1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча


Download 64.91 Kb.
bet25/27
Sana18.06.2023
Hajmi64.91 Kb.
#1585578
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
GANDBOL

4.3. Ўйин тактикасини ўргатиш
Тактик харакатларни ўргатиш
Тактик харакатларга ўргатиш ўйиннинг умумий тушунчасидан бошланади.
Шуғулланувчиларда ўйин вазиятини тахлил қила билиш, шу асосда ўйин шароитларига мос келадиган усул ва усулиятларини танлаб, уларни қўллай олиш кўникмасини хосил қилиш, қобилятини шакллантириш лозим. Аввало хужум тактикаси харакатларини эгаллаш амалга оширилади.
Ҳар бир тактик харакатни ўргатиш қуидаги тартибда амалга оширилади.

  1. Ўргатилмоқчи бўлган тактик харакатни тушунтириш ва схема ёки макетда кўрсатиш;

  2. Ҳаракат йўлларини бевосита майдонда чизиб, рақиблар суст қаршилик кўрсатган ҳолатда ўргатиш ( рақиблар ўрни устунчалар билан белгиланади );

  3. Белгили вазифа олган фаол рақибларга қарши харакатларни ўргатиш;

  4. Фаол рақибларга қарши харакатлар;

  5. Икки тарафлама ўйинда мустахкамлаш

Хужум тактикасига ўргатиш
Индивидуал тактик. Харакатларга ўргатиш, техник усулларни ўргатиш билан баробар бошланади. Ўргатувчи ўргатаётган усули билан бирга унинг ўйинда қўлланиши аҳамиятини ҳам тушунтириш лозим. Оддий холатларда харакатлар етарли ўзлаштирилгандан сўнг, бу харакатлар ҳар хил тўсиқлар ёрдамида мураккаблаштириб ўрганилади.
Индивидуал тактик тактик харакатларни ўргатиш учун яккакураш элементли машқларни бажариў зарур.
Тўп отиш тактикаси қуйидаги тартибда ўргатилади: биринчи тактик вазифа – дарвозабон билан яккама – якка чиқишда устун келиш. Бу вазифани ечиш учун шуғулланувчилар дарвозабон ўйини тўғрисида дастлаб назарий, дарвозабон ва хужумчи харакатлари боғлиқлиги тўғрисидаги билимларга эга бўлмоғи керак. Ўрганишда дарвозага ҳар хил траекторияда тўп отишни билиш жуда муҳимдир.

  1. Тўпни ҳар хил йўналишда юбориш қийинчиликлар:

  2. Дарвозабоннинг тўп қайтариш қийин бўлган жойлар ( бош устидан, дарвоза бурчаклари, бел атрофидан );

  3. Белгили ўйин холатидан дарвозабоннинг тўп қайтариш қийин бўлган жойга тўп отиш. Тўп отишни такомиллаштиришда машқлар юқорида кўрсатилганлар асосида танланиши лозим.

Иккинчи тактик вазифа – ҳимоячи билан яккама – якка чиқишда ғолиб бўлиш. Бундай холатларда ҳам ўргатувчи шуғулланувчиларга қайси ҳолат ва усулларни ( бош ёнидан, бел атрофидан, қўлларни юқори кўтариб қўйилган тўсиқлар ёнидан ) қўллаш мақсадга мувофиқлигини тушунтириши лозим.
Учунчи тактик вазифа – бир вақтда ҳимоячи ва дарвозабон устидан ғолиб бўлиш. Бундай йўналишдаги машқларни бажаришда шуғулланувчилар бир вақтда икки вазифани ечади.

Download 64.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling