1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча


Download 64.91 Kb.
bet7/27
Sana18.06.2023
Hajmi64.91 Kb.
#1585578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
GANDBOL

Тактик тайёргарлик
Тактикда таълим ва такомиллаштириш жараёни машғулотнинг жуда мухим хамда мураккаб бўлимидир. Рақиб жамоаи устидан ғалаба қозонишда жисмоний, техник тайёргарлик билан бир қаторда ўз имкониятларидан тўғри ва усталик билан фойдалана билиш, яъни тактика катта аҳамияти эга. Бироқ тактика кўп, “ омил” ларга: техникани билиш ва ундан тўғри фойдаланиш, ўз кучини ўйин вақтида тўғри тақсимлай олиш, мусобақа шарт – шароитларини назарда тутиш, қоидани изохлаш, шериклар ва рақибларнинг харакатларини тўғри баҳолаш ва бошқаларга боғлиқ. Порт курашини тўғри ташкил қила билиш мунтазам ўрганиладиган анъатидир. Ана шунинг учун хам машғулот жараёнида ўйинчилар стратегия ва тактикага оид барча билимларини эгаллаб, жада кўп маҳорат ва малакаларни ўзлаштиришлари лозим.
Тактик тайёргарлик жараёнида қуйидаги вазифалар хал қилинади:

  1. Ўйин тактикасини мувофақиятли эгаллаш учун зарур бўлган қобилятини тарбиялаш;

  2. Шахсий, гуруҳ ва жамоа бўлиб харакат қилишни ўрганиб олиш, ўйинчиларда қўйилган вазифаларни хал қилиш техник усуллар ва тактик харакатлардан алохида - алохида тарзда, самарали фойдалана билишни шакллантириш;

  3. Бир тактик тизимдан иккинчисига, хужумдан ҳимояга ўтиш қобилятини тарбиялаш ва уни такомиллаштириш;

  4. Жамоада ҳар бир ўйинчининг ўйнаш жойини хисобга олган холда тактик тайёргарликни такомиллаштириш.

Гандболчиларнинг тактик кўникмаларини такомиллаштиришда ўзлаштирилган ва ўрганилган машқларни кўп марда такрорлаш тактикадаги таълим ва машғулотнинг асосий услуби хисобланади. Шундай машғулотларнинг натижаси гандболчиларда ўйин тактикаси қолипга тушурилади.
Тактик тайёргарлик шахсий, гурух ва жамоа харакатларини эгаллашни кўзда тутади. У асосий тактик харакатларни эгаллашдан ва уларни такомиллаштириш ( тўп йўлини тўсиш, ҳимоя ва хужум турларини танлаш, тўпни узатиш хамда дарвозага отиш ва шу сингарилар ) дан иборат бўлиб, ўйин ва махсус машқларда амалга оширилади.
Тактик режа бўйича ўйин ўйнашни билиш, шунингдек , ўйин пайтида аниқ вазиятга боғлиқ равишда тактик вазифаларни тўғри хал қила билиш жуда мухимдир. Шуларга кўра, махсус ўйин машқлар билан бирга икки томонлама ўйинлар ўтказилади. Ўзлаштириб олинган “ комбинация ” ва тизимларни таниш ва нотаниш жамоаларга нисбатан ўйинда қўллай билишини ўргатиш керак.



Download 64.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling