1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча
Ҳимоя ўйин техникасини ўргатиш
Download 64.91 Kb.
|
GANDBOL
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўпни тўсиш.
Ҳимоя ўйин техникасини ўргатиш
Ҳимояда харакат ўргатилётганда, орқа билан юришга, югуришга, ён томон билан қадамлаб, ҳар хил йўналишларда қўллар билан тўсишнинг ёки тўпни олиб қўйишнинг “ имитация ” ларини бажариб юришга кўпроқ эътибор берилади.дарвозабон майдони чизиғи бўйлаб ён томон билан қадамлар ҳаракат қилишда қадамлар юмшоққўйилади, юқорига сакрамаслик, оёқлар тиззаларида тўғирланмаслиги керак. Орқа билан харакат қилинганда, гавда орқага энгашмасдан тўғри турилади, оёқлар букилиб, катта қадам ташланади. Майдонда қилинаётган харакат вақтида тўпнинг холатига қараб жойлашиш ҳам ўргатилади. Кейинчалик ўз хужумисига нисбатан керакли масофани сақлаш ва вазиятга қараб уни ўзгартириш ўрганилади. Ҳимояда харакат қилишни ўрганиш учун қуйидаги машқлардан фойдаланиш мумкин: Ҳимояда туришнинг дастлабки ҳолатида ўнгга, чапга, олдинга ва орқага юриш ва югуриш. Орқа билан олд тарафга мокисимон илонизисимон харакатларни бажариш. Бир – бирига юзма – юз турган холатда “ қувлашмачоқ ” ўйнаш. Шерик билан бажариладиган машқлар. Ўйинчи йўналишини кескин ўзгартириб, чапга, ўнгга, олдинга ва орқага харакат қилади. Кенглигига 3 – 5 метрни ташкил қилган “ йўлак ” дан икки хужумчининг бир ҳимоячи ёнидан ўтиб кетмоқчи бўлиб харакат қилиши. Хужумчилар 9 метрли чизиқ ташқарисида дарвозага юзма – юз бўлиб оралиғи 3 – 5 метрли масофада икки қаторни ташкил қилади. Ўйинчи ёнидаги калоннага тўп узатганда сўнг ўз калоннасининг орқасига жойлашади, 6 метрли чизиқда ҳимояда турган уч ҳимоячи тўп билан ҳаракат қилувчи хужумчига галма – гал чиқиб, хужумчини тўхтатишга харакат қилади ва дастлабки холатига қайтади. Тўпни тўсиш. Қўллқрни тез харакат қилдиришга ўргатишдан, яъни чаққон қўлларни юқори кўтариб тўғирлашдан бошланади. Дарвоза майдончаси бўйлаб жойлашган ҳимоячилар ўқитувчи ишораси билан дархол қўлларини ( икки қўл бармоқларини бир – бирига геккизган холатда ) юқорига кўтариб тўғирлайдилар, сўнг қуйидаги машқларни тўп иблан бажарадилар: Хужумчи ҳимоячига юзма – юз туриб, ҳар хил холатда давозага тўп отишни бажаради, ҳимоячи эса тўп йўналишини тўсиш учун харакат қилади. Аввалдан келишилган томонга отиш кучини аста секин кўпайтириб тўп отилади, ҳимоячилар тўп йўналишини тўсиш учун қўлларини қўйишади. Аввалдан келишилган икки усулда дарвозага отилган тўп тўсилади. Ўйин вазиятида дарвозага отилган тўпларни тўсиш. Бирин – кетин дарвозага отилган бир неча тщпни тщсиш. Хужумчининг юыоридан дарвозага отган тўпни икки ҳимоячи бўлиб тўсиш. 6 – 8 м диаметрли айланади жойлашиб, бир – бирига юқоридан ва ерга уриб сапчитиб узатилган тўпни ўртада туриб тўсишга харакат қилиш. Тўпни олиб қўйиш – ўргатилаётган харакат бошланишидан олдин холатни тўғри танлаш, тўпга ўз вақтида чиқиш ва тўпга қараб тезкорлик билан харакат қилиш катта аҳамиятига эга. Бу машқда дастлаб олдинга чиқиб узатилаётган тўпни олиб қўйиш ўрганилади. Сўнг хужумчининг орқасидан чиқиб тўпни олиб қўйишлар ўрганилади. Бу усулларни эгаллаш учун девор томонга узатилган тўпларни олиб қўйиш машқлари қўлланилади. Кейинчалик икки ўйинчи орасида суст ва фаол тўп узатилиши пайтида уни олиб қўйиш машқи ўргатилади. Download 64.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling