18-Мавзу. Гиднинг нутқ маданияти. Режа
Гиднинг гуруҳ билан алоқаси
Download 95.5 Kb.
|
18 маъруза
5. Гиднинг гуруҳ билан алоқаси
Экскурсия муваффақияти кўп ҳолларда гид билан экскурсия гуруҳи ўртасида шаклланган керакли алоқага, бир-бирини тушунишдаги илиқ психологик муҳитга боғлиқ. Бундай алоқани ўрнатиш гиднинг профессионал вазифасидир. Аудитория билан муносабат, алоқа нима? Психологларнинг таъкидлашича, алоқа (контакт) бу нотиқ ва аудитория руҳий (психик) аҳволидаги умумийлик, бу сўзловчи ва эшитувчи ўртасидаги ўзаро тушунишдир. У ҳамжиҳатликда фикрлаш фаолияи асосида, нотиқ ва эшитувчи бир хил муаммони ечаётганларида, бир хил саволларни таҳлил қилаётганларида пайдо бўлади, яьни нотиқ – ўз чиқиши мавзусини баён қила туриб, эшитувчи эса – унинг фикри ривожини кузата туриб. Агар нотиқ бир нарса ҳақида сўзласаю, эшитувчи бошқа нарса ҳақида ўйласа, унда алоқа мавжуд бўлмайди. Алоқа гид гуруҳ олдида чиқиши биланоқ йўлга қўйилиши керак. Бу ерда қуйидаги мақол амал қилади «Кийим бўйича кутиб олиб, ақл бўйича кузатадилар». Ҳаммаси гид ташқи кўринишидан бошланади. Унинг кийими тоза, озода, макияжи – оддий, қўллари парваришланган бўлиши шарт. А.Ф.Кони маьрузачиларга бу масала борасида қуйидаги маслаҳатларни берган (замонавий гидларга ҳам таалуқли): “Оддий ва тоза кийиниш лозим. Костюмга алоҳида ажралиб турадиган ҳеч нарса бўлмаслиги керак (ҳар хил ранглар, ғаройиб фасон); ифлос костюмлар ёмон таасурот уйғотади. Буни ёдда тутиш зарур, чунки йиғилганларга психологик таъсир нутқдан аввал, нотиқ аудитория наздида пайдо бўлган онлардан бошланади” Бир куни экскурсиялардан бирига шундай воқеа содир бўлган. Ёши анчага борган юқори эридуцияли, малакали мутахассис, талабалар олдига экскурсияга кечикиб боради. Кейин нафасини ростлаб автобусга чиқади. Қисқача «Ҳаммага Салом!» деб, тез ҳаракат билан шапкасини ечиб, соч турмакларини бузади. Уни тартибга келтирмай чиқиш сўзини бошлайди. Талабалар орасида шовқин кеза бошлайди, ҳамма гиднинг ташқи кўринишини муҳокама қила бошлайди, унинг ҳикояси эса ҳеч кимни қизиқтирмас эди. Экскурсия бошланиши гиднинг ножўя ҳаракати, эътиборсизлиги туфайли бузилади. Гид аудитория диққатини жалб қилиш учун кўп куч сарфлади, бунга эса у экскурсия мавзусини чуқур билганлиги ва уни етказа олиши туфайли қийинчилик билан эришди. Аудитория билан алоқа ўрнатишда гиднинг чиқиш сўзи ҳам муҳим рол ўйнайди. У ёрқин, мазмунли, образли, камгина рекламали (улар ушбу эксурсияни танлаб тўғри қилганларини ишонтириш керак) бўлиши лозим. Биринчи дақиқалардаёқ гид фаол бўлиши зарур. Фаол нотиқ флегматик – нотиқдан кўра эшитувчилар диққатини кучлироқ жалб қилади. “Нотиқ бор кучини мулоқот қилишга ҳаракат қилаётганини ва мақсадга жон билан киришаётганини одамлар сезишлари керак. Нотиқ онгида унинг ўзи, аудитория ва унинг нутқи ажралмас бирдамлик пайдо қилсаларгина аудитория билан ҳақиқий алоқага (контакт) эришилади. Шунда сўзлар тўғрироқ танланади, нутқ ифодалироқ бўлади, эшитувчиларга эса қабул қилиш фаоллашади, онг ва ҳиссиётларга чуқурроқ таъсир кўрсатилади.” (Нежин 1973й). Албатта, гид нутқи ва ҳикояси гид ва гуруҳ ўртасидаги мустаҳкам алоқани ўрнатишда асос ҳисобланади. Мазмунли, янги маълумотлар билан бойитилган долзарб ҳикоя ва гиднинг юқори нутқ маданияти эшитувчилар диққатини тортади.Гид доимий алоқани сақлаб қолиши учун экскурсиядаги гуруҳлар таркиби хусусиятини ҳисобга олиш зарур. Гид экскурсия жараёнида гуруҳда ҳаммани кўриб туриши лозим. Лекин кўриш алоқасининг мавжудлиги гид ҳаммани ва ҳар кимни доимий кўраяпти дегани эмас, буни иложи ҳам йўқ. Агар гид нутқи жараёнида гуруҳнинг бир томонидан иккинчи томонига, ҳеч кимни эътибордан қолдирмасдан, кўз ташлаб турса, ҳар бир эшитувчи билан алоқа таасуротини шакллантириши мумкин, Гид гуруҳдаги фақат бир-икки кишига мурожаат қилиши нотўғри (берилаётган материалга уларнинг реакциясини аниқлаш учун). Гуруҳ ва гид ўртасида ўрнатилган яхши алоқа унинг ишидаги муваффақиятга замин яратади. Агар уни диққат билан эшитаётганларини кўрса, гид янада илоҳомланади, материалларни ишончли ва ҳиссиётли баён қилади, овози янада ишончлироқ чиқади. Унинг қадди ўз кўзи ва эшитувчилар кўзида тиклангандек бўлади. Аудитория билан заиф алоқа гапираётган одамга салбий таъсир кўрсатади. У хато қила бошлайди, ўзини йўқотади, вазиятни назорат қила олмайди. Алоқа ўрнатиш, аудитория эътиборини қозониш, экскурсия муваффақи-ятини таъминлайди, ахборот узатишда муҳим шарт ҳисобланади, эшитув-чиларга керакли таъсир ўтказиш ва уларга зарурий билимларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.. Download 95.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling