1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча
Download 64.91 Kb.
|
GANDBOL
Чалғитишга ўргатиш
Чалғитишларнинг турлари мураккаб бўлганлиги туфайли шуғулланувчилар уларга оид усулларни тўлиқ эгаллагандан сўнг киришадилар. Бунда биринчи эътибор чалғитиш учун ва асосий харакат учун ишлатиладиган ҳар хил усулларнинг бирга ҳар хил тезкорликда бажарилишига ва химоячини чалғитиш учун қарши харакатларидан тўғри фойдаланила олишга қаратилади. Шуғулланувчилар энг аввал ҳар бир чалғитишнинг техникасини ўрганадилар. Машқларда ҳар хил усуллар бирга қўшилади. Чалғитишлар ва ундан кейинги харакатлар аввал секин, сўнгра ҳар хил тезкорлик билан бажарилади. Чалғитишларни такомиллаштириш жараёнида ўйин вазиятидан мақсадга мувофиқ фойдалана билишга ўргатиш биринчи вазифа хисобланади. Бунинг учун ҳимоячиларнинг ҳар хил харакатлари намуналаридан иборат машқлар ва энг қулай қарши усуллар қўлланилади. Чалғитишларга ўргатишнинг дастлабки машқларида ҳимоячининг суст ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир. Кейинчалик ҳимоячи фаол харакат қилади: аввал тўпсиз чалғитишлар, тўпни илиш “ имитация ” си, сўнг майдондаги харакатлар ва бурилишлар ўрганилади. Тўп билан бажариладиган чалғитишлар аввал бир жойда турганда бажарилади. Узатиш “ имитация ” си билан бажариладиган чалғитишлар олдинроқ ўрганилади. Дарвозага тўп отиш “ имитация ” си билан бажариладиган чалғитишларни ўрганиш учун кўпроқ вақт ажратилади. Бунда оёқлар билан тўғри харакатлар қилиш катта қийинчиликлар туғдиради. Гандболчи асосий оғирлигини таянч оёқда сақлаб, силкинадиган оёқ билан эркин харакат қилишни ўрганиши керак. Кейинги босқичда харакат пайтида чалғитишларни қўллаш ўргатилади. Чалғитишларни эркин, тезкорликни пасайтирмасдан бажаришга эришиш лозим. Бир жойда турганда ва харакат пайтида бир йўл билан бажариладиган чалғитишлардан сўнг уларнинг ҳар хил қўшилмалари ва таянчсиз холатда бажариладиган чалғитишлар ўргатилади.чалғитишларни такомиллаштиришда ҳар хил харакатли ўйинлар, иккитадан ва учтадан бўлиб чалғитишларни қўллашни талаб қиладиган “ қувлашмачоқ ” ўйнаш, ҳимоячидан қутилиш, тўпни илиш ва узатиш, тўпни ерга уриб юришга ўтиш, маълум чалғитишлар қўлланилгандан сўнг тўп отишлар билан бажариладиган машқларни қўллаш; олдиндан келишилган чалғитишларни ёки уларни химоячи яратаётган вазиятга қараб танлаб, “ бирга – бир ” ўйиннинг ҳар хил турларини кенг ишлатиш ўргатишнинг асосий воситалардан хисобланади. Download 64.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling