18-Мавзу. Ялпи талаб-ялпи таклиф модели Режа


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana19.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1362475
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
dwpvvgnOpeEfqVwNoSadKpnhpg0sOz7UxpRBVklw

 
Қисқача хулосалар 
AD-AS модели умумий макроиқтисодий мувозанат модели бўлиб миллий бозорни 
қисқа ва узоқ муддатга таҳлил қилиш имконини беради. AD-AS модели иқтисодий 
тебранишларни таҳлил қилиш ва баҳолаш учун асос яратади. 
Ялпи талаб – уй хўжаликлари, корхоналар, ҳукумат ва чет эллик харидорларнинг 
баҳоларнинг маълум даражасида иқтисодиётда ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва 
хизматларнинг умумий ҳажмига бўлган талабидир. 
Баҳолар даражаси ва талаб қилинган миллий маҳсулот ҳажми ўртасидаги 
боғлиқликни ифода этувчи чизиқ ялпи талаб эгри чизиғи деб аталади AD эгри чизиғи 
траекториясини пулнинг миқдорий назарияси тенгламаси билан ҳамда баҳо омиллари 
бўлган фоиз ставкаси самараси, бойлик самараси ва импорт харидлари самараси билан 
изоҳлаш мумкин. Баҳодан бошқа омиллар таъсирида АД эгри чизиғи ўнгга ёки чапга 
силжийди. 
AS эгри чизиғи кейнс, оралиқ ва классик кесмаларни ўз ичига олади. Узоқ муддатли 
даврларда AS эгри чизиғи вертикал, қисқа муддатга эса горизантал бўлади. Шунинг учун 
AD даги ўзгаришлар ишлаб чиқариш ҳажми, бандлик ҳамда баҳолар даражасига бу 
кесмаларда турлича таъсир кўрсатади. Ялпи талаб ва ялпи таклиф ҳажмлари ўзаро мос 
келган, яъни AD ва AS эгри чизиқлари кесишган нуқта макроиқтисодий мувозанат 
нуқтаси, унга мос келувчи баҳолар даражаси баҳоларнинг мувозанатли даражаси деб 
айтилади. 
AS эгри чизиғи ишлаб чиқаришга жалб қилинган ресурслар ҳажми кўпайиши ҳамда 
чнги технологияларнинг киритилиши ҳисобига ўнгга силжийди. Бу ҳолат иқтисодий ўсиш 
деб аталади. AS эгри чизиғининг чапга силжиши стагфляциядан далолат беради.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг юзага келиш сабабини ялпи талаб ва ялпи 
таклиф ўртасидаги мувозанат бузилиши билан изоҳлаш мумкин. 
 
Назарот ва муҳокама учун саволлар 
1. Ялпи талабга ва унинг компонентларини таъриф беринг. 
2. Ялпи талаб эгри чизиғи қуйига эгилган траекторияга эга бўлиши сабаби нимада? 
3. Ялпи талабнинг бошқа омилларига ва уларнинг AD эгри чизиғига таъсирига изоҳ 
беринг.
4. Ялпи таклиф эгри чизиғи шакли қайси сабабларга кўра мураккаб кўринишга эга? 
5. AD-AS моделидаги макроиқтисодий мувозанат ҳолатини ва унинг шартларини 
тушунтиринг. 
6. Ялпи талаб ўзгариши моделдаги мувозанат ҳолатига қандай таъсир кўрсатади? 
7. Ялпи таклиф ўзгариши моделдаги мувозанат ҳолатига қандай таъсир кўрсатади? 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling