1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа
Download 1.65 Mb.
|
MUHAN граф маъруза 123
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккита текисликка проекциялаш.
- Учта текисликка проекциялаш.
Битта текисликка проекциялаш. Бирор детални олиб V текислик олдига параллел вазиятда жойлаштирамиз. Энди детални шу V текисликка проекциялаймиз. Бунинг учун деталнинг учларидан V текисликка перпендикулярлар ўтказамиз. Бу перпендикулярларнинг V текислик билан кесишган нуқталари деталь учларининг V текисликдаги проекциялари бўлади. Детал учлари проекцияларини тўғри чизиқлар билан бирлаштирсак, деталнинг V текисликдаги тўғри бурчакли проекцияси ҳосил бўлади. Деталнинг проекцияси туширилган текислик проекциялар текислиги деб, унда ҳосил бўлган проекция эса деталнинг тўғри бурчакли проекцияси деб аталади. Проекциялар текислигига туширилган перпендикулярлар проекцияловчи нурлар деб аталади. Детални тунинг проекцияси билан таққослаб шундай хулосага келишимиз мумкин: деталнинг проекциялар текислигига параллел ёқлари шу текисликка ўз катталигида проекцияланади.
Иккита текисликка проекциялаш. Буюмнинг битта текисликка туширилган проекцияси унинг фақат иккита ўлчами ҳақида (баландлиги ва эни) фикр юритишга имкон беради. Буюмнинг битта тўғри бурчакли проекциясига қараб унинг қалинлигини билиб бўлмайди. Энди V текисликка Н текисликни қўшамиз. Текисликларни бир-бирига перпендикуляр қилиб бирлаштирамиз. 2 ла текисликнинг кесишган чизиғини ОХ билан белгилаймиз ва проекциялар ўқи деб атаймиз. Вертикал жойлашган У текислик фронтал проекциялар текислиги деб, горизонтал жойлашган Н текислик эса горизонтал проекциялар текислиги деб аталади. Деталнинг фронтал проекциялар текислиги У га туширилган проекцияси фронтал проекция деб аталади. Энди детални горизонтал проекциялар текислиги Н га проекциялаб, унинг горизонтал проекциясини ҳосил қиламиз. Горизонтал проекция деталнинг қалинлигини аниқлаш имконини беради. Шундай қилиб деталнинг иккита проекциясига қараб 3ла ўлчами ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин. Н текисликни ХО ўқи атрофида айлантириб, уни У текислик билан битта текисликка келтирсак, деталнинг иккита тўғри бурчакли проекцияси тасвирланган чизмаси ҳосил бўлади. Учта текисликка проекциялаш. Буюмнинг 2 та проекцияси орқали ҳар доим ҳам буюмнинг шакли ва ўлчамларини аниқ билиб бўлмайди. Бундай пайтда буюмнинг профил проекцияси деб аталувчи 3чи проекция ёрдам беради. Бу учинчи текислик профил проекциялар текислиги, унда ҳосил бўлган проекция эса деталнинг профил проекцияси ( ёки ён томондан кўриниш) деб аталади. Бу текислик W ҳарфи билан белгиланади. Нарса чизмасини ҳосил қилиш учун W текислиги ўнг томонга 90о га, Н текислиги эса паст томонга 90о га бурилади. Шу тарзда ҳосил қилинган чизмада нарсанинг 3та тўғри бурчакли проекцияси: фронтал, горизонтал ва профил проекциялари ҳосил бўлади. Ўзаро перпендикуляр текисликларга тўғри бурчакли проекциялаш методини дастлаб француз олими геометр Гаспар Монж 18 аср охирида ишлаб чиққан. Шунинг учун бу метод Монж методи деб аталади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling