1.Ҳужум тактикаси ва техникаси ҳақида тушунча


Ҳимоя тактикасига ўргатиш-


Download 64.91 Kb.
bet26/27
Sana18.06.2023
Hajmi64.91 Kb.
#1585578
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
GANDBOL

Ҳимоя тактикасига ўргатиш- Ҳимояда ўйнашнинг умумжамоа усули шахсий, ҳудудий ва аралаш бўлиши мумкин. Бироқ қисман бўлса ҳам бошқа усул элементларидан фойдаланмасдан биргина усулда ўйнайвериш хато бўлади, чунки бу ҳол ҳимоя тактикасини қашшоқлаштириб қўяди. Ҳимояда ўйнаш усулларини ҳимоячиларнинг шахсий хислатлари ва имкониятларини хисобга олиб танлаш керак.
Мудофаа қилаётган жамоа ҳаракатларининг ҳаммаси хужум қилаётганлар ҳаракатига жавоб тариқасида бўлиб, рақиблар тактикасининг хусусиятларига қараб уюштирилади. Мудофаанинг яхши уюштирилганлиги жамоага ҳужум ҳаракатларини ҳам муваффақиятли бажариш имконини беради.
Ҳимоянинг асосий мақсади рақибларнинг дарвозага тўпни аниқ отиши имкониятини камайтиришдир. Бунда асосий вазифалар қуйидагилардан иборат бўлади:
1) қисқа вақт ичида рақиблардан тўпни олиб қўйиш;
2) ҳужумда иштирок этувчи гуруҳ ўйинчилари орасидаги ўрганилган алоқаларни бузиш;
3) дарвозага тўп отишларига қаршилик кўрсатиш.
4) ўз дарвозаси олдида тўп учун курашиш ва тўп эгаллангандан сўнг ҳужумни ташкил қилиш.
Ҳимояда ўйнаш усуллари хилма-хил бўлиб, асосан дарвозани мудофаа қилиш, тўпни қўлга киритиш учун фаол курашишни назарда тутади. Ҳимоядаги ўйин ҳам ҳужумдаги сингари шахсий, гуруҳ ва жамоа ҳаракатларидан иборат.

Хулоса
Шундай қилиб, гандболда ҳужум тактикаси ва жамоа ҳаракатлари ( тез ёриб ўтиш ва жамоа ҳаракатлари) муаммоларига бағишланган ишларни ўрганиб чиқиб шундай хулосага келиш мумкин, айни пайтда спорт ёш гандболчиларни спорт тактик тайёргарлик услубияти мавжуд. Иш таҳлили шуни кўрсатадики, гандболда ҳужум тактикаси ва жамоа ҳаракатлари ( тез ёриб ўтиш ва жамоа ҳаракатлари) услубиятлари самарадорлигини тадқиқ этиш ўрта мактаб ёши ва қисман катта ёшдаги ўқувчилар гуруҳларида ўтказилган. Бу албатта, махсус базавий тайёргарлик босқичида гандболчилар имкониятларини башоратлашга ёрдам беради. Шу вақтнинг ўзида, бирламчи саралаш саволларига бағишланган тадқиқот ишлари жуда кам. Албатта, ўйин ривожининг замонавий ғоялари, болаларни гандбол билан эрта таништириш бирламчи муаммо сифатида ўртага ташланмоқда.


Махсус адабиётлар таҳлилишуни кўрсатадики, ёш гандболчиларда юқори аниқликда спорт натижаларини башорат қилишга ёрдам берадиган ривожланиш даражаси ҳамда сифатларга эга. Уларга қуйидагилар киради: тезкорлик ва тезкор-куч сифатлари; координация хусусиятлари, техник усулларни ўзлаштирилиш темпи ва сифати; гандболчилар эҳтимолдаги фаолият самарадорлигини аниқловчи психологик тавсифлар; мусобақа фаолияти тавсифи.
Саралаш самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичи-бу амалиётда унинг кенг қўлланилишидир.шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, тўпланган тадқиқот маълумотлари амалиётга киритилмаган назарий фикрлар ҳисобланади.
Спорт хусусиятлаи муаммолари, индивидуал фарқланиш муаммолари билан чамбарчас боғлиқдир. Индивидуал балоғатга етиш темпи (биологик ёш), боланинг саматик типи в унинг ривожланиш вариантларини ҳисобга олиш ҳам жуда муҳим.

Download 64.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling