18-мавзу. Ипотека кредити ва кўчмас мулк объектларини ипотекали кредитлашнинг моҳияти
Турар-жой кўчмас мулкини ипотека кредитлаш
Download 250.39 Kb.
|
18.2. Турар-жой кўчмас мулкини ипотека кредитлаш
Хўжалик юритишнинг бозор шароитида банк кредити – бу жалб қилинган маблағларнинг асосий манбаидан бири. Кўчмас мулкка нисбатан қўлланиладиган банк кредити соҳасида кредит муносабатларининг субъекти бўлиб, кўчмас мулк бозорининг барча субъектлари ва банклар ҳисобланади. Кредит келишувида ҳар бир субъект бир вақтнинг ўзида ҳам кредитор, ҳам қарз олувчи сифатида иштирок этади. Ўзининг вақтинча бўш турган маблағларини қарз олувчига маълум муддатга берувчилар кредиторлар бўлиб ҳисобланади. Қарз олувчи – бу кредит муносабатларининг маблағларни белгиланган муддатда қайтариш шарти билан фойдаланишга олувчи томони ҳисобланади. Масалан, буюртмачи ўзининг маблағларини банкдаги ҳисоб рақамига қўйиб туриб, кредитор сифатида, банк эса, қарз олувчи сифатида иштирок этади. Банкдан кредит сўраса, буюртмачи қарз олувчига айланади, банк эса, кредитор вазифасини бажаради. Банк кредитининг турли шакллари мавжуд (18.10 - расм). Кредитлаш тамойиллари 18.11 - расмда келтирилган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кредит кафолатининг турли шакллари кўрсатиб ўтилган; улардан энг муҳимлари: мулкларни ва мулкий ҳуқуқларни гаровга қўйиш, кафолатлар ва учинчи шахс кафиллиги, кредит таваккалчилигини суғурталаш, банк фойдасига заём олувчининг талаб ва ҳисобларини ўтказиш, “боғланган” кредитларни тақдим этиш. Кўп қўлланиладиган кафолат усулларидан бири бу гаров усулидир. Кўпинча кўчмас мулк бозори субъектларини кредитлашда товар-материал бойликлар гарови, кўчмас мулк гарови (ипотека) ва “боғланган” кредитлар қўлланилади. Ташкилот бўлмаган мижоз томонидан кредит учун банкка мурожаат қилинганда, қўшимча равишда муассислик ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари ва биринчи шахсларнинг имзолари намуналари тақдим этилади (18.12-расм). Тақдим этилган ҳужжатлар банкнинг кредит инспекторлари хизмати томонидан таҳлил қилинади. Таҳлил натижалари бўйича кредитни тақдим этиш имконияти ҳақида хулосалар киритилади. Хулосалар банкнинг кредит коммитети томонидан тасдиқланади, шундан сўнг қабул қилинган кретдитлаш схемасига мувофиқ ҳисоб-рақамларининг бирига ссуда берилади. Гаров – қарз кафиллигини таъминловчи мулк ёки бошқа қимматбаҳо нарсалардан иборат бўлади. Яъни, гаров қарз мажбуриятини таъминлашнинг усули ҳисобланади, бунда гаров берувчи (қарзини кафолатлаш учун гаров нарсасини тақдим этаётган юридик ёки жисмоний шахс) бошқа кредиторлар олдида гаровга қўйилган мулк қийматидан ўз талабларини қондириш бўйича имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади. Гаровни ҳуқуқий бошқариш қатор ҳужжатларда ўз аксини топган (18.13 - расм). Ўзбекистон Республикасининг «Гаров ҳақида»ги қонуни меъёрлари кўчмас мулк гаровига (ипотека) нисбатан «Ипотека ҳақида»ги қонунга зид бўлган меъёрда қўлланилади. Гаров берувчига қуйидаги маж буриятлар юклатилади: гаров нарсасини ўз ҳисобидан унинг бутун қийматига суғурталаш; гаров нарсасини сақлаш бўйича чоралар қўллаш, унинг капитал ва жорий таъмирини амалга ошириш; гаров нарсасини ижарага бераётганлик ҳақида гаров берувчини хабардор қилиш. Гаров нарсаси бўлиши мумкин бўлган предметлар (ҳужжатлар, мулклар) рўйхати тугалланган бўлмаслиги керак. Қонунда ҳуқуқлар гарови ҳам қайд этилган14. Бу чекланган айланма қобилиятига эга бўлган буюмлар учун алоҳида аҳамиятга эга. Гаров нарсаси шартнома имзоланаётган вақтда буюмлашмаган мулк ҳам бўлиши мумкин, масалан, бўлажак ҳосил ёки олинаётган кредит ҳисобидан қуриладиган бино ҳам бўлиши мумкин. Қисқа муддатли ссуда 1. Қайтариш муддати Download 250.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling