1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча


Жисмоний қобилият ва жисмоний тайёргарлик


Download 64.91 Kb.
bet10/27
Sana18.06.2023
Hajmi64.91 Kb.
#1585578
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
GANDBOL

Жисмоний қобилият ва жисмоний тайёргарлик
Жисмоний сифатлар. Куч кобилиятлари турлари: шахсан куч, тезкор-куч. Мушаклар вазифаси ва тузилиши. Спорт билан шуғулланиш таъсирида мушаклар тузилиши ва вазифаларининг ўзгариши. Куч қобилиятини тарбиялаш усулияти. Тезлик, уни намоён қилиш шакли. Тезлик ҳаракатини тарбиялаш услублари. Оддий тезлик ва мураккаб ҳаракат реакциясини тарбиялаш. Эгилувчанлик ва уни ривожлантириш. Техник ҳаракатларни эгаллашда чаққонлик қобилияти муҳимлиги тўғрисида тушунча. Чаққонликнинг намоён бўлиш турлари. Чаққонликни тарбиялаш усулияти. Чидамлилик тўғрисида тушунча. Чидамлилик турлари ва кўрсаткичлари. Кўп йиллик тайёргарлик жараёнида чидамлиликни такомиллаштириш усулияти.

Ўйин техникаси ва техник тайёргарлик асослари
Спорт маҳоратини ўстиришда ўйин техникасининг аҳамияти тўғрисида асосий маълумотлар. Техник тайёргарлик воситалари ва услублари. Ўйин техникаси усуллари турлари. Ўйин техникаси усуллари таҳлили. Ўйин техникасини ўргатишда восита ва усулиятлар. Техник ва жисмоний тайёргарликнинг қўшилиши (бир-бирига боғликлиги). Техник усулларнинг хилма-хиллиги, техника мукаммаллиги кўрсаткичлари, вариантларнинг мақсадга мувофиқ-лиги. Ўйинни видеотасмаларга ёзиб, сўнг кўрсатиш.
Ўйин тактикаси ва тактик тайёргарлик асослари
Тактика ва тактик тайёргарлик асосиниг мазмуни. Индиви-дуал, гуруҳли ва жамоавий тактик ҳаракатлар. Тактик усулларни муваффақиятли эгаллаш учун зарур бўлган қобилиятлар. Ўзаро тактик ҳаракатларни ўргатиш таҳлили. Тактик тайёргарликнинг спортчининг бошқа тайёргарликлари билан ўзаро боғлиқлиги. Видеотасмага ёзиб олинган ўйинни кўриш.
Спорт мусобақалари
Спорт мусобақаларини режалаштириш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш. Спорт турини оммалаштиришда спорт мусобақасининг аҳамияти. Спорт мусобақаси спорт маҳоратини ўстиришнинг муҳим омили сифатида.
Гандбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати, шаҳар ва мактаб биринчилиги мусобақаларини ўтказиш учун мусобақалар Низоми. Мусобақадаги жамоа режаси ва мусобақа Низоми билан танишиш. Гандбол ўйин қоидалари. Мусобақа ҳакамлиги. Ҳакамлар таркиби: бош ҳакам, мусобақа ҳакамлари; майдондаги ҳакамлар, котиб, вақт белгиловчи (хронометрист), ахборотчи ва уларнинг мусобақани ташкил этиш ва ўтказишдаги роли.
Ҳужум техникаси
Маълум бир ўйин амплуаси тавсифи билан усуллар такомил-лаштирилади. Аввалдан ўрганилган ўйин усуллари жамоадаги ўйинчилар амплуаси, жисмоний тайёргарлиги ва материалларни индивидуал ўзлаштириши усули асосида такомиллаштирилади.



Download 64.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling