18-Мавзу. Ялпи талаб-ялпи таклиф модели Режа


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana19.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1362475
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
dwpvvgnOpeEfqVwNoSadKpnhpg0sOz7UxpRBVklw



18-Мавзу. Ялпи талаб-ялпи таклиф модели
Режа 
1. Ялпи талаб-ялпи таклиф моделига умумий тавсиф. Ялпии талаб тушунчаси ва графиги. 
2. Ялпи талабнинг баҳо ва баҳодан бошқа омиллари. 
3. Ялпи таклиф графиги ва омиллари. 
4. AD-AS моделида макроиқтисодий мувозанат. Макроиқтисодий мувозанат 
бузилишининг жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози юзага келишига таъсири. 
 
1. Ялпи талаб-ялпи таклиф моделига умумий тавсиф. Ялпии талаб тушунчаси ва 
графиги. 
Ҳар қандай бозорда вазият талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга боғлиқ бўлиб, улар 
ҳажмларининг ўзгариши баҳоларнинг ўзгаришини келтириб чиқаради. Баҳоларнинг 
ўзгариши эса талаб ва таклиф ҳажмларига таъсир кўрсатади. Бундай ўзаро боғлиқлик 
умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқиладиган миллий бозорга ҳам таълуқлидир. 
Алоҳида товарлар ва хизматлар бозоридаги бундай боғлиқлик талаб ва таклиф 
модели ёрдамида тадқиқ қилинишини яхши биламиз. Аммо макрокўламда миллий ишлаб 
чиқариш ҳажмининг ўзгариши билан бирга баҳолар умумий даражасининг ўзгариши 
ўртасида боғлиқликни тадқиқ қилиш, нима учун миллий ишлаб чиқариш ҳажми айрим 
даврларда барқарор ўсиши, баъзи даврларда эса пасайиб кетишни изоҳлаб бериш учун бу 
моделлардан фойдаланиб бўлмайди. 
Бу вазифани бажариш учун ялпи талаб - ялпи таклиф (AD-AS aggregate demand- 
aggregate supply) моделидан фойдаланамиз. 
Бу моделда ялпи таклиф, баҳоларнинг умумий даражаси каби агрегат 
кўрсаткичларидан фойдаланилади. 
Макроиқтисодиётда AD-AS модели ишлаб чиқариш ҳажмлари ва баҳолар 
даражаларининг тебранишларини ҳамда улар ўзгаришининг оқибатларини ўрганиш учун 
базавий модел бўлиб ҳисобланади. AD-AS модели ёрдамида давлат иқтисодий 
сиёсатининг турли вариантлари тасвирлаб берилиши мумкин. 
Ялпи талаб – уй хўжаликлари, корхоналар, ҳукумат ва чет эллик харидорларнинг 
баҳоларнинг маълум даражасида иқтисодиётда ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва 
хизматларнинг умумий ҳажмига бўлган талабидир. 
Ёки бошқача қилиб айтганда ялпи талаб иқтисодиётда ишлаб чиқарилган якуний 
товарлар ва хизматларни сотиб олишга қилинган умумий ҳаражатлар йиғиндисидир. 
Формула кўринишида ялпи талабни қуйидагича тасвирлаш мумкин:

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling