18-Мавзу. Гиднинг нутқ маданияти. Режа
Download 95.5 Kb.
|
18 маъруза
Новербал мулоқот
Жест ва мимикалар(новербал мулоқот)- нотиқ ўз туйғулари ва фикрларини ҳар хил ҳаракатлар билан чамбарчас боғлиқлигидир. Улар ўз-ўзидан, нутқ мазмунидан келиб чиққан ҳолда пайдо бўлади. Интонация, урғулар ва талаффузлар билан ритмик уйғунлашган ҳолда, жестлар аудитория эътиборини чиқишларнинг у ёки бу қисмига қаратишга, билдирилаётган фикрларга нотиқнинг муносабатини белгилашга ёрдам беради. Нотиқлик санъати назариясида нотиқлар фойдаланадиган, чуқур ишлаб чиқарилган жестлар таснифи мавжуд. Жестларнинг қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ритмик, эмоционал (ҳиссиётли), кўрсатувчи реконструкцияловчи, ишора қилувчи, тасвирий, символик ва бошқалар. Экскурсия амалиётида кўрсатувчи реконструкцияловчи, ишора қилувчи жестлардан фойдалана олишни билиш керак. Кўрсатувчи жестларни қарашлар, бош ҳаракати, қўл бармоқлар билан амалга ошириш мумкин. Кўрсатувчи жестларда биринчи даражали рол қўлларга берилади. Кўрсатувчи жестни кўрсатилиши мумкин бўлган обьектлар мавжуд бўлганда ишлатиш тавсия этилади (ёдгорлик, ёдгорлик фрагменти, мемориал тахта, табиат объекти). Реконструкцияловчи жестлар сайёҳларга сақланмаган бино ва иншоотни тасаввур қилишга ёрдам беради. Бу жестлар билан гид сайёҳларга керакли тасаввурларни пайдо қила олиши керак. Ишора қилувчи жестлар сайёҳларни объектлар олдида тўғри жойлашишларини таъминлайди. Улар ёрдамида гуруҳнинг бир объектдан иккинчи объектга ҳаракатлари йўналтирилади, автобусдан тушиш ёки аксинча ўз ўринларини эгаллаш таклиф этилади. Керакли (зарурий) жестлардан ташқари гид маъносиз, “паразит” жестлар ҳақида ҳам тушунчага эга бўлиши керак. Улар паразит сўзлар каби чиқишларга салбий таъсир қилиб, маъносини бузади. Булар тез-тез такрорланаётган бош ҳаракати, соч турмагини тўғрилаш, костюм тугмасини ўйнаш, бошни қашиш ва бошқалар. Бундай такрорий ҳаракатлар эшитувчиларни чарчатади. Гид нафақат ўз нутқини балки, новербал мулоқат тили ҳисобланмиш ўз жестларини ҳам диққат билан кузатиши керак. Чунки озми-кўпми гиднинг гуруҳ билан муносабати самарадорлиги уларга ҳам боғлиқ. Жестларни онгли, ифодали ишлатиш қоидалари яхши тон қоидалари билан ўхшаш: улар билан туғилмайди, улар ўрганилиб, ҳаётий меъёрга айланади. Нотиқ ҳис-туйғуларининг муҳим кўрсатгичи бу унинг юз ифодаси, мимикасидир. Мимика эшитувчиларга нотиқни яхши тушиниш, қандай ҳиссиётларни бошдан кечираётганини англашга имкон беради. Мимика кўпгина туйғу ва кечинмаларни узата олади: хурсандчилик, ғам, нафрат, таажуб, ҳайрат, иккиланиш. Юз ифодаси нутқ характерига мос келиши керак. Гид юзидаги зерикарлилик ва совуққонлик сайёҳларга салбий таъсир кўрсатади. Нотиқ чеҳраси эшитувчиларга нисбатан чарақлаб туриши лозим. Гид ўз мимик имкониятларини ўрганиши ва такомиллаштириши керак. Л.А.Введенская ва Л.Г.Павловалар бу борада қуйидагиларни маслаҳат берадилар: Қошлар, лаблар ва пешона билан нима рўй бераётганини билиш тавсия этилади. Агар қошни қовоқ қилиб, пешонани ажин қилиб юришга одатланган бўлсангиз, қовоғингизни, пешонани очиб юришни ўрганинг. Мимикамиз ифодали бўлиши учун ойна олдида бир неча эмоционал кўринишларни тасвирланг (ғамгин, хурсанд, бахтсиз, нафрат). Мимика ўзгараётганини ва у керакли эмоция бераяптими йўқми кузатинг». Шуни ёдда тутиш лозимки, «илҳомбахш» нотиқ мимикаси – аудитория ҳиссиётини жумбушга келтирувчи яхши воситадир. Download 95.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling