1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча
Download 64.91 Kb.
|
GANDBOL
Техник тайёргарлик
Ҳар бир техник ўйинчининг техник махорати - унинг ихтиёрида бўлган, ижро этишни яхши билган ўйин вазифаларини ҳал этиш учун керакли техник усуллар турлари кўплигини қараб белгиланади. Гандболчининг спорт тайёргарлиги жараёни ўйин техникасининг мунтазам яхшиланиби билан узвий боғлиқдир. Машғулотнинг бош вазифаларидан бири – гандбол техникасини хар томонлама эгаллашдан иборатдир. Мазкур вазифани хал қилиш учун: Ўйиннинг барча хозирги замон техник усулларини бир хил даражада эгаллаган бўлиши ва уларни турли шарт – шароитда янада такомиллашган усуллар билан бажаришни билишни; Бир усулни иккинчиси билан турли изчилликда қўшиб олиб бора билишни; Жамоа бўлиб бажариладиган харакатларга боғлиқ равишда ўйин пайтида кўпроқ фойдаланиладиган хужум ва ҳимоя усулларини эгалашни; Эркин ва ихтиёрий харакатлардан ишлатиладиган усулларнинг умумий мувофиқликни тобора ошириб, ижро сифатини мунтазамяхшилаб боришни талаб қилади. Гандболчиларни техник махоратини такомиллаштириш умум – назарий асосларга қурилади ва тактикани такомиллаштириш, харакат ва маънавий – ирода сифатларини ривожлантириш билан бирга қўшиб бажарилади. Машғулот жараёнида усулни бажариш техникасини нималар хисобига яхшилаш мумкунлигини аниқлаш керак. Бунинг учун қуйидаги харакат сифатларини, яъни тезкорлик, куч, чидамлилик, эгилувчанлик, эпчиллик ва хакозолар даражасини юқори кўтариш самарали ёрдам беради. Жамоанинг маҳорати ўйинчиларидаги техник тайёргарликнинг даражасига боҳлиқ. Ўйин учун зарур бўлган барча услублар ва уларни бажариш усулларни техник тайёргарлик жараёнида ошиб бораверади, шу билан бирга спортчининг шахсий қобиляти ва жамоа учун зарур бўлган умум харакатлар такомиллашади. Техникани такомиллаштириш учун маълум бўлган барча усуллардан фойдаланилади. Шулар жумласидан, такрорлаш усули кўпроқ тарқалган. Шунингдек, мусобақа усулларнинг барча турларидан хам фойдаланилади. Техник – ўйиннинг асоси. Фақат уни мукаммал эгаллаш ва хар хил ўйин шароитида қўллашни билишюқори спорт малакасига эришишнинг гаровидир. Download 64.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling