1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа
Ўқувчиларни аксанометрик проекция ва техник расм
Download 1.65 Mb.
|
MUHAN граф маъруза 123
Ўқувчиларни аксанометрик проекция ва техник расм
бажаришга ўргатиш методикаси. Таянч сўзлар. Қийшиқ бурчакли диметрик проекция, тўғри бурчакли иэометрик проекция, аксонометрия қуриш усуллари, техник расм. Амалий жиҳатдан қараганда аксанометрик проекциялар ва унга асосланган техник расмларни ўргатишга зарурияти йўқдек кўринади, аммо бу мавзуни мактаб чизмачилик курсига киритишнинг зарурлиги қуйидаги икки шартнинг бажарилиши зарурлигини кўрсатади: Биринчиси – аксанометрияларнинг катта таълимий аҳамияти. Авваламбор у фазовий тасаввурни ривожлантириш ва машқ қилдириш учун ажойиб восита ҳисобланади. Аксанометрик проекция ва техник рам бажариш айниқса ўзини чизма бажаришга қобилиятсиз деб ҳисоблаб юрган ўқувчиларда алоҳида қониқиш ҳосил қилишини кузатиш мукин. Техник расим (аксанометрия) фазонинг учта ўлчамида жойлашган тасвирлар ҳақидаги ҳамма ахборотларни битта тасвирда акс эттиради. Иккинчиси – яққол тасвирларнинг катта ўқув қийматидир. Яққол тасвирлар худди реал буюм ва унинг тўғри бурчакли проекциялари орасида боғловчи бўлиб хизмат қилади. Яққол тасвирлар (аксанометрик проекция ва техник расмлар) ни ўрганиш ва бажаришни тўғри бурчакли проекциялар системасини ўрганиш ва чизма бажариш билан бирга олиб бориш керак. Чунки яққол тасвирлар ўқувчиларга учинчи проекцияни ясашни ўрганишда асосий таянч бўлиб хизмат қилади ва унинг ёрдамида ўқувчилар иккита кўриниш бўйича учинчисини сезиларли даражада осон бажарадилар. Аксанометрик проекцияда буюмнинг учта ёғи кўриниб туради. Шунинг учун улар амалда яққол тасвирлар деб ҳам аталади. Мактаб чизмачилик курсида ўқувчилар аксанометрик проекциянинг икки тури – қийшиқ бурчакли диметрик проекциялар ва тўғри бурчакли изометрик проекцияларни ўрганадилар. Аксанометрик проекциялар мавзусини ўрганишда уларни намойиш қилувчи кўргазмалардан фойдаланилса яхши натижаларга эришиш мумкин. Модел ёрдамида қийшиқ бурчакли фронтал диметрик проекцияни хосил қилиш учун предметнинг олдинги қирраси проекциялар текислигига параллел, проекцияловчи нурлар эса текисликка ўткирловчи бурчак остида йўналтирилади. Бу холда олдинги қирра текисликка хақиқий каталикда проекцияланади, ён ва юқориги қирраларнинг катталиклари эса ўзгаради. Агар предметнинг қирраларини фазода текисликка нисбатан бирор бурчак остида жойлаштириб уни текисликка перпендикуляр бўлган нурлар билан проекцияланса, текисликнинг изометрик проекцияси хосил бўлади. Мавзуни тушунтиришда 71-72- шаклдагига ўхшаш плакатлардан хам фойдаланиш мумкин. Бу ерда ўқувчиларга аксонометрик проекцияларни ихтиёрий бурчак остида жойлашган ўқлар бўйича бажариш мумкинлиги тушунтирилиб, ДСТлар томонидан белгиланган аксонометрик проекциялар тасвирланган плакатни биргаликда тахлил қилиб чиқиш фойдали бўлади. Бунда ўқувчилар эьтиборини детал шаклини хисобга олиб қайси турдаги аксонометрик проекция танлашни ўрганишга қаратиш зарур бўлади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling