни ҳикояга «совуққон» қилиб қўяди ва уларни зериктиради. Гид нутқ тезлигини ўзгартира олишни билиши муҳимдир. Бирор нарсани таъкидлаш, ажратиш зарур бўлса, нутқ тезлигини секинлаштириш (Масалан: хулосалар, тушунчаларни) ва агар нутқда ифтихор, ғурурни ифодалаш керак бўлса, тезлигини тезлаштириш зарур. Экскурсия вақтида нутқ тезлигини бошқара олиш учун, гид ўзининг одатий, шошилмай айтадиган нутқи тезлиги(темпини) билиши зарур. Ўз нутқ тезлигини билиш учун 600-700 та сўзни баланд ўқиб, унга сарфланган дақиқага тақсимлаш керак. Мана шу вақт гиднинг нутқ тезлигии бўлади ва уни зарурий машғулот билан ўртача ўзбекча талаффуз нутқи тезлигига мослаштириб бориш мумкин. Чунки айнан шу тезликда (дақиқа 120 та сўз) мазмун яхши қабул қилинади. Нотиқлик ва гид нутқида танаффус муҳим рол уйнайди. Танаффус – бу овоз янграшининг вақтинчалик тўхташи, унинг жараёнида нутқ органлари фаолияти тўхтайди ва у нутқлар оқимини узади. Танаффус бу жимликдир. Лекин жимлик ҳам ифодали бўлиши мумкин. К.С.Станиславский танаффус ҳақида шундай деган. «Танаффус – бизнинг нутқимизнинг асосий ва муҳим элементидир». Нотиқлик санъати назариясида танаффуснинг бир неча классификациялари мавжуд: хезитация танаффуслари яъни уйлаб олиш, фикрлаш танаффузлари; интонацион – мантиқий танаффуслар- бир нутқ тактини бошқасидан ажратадиган, механик шаклланадиган тактлар; психологик танаффуслар- улар ёрдамида масалан, бутун бир жумлаларга мазмун берилади («уларсиз нутқ жонсиз» деган Станиславский); интонацион-синтаксис танаффуслар- ҳолатли, физилогик танаффуслар киради. Кўпгина гидлар ўз нутқларида интонацион-синтаксис танаффусларни нотўғри ишлатадилар, уларсиз грамматик қоидаларга асосланган тўғри нутқнинг ўзи мавжуд эмас. Интонацион-синтаксис танаффуслар ёзма нутқдаги тиниш белгиларига амал қилиниб, давомийлиги билан ажралиб туради. Энг қисқа танаффус – вергул ўрнига, энг узуни нуқтага тўғри келади. Нотиқлик санъатининг назариячиси француз Д.Дориаха шундай деган: «Кимки ўз нутқида танаффус қилса - тўғри нафас олади, яхшироқ талаффуз қилади ва осонроқ артикуллайди. Тиниш белгиларини тўғри қўйиш – бу ўз нутқи тезлигини ҳис этиш ва уни бошқариш демакдир…бу дегани аниқ сўзлаш ва уни бошқалар тушунишига ёрдам бериш, бу дегани нима сўзлаётганни ўзи тушуниш демакдир». Гид ўз дикциясини назорат қилиш лозим. Дикция – бу нутқдаги бўғинлар ва сўзларнинг аниқ – тиниқ талаффуз этиш даражасидир. Товушлар ва бўғинларни «ютиш» ҳар кунлик суҳбатда кечиримли, лекин расмий чиқишларга бу нутқ сифатини пасайтириб, мазмунни қабул қилишга тўсқинлик қилади. Яхши дикцияга эга бўлиш бу ҳар қандай ҳолатда фаол энергияли нутқ тезлигини сақлаб қолишга кўмаклашади, эшитувчиларга мақсадни етказади. Амалиётда ҳар бир нотиқнинг дикция билан муаммоси бор, уни такомиллаштириш учун доимо ўз устида иш олиб бориш керак (нутқ техникаси бўйича методик қўлланмаларга берилган тавсияларга амал қилган ҳолда). Барча қўлланмаларда нутқ техникасини такомиллаштириш воситаси сифатида ҳар хил тез айтишлар келтирилган. Улар бизнинг нутқ аппаратимизнинг узлуксиз қайта тиклашни талаб қилувчи, товушлардан иборат сўзлар уйғунлигидан таркиб топган. Ўз нутқимизни такомиллаштириш устида ишлаш учун бир нечта тез айтишлар доимо такрорлаб туриш лозим: “Оқ чойнакка оқ қопқоқ, кўк чойнакка кўк қопқоқ”. “Қишда кишмиш пишмасмиш, пишса кишмиш қишмасмиш”. «Гулдонда гул гуллади». «Қаҳратон қишда Қодир қишлоқда қишлади». Тез айтишлар билан қандай ишлаш бўйича Л.А.Введенский ва Л.Г.Павловалар тавсияларидан фойдаланиш мумкин: “Секин, ҳар бир товушни аниқ талаффуз қилиб, тез айтиш матнини ўқинг. Бироз танаффус қилинг, шошилманг, магнитофонда ёзиб, эшитиб, такрорланг. Ҳар бир алоҳида товуш талаффузи аниқ, равонлигига ишонч ҳосил қилгач, тезликни тезлаштиринг. Биринчи ҳолатдагидек талаффузга риоя қилиб, аниқ, равон такрорланг, лекин икки баравар тезроқ. Иборалар аниқ, равонлилига эришгач тезликни оширинг. Тез айтишни бундай қайта ишлаш методини ҳар бир матнда қўлланг.” Ростов Давлат Университетининг «Туризм ва экскурсия иши» йўналиши бўйича таьлим олаётган талабалар нутқларини такомиллаштириш мақсадида тез айтишлардан ташқари, ҳар кун 20 дақиқадан шеърий матнларни ўқишлари ва ҳар кунлик ҳаётларида ўз нутқларини кузатишлари тавсия қилинади. Бу ишлар 1,5-2 ойдан сўнг ўз натижасини беради. Талабалар нутқи равон ва дикциялари яхшироқ бўлади. Улар катта иштиёқ билан публистик чиқишларни, илмий ёки маданий тадқиқотлар элементлари мавжуд экскурсия матнларини ўқийдилар. Гид нутқидаги яна бир муҳим сифат бу ҳиссиётлик, яъни нотиқнинг ҳис-ҳаяжонга, туйғуга берилиб сўзлашидир. Бир турдаги ҳис -ҳаяжон билан масалан, Улуғ Ватан урушидаги ғалаба, олимлар кашфиётлари, ўлканинг экологик муаммоси ҳақида гапириб бўлмайди. Гид нутқи ҳам ақлга ва ҳам онгнинг эмоционал-сезгирлик томонларига таъсир ўтказиши керак. Психофизиологларнинг фикрича, ҳиссиётлар (эмоция) билан гапириш нутқни қабул қилиш схемасини ўзгартиради, фикрлаш, хотира ва диққатга таъсир қилади. Танишиб чиққан ўқув қўлланманинг бу бўлими гид нутқи техникаси ва маданиятини такомиллаштириш бўйича рецентлар жамланмаси эмас. Унинг вазифаси – гидга тили устида ишлаш бўйича асосий йўналишларни белгилаб олишга ёрдам беришдир.Ижодий шахсга эса бу жараён узлуксиз давом этиши керак. Бой, тўғри, тоза, образли, ифодали, эшитувчига тушунарли нутқни шакллантириш гид профессионал усталигини такомиллаштириш ишларининг таркибий қисмларидир. Download 95.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling