1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча


Download 64.91 Kb.
bet9/27
Sana18.06.2023
Hajmi64.91 Kb.
#1585578
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
GANDBOL

2.3. Режалаштирув ҳужжатлари
Гандбол спорт мактабининг ўргатиш жараёни бутун мавсум давомида бир неча ёш босқичида, ҳар бири ўзининг маълум вазифаларини ечиш билан амалга оширилади. Ёш спортчиларнинг кўп йиллик тайёргарлиги умумий йўналиши босқичма-босқич қуйидагича амалга оширилади:
- ўйин усуллари ва тактик харакатларни аста-секин ўргатиб, жисмоний ва иродавий қобилиятлар асосида уларни такомиллаш-тириш;
- шериклари билан ўзаро харакатларни кенгайтириб, ўйин усулларининг турларини кўпайтириш;
- умумтайёргарлик воситалардан гандболчиларга хос ихтисос-лашган воситаларга ўтиш;
- тайёргарлик жараёнида шахсий мусобақадаги машқларни кўпайтириш;
- ўқув-машғулот юкламалари ҳажмини кўпайтириш.
Машғулот шиддати оширилиб, зарур иш кобилиятини ошириш ва ёш гандболчилар соғлиғини сақлаш учун тикланиш тадбирлари қўлланилади.


Тарбиявий тадбирлар
Замонавий спорт учун машғулот юкламалари шиддати ва ҳажмини кўпайтириш ўзига хосдир. Бу спорт мактабларида ишни ташкил этишда ўз ўрини топган. Машғулот жараёнининг муҳим вазифаларидан бири доимо жароҳатни олдини олишдир. Жароҳат-лар ўқув-машғулот жараёни давомида самарали машғулот тизимига ҳалақит беради. Кўпинча гандболда жароҳат тезлик юкламаларини бажаришда юзага келади, чунки бу ҳолда мушаклар, бўғимлар максимал иш бажаришига тўғри келади. Асосий сабаб тезликни кучайтириш олдиндан баданни қиздириш машқларининг етарли бўлмаслигида ва шуғулланувчилар организмининг чарчаш ҳолатига келиб қолганлигидир.
Жароҳатни олдини олиш учун тавсия қилинади:
1. Организмни етарли даражади қиздиргандан сўнг машқ-ларни бажариш.
2. Салқин ҳавода машғулотга иссиқ спорт кийими кийиш.
3. Эрталаб вақтли максимал шиддатда тезкор-кучни ривож-лантирувчи машқларни кўлламаслик.
4. Узоқ вақт асфалт ва бошқа қаттиқ нарсалар билан тўшалган жойларда югурмаслик.
5. Мушаклар оғриганлигини сезганда юклама олишни тўхта-тиш.
6. Бўшашиш машқларини кўллаш ва уқалаш.
7. Чўзилиш машқларини тўғри бажаришни билиб олиш.
8. Тиббиёт ходимлари маслахатига кўра мушакларнинг қон билан таъминлашини яхшиловчи воситаларни қўллаш.
Машғулотда юқори юкламаларга кўникишга махсус тикла-ниш тадбирлари сабаб бўлади.
Мамлакатимизда турли ҳил тикланиш тизимлари ишлаб чиқилган, булардан юқори юкламалар билан ишлайдилар. Спорт мактабларида тикланиш тадбирларини ташкил этишда бу тизимга асосан фойдаланиш мумкин.
Тикланиш воситалари уч гуруҳга бўлинади: педагогик, иродавий, гигиеник ва тиббий-биологик.
Педагогик воситалар асосий ҳисобланади, чунки самарасиз тузилган машғулотда бошқа тикланиш воситалари бефойда бўлиши мумкин. Педагогик воситалар ўқув машғулотини тўғри тузишда тикланиш жараёнини яхшилашга қаратилади, алоҳида босқичларда ўқув-машғулот микроциклларини самарали тузишга ёрдам беради.
Махсус иродавий ўргатиш усулларини малакали рухшунослар таъсирида амалга оширилади. Аммо спорт мактабларида ўқувчи-ларнинг бўш вақтини бошқаришда уларнинг эмоционал ҳаракатини йўқ қилишда ва яна бошқа ҳолатларда мураббий ўқитувчи роли янада қучаяди. Бу шартлар тавсифи ва тикланиш жараёни мобай-нида салмоқли таъсир этади.
Гигиеник тикланиш воситалари яққол ишлаб чиқилади. Бу кун тартибига, ишга, ўқув машғулотига, дам олиш, овқатланишга талабдир. Гигиеник талабларга риоя қилиш албатта зарурдир: машғулот жойи, бинолар ҳолати ва спорт анжомлари.
Тиббий-биологик тикланиш ўз ичига қўйидагиларни олади: оқилона витаминли овқатланиш, тиклантирувчи жисмоний восита-лар. Ўқув-машғулот йиғинларида овқатланишни ташкил этишда раҳбарият қўйидагиларга эътибор бериши лозим:
1. Илмий текшириш институтлари томондан тавсия этилган овқатланиш низомига риоя этиш.
2. Қишки мавсумда витаминлардан фойдаланиш, оғир юкла-малар бериш, уларни меъёридан ошириб юбормасликни қатъий назорат қилиш.
3. Тиббий-биологик воситалар фақат тиббий ходим ва уни назорат қилувчи томонидан белгиланади.
4. Тикланиш воситалари фақат спорт иш қобилияти сусайганда ёки машғулот юкламаларини бажариш ёмонлашганда қўлланилади.

Download 64.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling