18-Мавзу: Глобал муаммолар фалсафаси, Узбекистонда табиат ва жамият, инсонни асраш муаммолари


Download 108.42 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi108.42 Kb.
#1626385
TuriReferat
  1   2
Bog'liq
FALSAFA SIROJIDDIN



REFERAT

Мавзу: Глобал муаммолар фалсафаси, Узбекистонда табиат ва жамият, инсонни асраш муаммолари.




21-PPP-15 GURUR TALABASI
ABDUVAIDOV SIROJIDDIN


Мавзу: Глобал муаммолар фалсафаси, Узбекистонда табиат ва жамият, инсонни асраш муаммолари.


Режа:

  1. Инсоният истикболини белгиловчи омиллар ва илмий башорат килиш усули

  2. Ижтимоий тараккиётнинг хозирги даври ва умумбашарий муаммолар

  3. Жахон XXI асрда: келажак ва инсон такдири.

  4. Узбекистонда табиат, жамият ва инсонни асраш йуллари.

Жамият хакидаги карашлар кадимги даврлардаёк илгари сурилган. Чунончи, кадимги Марказий Осиёда Зардуштийлик динининг кадимги китоби Авесто да Маздакнинг карашларида муътадил жамият маъкулланган. Шундай жамиятдаги давлат идеал давлат деб хисобланган. Турк мифологиясида хам жамият, давлат хакида диккатга сазовор фиклар бор. Кадимги грек файласуфи Афлотун такомиллашган кишилик жамиятини, идеал давлатни барпо килиш лозим, деб хисобланган.


Аристотел камбагаллар хам, бойлар хам эмас, балки уртача моддий даромадга эга кишиллар жамиятини ва адолатга амал килинишининг тарафдори булган.
Жамият хакидаги карашларнинг ривожланишида буюк мутафаккиримиз Фаробий, Беруний, Ибн Сино ва бошкаларнинг хизматлари катта. Фаробий узининг Фозил одамлар шахри асарида жамиятнинг вужудга келиши, максадлари ва вазифалари хакида таълимот яратган. У давлат арбобининг хикматлари, Бахт - саодатга эришув хакида рисола , Бахт - саодатга эришув йуллари хакида рисола асарларида идеал жамият, идеал давлат хакидаги узининг карашларини хар томонлама ифодалаб берган. Беруний, Ибн Сино жамият, давлатни келиб чикиши, вазифалари хакидаги диккатга сазовор фикрларни илгари сурганлар. Жамиятни илмий тахлил килишга немис классик фалсафаси хам мухим хисса кушган. Фанларнинг, ижтимоий амалиётнинг йирик, жиддий ютуклари асосида жамият ва унинг тарихи хакида илмий карашлар шаклланди, ривожланмокда.
Жамият моддий олам - табиатдан ажралиб чиккан, лекин табиат билан айнанлаштириб булмайдиган кисмидир. Жамият моддий оламнинг илгарига караб тараккий килишидаги сифат жихатдан олий боскичидир. Шу билан бирга жамият моддий оламнинг ажралмас, таркибий кисми булиб, энг мухим объектив конунларга буйсунади. Жамият мураккаб, тарихан тадрижий ривожланиб борувчи яхлит, бир бутун тизим (система)дир. Жамият кишилар ва улар уюшмаларининг ижтимоий фаолият жараёнида ижтимоий алокалар, узаро таъсирлар, муносабатлар оркали шаклланган мустахкам бирлигидир.
Илмий фалсафа жамиятга, акл - заковатга таянган холда, илмий кузатишлар, ишонарли далиллар, мухокамалар, таккослашларга, умумлаштиришларга суянган тарзда ёндошади; жамиятни танкидий, ижобий холда назарий тахлил килади, уни тугри, уни илмий билиб олишга ёрдам беради. Жамиятни фалсафий тахлил этишнинг асосий тушунчаларига ижтимоий борлик, ижтимоий онг, моддий, маънавий ишлаб чикариш, иктисодий, сиёсий, хукукий, диний, ахлокий, эстетик, илмий, оилавий ва бошка муносабатлар, базис ва усткурма маданият, цивилизация, кадриятлар ва бошкалар киради.
Жамият борликнинг махсус кисми сифатида ижтимоий борлик атамаси билан тавсифланади. Ижтимоий борлик моддий бойликларни ишлаб чикариш жараёнида кишиларнинг табиатга булган моддий муносабатларини ва моддий ишлаб чикариш жараёнида кишилар уртасида шаклланадиган узаро алокалари, богланишлари, муносабатларини ифодалайди.
Ижтимоий борлик ва ундаги жараёнлар табиий бойликлар, уларнинг микдори ва сифати, уларни кайта ишлаш, улардан фойдаланиш даражаси, ишлаб чикариш куроллари, воситалари, усулларининг даражаси, ишлаб чикарувчиларнинг тажрибаси, барпо этилган моддий бойликларнинг сифати, микдори сингари табиий заминларга таянади.
Ижтимоий борлик ижтимоий онгга, унинг харакат ривожланиш йуналишига мухим таъсир килади. Ижтимоий конуниятлари ва зиддиятларини урганиш сиёсий, хукукий, ахлокий, диний, илмий, фалсафий карашлар, гоялар, назариялари, ривожланиш конуниятларини англаб олишга ёрдам беради. Ижтимоий онг уз навбатида ижтимоий хаётга, тараккиётда гоят мухим роль уйнайди. Ижтимоий онгсиз кишилар жамияти, унинг ижтимоий борлиги хам мавжуд була олмас, иккинчи табиат барпо этилмаган, ривожланмаган буларди. Ижтимоий борликнинг узгариши ижтимоий онгни бирданига, узидан - узи узгариб колишига олиб келмайди. Ижтимоий онг уз тараккиётида нисбий мустакиллик ва фаолликка эга. Бу ижтимоий борликдан узиб кетиши ёки оркада колиши мумкин, шу маънода ижтимоий онг, ижтимоий борлик тараккиётига ё ижобий, ё салбий таъсир курсатиши мумкин.
Фан инсоният жамияти табиий сабаблар асосида муайян даврда зарурий равишда пайдо булганлиги, жамиятнинг хаёти, тараккиёти муайян объектив конуниятларга буйсунишини уктиради. Илмий фалсафа жамиятни тушунтиришда табиатшунослик ва ижтимоий амалиёт далилларига таянади. Фан реал жамиятни, унинг хамма хилма - хил, ранг - баранг томонлари жихатларини, уларнинг тараккиётини тарихийлик услуби (методи) оркали урганади. Фалсафа жамиятни тахлил килишмантикийлик, назари тахлил методидан фойдаланади. Фалсафа нуктаи назаридан, жамиятни микроскоп, телескоп ва бошка асбоб ускуналар ёрдамида урганиб булмайди. Уни тадкик килишда абстракция усулидан фойдаланилади. Абстракция усули оркали умумий, мухим, зарурий богланиш, алокалар, муносабатлар айрим, иккинчи даражали, тасодифий, уткинчи томонлардан, жихатлардан ажратиб олиниб, улар умумлаштирилиб, жамият ва унинг тарихи урганилади. Мавхумлаштириш усули оркали жамиятни идеаллаштирилган андозаси вужудга келтирилади, унга таянган холда жамият тадкик килинади. Бу, тасодифларни эътибордан четда колдириб, заруратни соф холда аниклашга, урганилаётган объектни анча ривожланган шаклда тасаввур килишга, унинг харакат килиш конунларин аниклашга имкон беради.
Идеаллаштириган андоза гоят бой (эмпирик) тажрибавий далилни умумлаштиришга асосланади ва шунинг учун у энг умумий мулохазалар, мавхум таърифлардан чинакам аник, равшанрок билимларни вужудга келтиришга ёрдамлашади. Реал жамият ва унинг идеаллаштирилган модели бир бирига тула мос келмайди.Реал жамиятда ижтимоий ходисалар,алокалар,муносабатлар хилма хил турли туман,ранг баранг куринишларда,шаклларда намоён булади.Унда умумийлик ва айримлик,ухшашлик ва узига хослик,мухим ва иккинчи даражали индевидуал,айрим,уткинчи,тасодифий томонлардан холи булади.Реал жамият ва унинг намунавий андозаси уртасида ухшашлик хам албатта бор.Чунки намунавий жамият реал жамият ва унинг мохиятини,ички,баркарор,зарурий,такрорланувчи алокалари ва муносабатларини иникос эттиради. Назарий тахлилда факат тугридан-тугри буладиган, сабаб-окибат богланишларигина эмас, балки тескари, масалан, окибатнинг сабабга фаол таъсири билан богланган алокалар, муносабатлар хам тикланади. Аммо узаро таъсирлар хисобга олинаётганда, белгиловчини белгиланувчидан аник ажратиб олиш ва бирламчи мохиятли богликликни аниклашга жиддий эътибор берилади. Жамиятнинг намунавий андозаси унинг реал мохиятига тадкик килиш имконини беради. У хилма-хил ходисаларни муайян тамойиллар асосида чукуррок ва кенгрок, асослирок урганиш, тадкик килиш имкониятини беради: мохиятни билишга ва у оркали конкрет нарса, ходисани илмий тахлил килишга ёрдамлашади.
Илмий фалсафий тахлилни хамма ходисалар ва жараёнларнинг конкрет сабабларини топишга харакат килинмайди. Аммо у муаммони тугри куйишга ва уни хал килишни илмий тарзда излашга йул курсатади. Жамиятни назарий тахлил килиш жамиятни яхлит тана (организм) сифатида, унинг кисмлари бир бирига узаро таъсир килиб колмасдан, бир бири билан диалектик алокадорлик , узвий богланганлик муносабатларида булади, деб карашни назарда тутади. У кишилик тарихида онг ва борликнинг узаро таъсирида, одамларни объектив максадлари билан уларнинг фаолиятнинг объектив шарт-шароитини узаро таъсирини тугри тушинишга ёрдам беради.
Кишиларнинг биргаликдаги ижтимоий-амалий фаолятларига моддий ва манавий бойликларни ишлаб чикариш ва такрор ишлаб чикариш, инсонинг узини такрор ишлаб чикариш ва тарбиялаб етиштириб бориш, ижтимоий алокалар, богланишлар, муносабатларини такомиллаштириш ва ривожлантиришга каратилган ва бошка фаолиятлари киради. Бу фаолиятларсиз жамият,унинг хаётини турли туман,ранг-баранг томонлари,жихатларини хам,унинг тараккиётини хам тасаввур килиб булмайди.Бинобарин,кишиларнинг биргаликдаги фаолияти ижтимоий борлик,ижтимоий онг барча жихатларининг карор топиши,мавжудлиги ва ривожланишининг асосидир. Инсон фаолиятининг таркибий кисмларига иктисодий, сиёсий,хукукий,ахлокий,диний,илмий ва бошка фаолятлари киради.
Кишиларнинг биргаликдаги ижтимоий-амалий фаолияти уларнинг шахсий ва ижтимоий эхтиёжларини кондириш,муайян шахсий ва ижтимоий манфатларига хизмат килиш максадида амалга ошади.Эхтиёж объектив реалликка субъектив талабни ифодалайди.У муайян системанинг маромли ишлаши,фаолияти ва ривожланиши учун зарур булган шароит,нарсалар,ходисаларга талабларда намоён булади.Эхтиёж одам,ижтимоий гурух,жамият,миллат яшаши,фаолияти,ривожланиши зарур булган узаро мувофиклик,мувозанат холатини саклашга каратилган талабдир.
Манфаат муайян эхтиёж туфайли инсонда,ижтимоий гурухларда муайян йуналиш олиб,инсонни,ижтимоий гурухларни харакатга келтиради.Манфаат хис туйгу,кайфиятлар,кадриятли муносабатлар билан узвий богланган,йуналтирилган булади.У эхтиёжларни кондириш,максадга эришиш воситаларини топишга ёрдам беради.
Эхтиёжлар ва манфаатлар айрим кишиларнинг хам, бутун жамиятнинг хам хатти-харакатлари, фаолиятларининг йуналиши ва мазмунини белгилайди.Жамиятда муайян эхтиёжлари, манфаатлари булган, уз олдига муайян максадларни амалга ошириш учун интилаётган омма, ижтимоий гурухлар, партиялар, айрим кишилар харакат килади. Бундай харакатлар ижтимоий муносабатларни мустахкамлашга,ривожлантиришга ёки узгартиришга, жамият тараккиётини тезлаштиришга ёки секинлаштиришга сабаб булади.
Кишиларнинг биргаликда амалга оширадиган фаолиятлари ижтимоий муносабатлар шаклида содир булади.
Ижтимоий муносабатлар деб иктисодий, сиёсий, маънавий хаёт, фаолият жараёнида ижтимоий гурухлар, синфлар,миллатлар уртасида уларнинг ичида вужудга келадиган турли туман, хилма-хил алокалар ва муносабатларга айтилади. Ижтимоий муносабатлар, юкоридатакидлаганимиздек, фаолият билан диалектик богланган. Уларни фаолиятдан ажратиб булмайди, улар фаолиятдан ажралган, алохида мавжуд була олмайди. Ижтимоий муносабатлар фаолиятнинг ижтимоий шаклини ташкил этади. Масалан, ишлаб чикариш фаолияти ишлаб чикариш муносабатлари шаклида содир булади. Ишлаб чикариш муносабатлари туфайли ишлаб чикариш фаолияти баркарор булади, бутун жамит микиёсида амалга ошади. Ишлаб чикариш муносабатлари ишлаб чикариш фалиятининг ички структурасини, фаол шаклини ташкил этади. Ижтимоий муносабатларнинг бундай роли фаолиятнинг бошка турлари учун хам тула тегишлидир. Одамлар фаолиятининг шакллари сифатида вужудга келган, мавжуд булиб турувчи ижтимоий муносабатлар индивидлардан юкори туради. Индивид ижтимоий муносабатларни белгиламайди, аксинча, одам тугилиши билан мавжуд булган ижтимоий муонсабатларга дуч келади. У муайян жамият, миллат, синф, ижтимоий гурух, жамоа ва бошкаларнинг аъзоси, вакили сифатида фаолиятнинг турли-туман шакллари билан шугуллана бошлайди ва шу асосда бошка икишилар билан муайян муносабатда булади.
Ижтимоий муносабатлар оркали катта ижтимоий гурухларнинг иктисодий, сиёсий, хукукий, ахлокий ва бошка барча фаолиятлари амалга ошади. ижтимоий муносабатлар реал одамларнинг фаолияти натижасида вужудга келган ва шу фаолиятнинг шакллари сифатида мавжуддир.Аммо пайдо булгач, ижтимоий муносабатлар катта фаолликка, баркарорликка эга булади, жамиятга сифат муайянлигини беради. Шунинг учун жамиятнинг узгариши, такомиллашиши тараккиётга хизмат килмайдиган муносабатларни тугатиб, уни тараккиётгахизмат киладиганлари билан алмаштиради. Узбекистонда чинакам мустакилликка эришиш, хар томонлама ривожланган,хозирги замон ишлаб чикариши, фани, техникаси, технологияси, хукукий давлати, маданияти ва бошкаларга эга булган жамиятнивужудга келиши ижтимоий муносабатларни тараккиётга тускинлик киладиганларини изчил, катъий тугатиш, ривожланишга кумаклашадиганларини дадиллик, ишбилармонлик Билан барпо килиш маъкул.
Ижтимоий муносабатларнинг турли шаклари бор: иктисодий, сиёсий, хукукий, ахлокий, бадиий, диний, илмий, фалсафий, миллий,синфий: ижтимоий гурухлар,жамоалар, оилавий ва бошкалар хам шулар жумласига киради. Жамият бундай муносабатларнинг оддий, механик йигиндисидан иборат эмас. У ижтимоий муносабатларнингяхлит бир бутун тизимидир.
Ижтимоий муносабатларнинг бирламчи ва иккиламчи даражалари бор. Уларнинг бирламчи даражаларига моддий базис муносабатлари киради. Усткурмавий, мафкуравий муносабатлар иккиламчи муносабатларни ташкил килади. Моддий муносабатлар деб индивидуал онг ва ижтимоий онгга боглик, аммо ундан мустасно тарзда шакилланадиган муносабатларга айтилади. Моддий муносабатлар -иктисодий, ишлаб чикариш муносабатлари бош, хал килувчимуносабатлар хисобланади.Моддий муносабатларнинг характери жамиятнинг ишлаб чикарувчи кучларининг тараккиёт даражаси билан белгиланади ва асосан одамларнинг онги ва иродасидан мустасно тарзда объектив характерга эга булади. Мафкуравий муносабатлар моддий муносабатлар, ижтимоий-сиёсий максадлар асосида шаклланади, муайян жамиятдаги маънавий маданият ва ижтимоий онг даражасига боглик булади.
Хар бир ижтимоий-иктисодий даврнинг узига хос ижтимоий муносабатлари булади. Булардан бир хиллари мазкур даврнинг асосий, мухим, туб томонлари, хусусиятларини акс эттиради ва шунинг учун Бошка ижтимоий муносабатлар жамиятдаги синфлар, ижтимоий гурухларнинг узаро муносабатларидаги узгаришларни акс эттиради ва жушкин (динамик) узгарувчан характерда булади.
Ижтимоий муносабатларни амалий фаолият билан биргаликда, унинг шакллари сифатида олиниши ижтимоий-тарихий амалиётнинг воситаларини тугри аниклашга ёрдам беради. Мехнат куроллари ишлаб чикариш куроллари булса,сиёсий,хукукий ва бошка ташкилотлар, муассасалар ижтимоий- тарихий амалиётнинг узига хос воситалари хисобланади.Буларнинг ичида давлат ва сиёсий партиялар энг кудратли воситалардир.Улар муайян ижтимоий карашлар,гоялар, назарияларни шакллантирадилар, таргиб киладилар, таркатадилар. давлат, сиёсий партиялар бундай карашлар, гоялар, назарияларни амалга ошириш учун мафкура ёрдамида кишиларни уюштирадилар,сафарбар этадилар ва шу йул билан амалда идеалликни моддийликка айланишига кумаклашадилар.
Узбекистонда янги иктисодий муносабатларнинг шакилланиши, мустахкамланини уз навбатида иштимоий онгимиз, ижтимоий муассасалар, ташкилотлар ва мафкуравий муносабатлар тизимида хам туб узгаришлар юз беришига олиб келади. Усткурманинг нисбий мустакиллиги яна шундаки, у иктисодий базисдан оркада колиши мумкин. Масалан Узбекистонда мулкнинг янги шакиллари пайдо булмокда, улар ривожланиб бормокда. Аммо хозир хам факат давлат мулкини афзал деб билиб, маъмурий буйрукбозликка асосланган сиёсий тизим доирасидан чикиб кета олмаётган кучлар, ижтимоий ташкилотлар сакланиб колмокда, уларнинг мавкейи хали хам анча кучли. Усткурма уз тараккиётида ворисликка эга. Вужудга келган гоялар, назариялар ташкилотлар муассасалар, гоявий муносабатлар бир тарикий даврдан иккинчисига, бир иктисодий-ижтимоий тизимдан иккинчисига утиб боради.
Хулоса шуки, базис ва усткурма бир-бири билан узвий алокадор богланган, бир-бирига фаол таъсир килиб туради. Базис ва усткурма жамиятнинг икки мухим тамонларини ташкил киладиган яхлит бирликдан иборат.



Download 108.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling