1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча
Download 64.91 Kb.
|
GANDBOL
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таяниб тўп отиш
Тўпни отишга ўргатиш
Ҳар хил усуллар билан тўпни дарвозага отишга ўргатиш жараёнида шуғулланувчиларни дастлаб тўпнинг йўналиш траекторияси ва дарвозани мўлжалга олиш усуллари билан таништириш лозим. Дарвозага тўп отишнинг айрим усуллари ўрганилаётганда, биринчи навбатда, унинг тузилиши, сўнг харакатнинг мазмуни ўзлаштирилади ва тўп отиш масофаси аста – секин узайтирилади. Тўпни отишга ўргатиш учун отишга ёндош машқлардан ойдаланмоқ керак: теннис тўпни, резинадан ишланган ёш болалар тўпи, хаккей тўпи, ҳар хил узунликдаги таёқчалар, шунингдек, гантеллар билан тўп отишни “ имитация ” қилиш. Қўл машқларини мустахкамлаш ун ҳар хил вазн ва шаклдаги тўпларни бир ва икки қўллаб узатиш. Гавда мушакларини мустахкамлаш учун гимнастика ўриндиқларида ўтириб ҳар хил холатларда тўп узатишларни қўллаш мумкин. Таяниб тўп отиш. Таяниб тўп отиш харакатини ўргатишни унинг асосий босқичи – тўпнинг тезланишидан бошламоқ керак. Тўпни юқоридан тезлатиш учун силташ усули ўргатилади. Дастлабки холат – ўнг оёқда туриб, чап оёқ олдинга қўйилади, ўнг қўл тўп билан юқорида, гавда сал бурилган. Чап оёқни олдинга қўйиб, деворга тўп отилади. Дастлаб диққат харакатнинг кетма – кетлигига қаратилиши лозим. Чап оёқ ерга қўйилганда, тўпнинг дастлабки холатда қолиши мухумдир. Тўп отиш аввал вазифасиз амалга оширилади, сўнг аниқ белгиланган мўлжалга тўп теккизиш вазифаси қўйилади. Югуриб келиб тўп отишни ўргатиш учун аввал югуриб келиш усулида қадамлар ритмини ўзлаштирмоқ керак. Бундай харакат ўргатувчи бажарганини қайтариш усули билан ўрганилади. Қадамлар ритми ўзлаштирилгандан сўнг, тезланишда қадамлар орасидаги узунликни аниқлаб олиш зарур. Бунинг учун энг қулай йўл қадамлар тушадиган жойни белгилаб қўйидир. Тўп отиш техникаси ўзлаштирилгандан сўнг, отишнинг тайёрлов босқичи вариантларига киришилади: Тўпни ерга уриб келгандан тезланиб тўп отиш; Тўпни илиб олгандан сўнг отиш; Тўпни илиб 1,2, қадамдан сўнг отиш; Ҳар хил тезланишлардан сўнг тўп отиш. Шундан сўнг тўп отиш шароитлари мураккаблаштириб бажарилади. Гандболчиларга у ёки бу усулларни танлаб тўп отиш машқлари берилади: Дарвозабон химоя қилган дарвозага тўп отиш. Суст ва фаол тўсиқ қўюви химоячиларга қарши тўп отиш. Икки ўйинчи тўп узатиб келгандан сўнг тўп отиш. Белгиланган мўлжалга, дарвозабонни алдаб тўп отиш. Ўзлаштирилган усулларни ўйинда қўллаш. Download 64.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling