19 – Мавзу Жамиятнинг фалсафий таҳлили


Фанлараро тадқиқот методлари


Download 1 Mb.
bet2/7
Sana29.01.2023
Hajmi1 Mb.
#1138974
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8. – Мавзу — копия

Фанлараро тадқиқот методлари
  • Фалсафа методлари
  • Энг қадимги кенг тарқалган методлардан бири диалектика бўлса, иккинчиси метафизикадир. Бироқ фалсафа методлари булар билан чекланмайди.
  • Бугунги кунда унинг софистика, эклектика, аналитик, (ҳозирги замон аналитик фалсафаси), интуитив, феноменологик, синергетик, герменевтик (тушуниш) ва бошқа турлари ҳам мавжуд. Эндиликда турли методларни бирлаштириш
  • жараёни ҳам рўй бермоқда (масалан, Гадамер герменевтикани рационал диалектика билан бирлаштиришга ҳаракат қилади).
  •  
  • ФАЛСАФАНИНГ ЭНГ КАДИМГИ КЕНГ ТАРҚАЛГАН МЕТОДЛАРДАН БИРИ ДИАЛЕКТИКА БЎЛСА, ИККИНЧИСИ МЕТАФИЗИКАДИР.
  • Диалектика (юнон. dialektika — баҳс, суҳбат) табиат, жамият ва билиш тараққиѐти қонуниятлари ҳамда уларнинг асосида шаклланадиган умумий тафаккур услуби ва амалий фаолият ҳақидаги таълимотдир. У грек тилида баҳс ва суҳбатлашиш санъати, деган маънони англатади. Антик дунѐ файласуфлари уни ҳақиқатга эришиш йўли ва усули сифатида талқин этганлар. Ҳозирги даврга келиб диалектика оламдаги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгаришда, ўзаро алоқадорлик ва боғликликда, тараққиѐт ва ривожланишда, деб тушунишга асосланади.
  • Масалан, инсоният тарихида бу усулга ѐндашилганида, у узлуксиз тарзда рўй берадиган авлодлар ўрин алмашуви, бирининг ўрнига иккинчиси келиши, муайян қадриятларни мерос қолдириши ва янгиликнинг эскиликни инкор килишидан иборат доимий ва такрорланиб турадиган жараѐндир. Башариятнинг муайян даврида эса, шу вақтнинг ижтимоий манзарасини белгилайдиган турли уруғ ѐки қабилалар, давлат, миллат ва халқлар, оқим ва йўналишлар, ғоя ва мафкураларнинг хилма-хил шаклларини кўриш, уларнинг бир-бири билан узвий алоқадорликда намоѐн бўлишини кузатиш мумкин.
  • ДИАЛЕКТИКА
  • Онтология
  • Гносеология
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling