Дарвозабон техникаси
Жисмоний тайёргарликни мунтазам ривожлантириш асоси-да олдиндан ўрганилган усулларни такомиллаштириш. Бир (силтаб, кенг қадам ташлаб, “шпагат”да) ва икки оёқлаб (бириктириб, олдинга сапчиб): тўпни юқоридан бир қўллаб, пастдан, ёндан (силтаб ва силтамасдан) тўпни ушлаб олиш. Кейинчалик илиш учун тўпни дарвоза ортига, майдон устига қайтаришга қаратилган машқлар.
Ўйин тактикаси
Индивидуал ҳаракатлар
Очиқ ва ёпиқ ҳолатларда тўп отишни кўллаш, тўп отиш йўналишини танлаш дарвозабон тайёргарлигининг кучли ва ожиз томонларини ҳисобга олган ҳолатда бажарилади.
Маълум бир рақиб химоячисини алдаб ўтишни танлаш ва қўллаш унинг кучли ва ожиз томонларини ўрганиш асосида амалга оширилади.
Гуруҳли ҳаракатлар
Маълум бир ўйин бўлакларида шерикларнинг ўзаро ҳаракатлари; иккинчи қатор ўйинчиларининг бир-бирлари билан ҳужумни яқинлаштириш учун ўзаро ҳаракат қилиши; иккинчи қатор ўйинчиларининг чизиқ бўйлаб ўйновчи ўйинчи билан ўзаро ҳаракатлари; бурчакда ўйновчи ўйинчиларнинг чизиқ бўйлаб ўйновчи ўйинчилар билан ўзаро биргаликдаги ҳаракатлари.
Жамоавий ҳаракатлар
2:4 тизимида жойлашиб, ҳудудга ҳужум қилиш. Олдинга чиқиб, 6:0 ва 3:3 ҳимояга қарши ҳужум қилишни такомиллаштириш. Тез ёриб ўтиш ҳужумини такомиллаштириш.
Ҳимоя тактикаси
Индивидуал ҳаракатлар
Ўзининг фаол ўйини билан рақибнинг ўйлаган режаларини барбод қила билиш
Гуруҳли ҳаракатлар
Жамоа қўллаётган ҳимоя тизимига боғлиқ ҳолда, маълум бир ўйин бўлакларида шериклар билан ўзаро ҳаракатлар.
Жамоавий ҳаракатлар
3:3 ҳимоя тизимида ҳудудли жойлашиш. Аввалдан ўрганилган химоя тизимини такомиллаштириш. Сон жиҳатдан кам бўлиб ҳимоя қилиш (5:6, 4:6).
Дарвозабон тактикаси
Индивидуал ҳаракатлар
Дарвозабоннинг ўйин майдонидаги ҳолатини танлашини такомиллаштириш. Дарвозабоннинг алдамчи ҳаракатлари: ҳолат танлаш (олдинга чиқиш; дарвоза томон силжиш), туриш (оёқларни кенг қўйиб; оёқларни букиб ва қўлларни тушириб ва ҳоказо).
Do'stlaringiz bilan baham: |